Ўзбекистон Республикасининг давлат патент идораси


Download 56.5 Kb.
bet1/2
Sana20.09.2023
Hajmi56.5 Kb.
#1681842
  1   2
Bog'liq
1403835880 47424


Республикада техник ижодкорликнинг ташкилий асослари

Режа:




  1. Ўзбекистон Республикасининг давлат патент идораси.

  2. Саноат мулки обьектларини хуқуқий жихатдан муҳафаза қилиш.

  3. Саноат мулки субьектининг муалифи.

  4. Ўзбекистон Республикасининг Интелектуал мулк давлат фонди.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат патент идораси

Ўзбекистон Республикасининг давлат патент идораси (бундан кейин Патент идораси деб юритилади) «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисидаги» Қонунга муофиқ саноат мулки обьектларининг муҳофаза қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади.


Патент идораси саноат мулки обьектларига талабномаларини кўриб чиқиш учун қабул қилади, улар бўйича давлат илмий техник экспертизаси ўтказилади, уларни давлат рўйхатига олади, ушбу Қонуннинг қўлланишига оид қоидалар ва тушунтиришларни ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Патент идораси тўғрисидаги Низомга муофиқ бошқа вазифаларни бажаради.
Патент идорасининг фаолиятининг маблағ билан таъминланиши манбаи Давлат бюджети маблағидан патент божларидан, шунингдек Патент идораси томонидан кўрсатиладиган хизматлар ва бериладиган матеиаллар учун олинадиган хақдан иборатдир.
Саноат мулки обьектларини хуқуқий жихатдан муҳафаза қилиш Саноат мулки обьектларига бўлган хуқуқ муаллифга (муаллифлар) ёки унинг (уларнинг) хуқуқий ворисига (ворисларга) тегишли бўлади ҳамда ихтиро ёки намунаси патенти, дастлабки патенти ва фойдали модел гувохномаси (бундан кейин патент, дастлабки патент, гувохнома деб юритилади) билан тасдиқланади.
Башарти, бир неча шахс бир-биридан мустақил равишда саноат мулки обьектини яратган бўлса, патент, дастлабки патент ёки гувохнома бўлган хуқуқ Патент идораси биринчи бўлиб талабнома топширган.
Обьект муаллифи, башарти ўзининг обьектига нисбатан хайрихуқий равишдаги ўзлаштириш натижасида талабнома топширилган тартибда патент, дастлабки патентёки гувохнома олиган бўлса, суд тартибида патент, дастлабки патент ёки гувохнома берилшига норозилик билдириш ёки патент эгаси ёхуд унинг хуқуқий эгаси (матнда бундан кейин патент эгаси деб юритилади) сифатида патент, дастлабки патент ёки гувохнома ўзига берилишини талаб қилиш хуқуқига эгадир.
Дастлабки патент ва гувохнома дастлабки экспертиза ўтказилган сўнг, патент эса, обьект мохиятан экспертизадан ўтказилган сўнг берилади.
Ихтиро патенти ихтиронинг янгилигини, ихтирочилик даражасини, патентнинг хақиқийлиги ва патент эгасининг ихтирога эгалик қилиш, уни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир мутлоқ хуқуқини тасдиқлайди.
Саноат намунаси патенти саноат намунасининг янгилиги ва ўзига хослигини, патентнинг хақиқийлиги ва патент эгасининг ихтирога эгалик қилиш, уни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир мутлоқ хуқуқини тасдиқлайди.
Патентнинг хуқуқий мухофазаси бутунлай ёки қисман хақиқий эмаслигини исботлаш вазифаси хақиқий эмас деб даъво қилаётган томон зиммасига юкланади ва тартибида амалга оширилади.
Дастлабки патент ва гувохнома патент эгасининг санот мулки обьектига эгалик қилиш, уни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир мутлоқ хуқуқни тасдиқлайди.
Патент эгасининг мутлоқ хуқуқи патент, дастлабки патент ёки гувохнома ҳақидаги маълумотлар Патент идорасининг расмий ахборотномасида эълон қилинган санадан бошлаб амалда деб ҳисобланади.
Устиворлик (приоритет) санасидан бошлаб «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналри тўғрсида» қонун қоидаларига муофиқ белгиланадиган бошқа санадан эътиборан ҳисобланганда ихтиро патенти йигирма йил давомида, саноат намунаси патенти эса ўн йил мобайнида амал қилади.
Дастлабки патент ва гувохнома устиворлик санасидан бошлаб хисобланганда беш йил мобайнида амал қилади.
Саноат намунаси патенти ва фойдали модель гувоҳномасининг амал қилш муддати патенти эгасининг илтимосига кўра Патент идораси томонидан тегишлича беш йилга ва уч йилга узайтирилиши мумкин.
Дастлабки патент билан муҳофазаланган саноат мулки обьекти патенти дастлабки патент эгасининг илтимосига кўра обьект моҳиятан экспертизадан ўтказилган сўнг ьерилиши мумкин.
Ихтиро патенти, дастлабки патенти ва фойдали модель гувоҳномаси билан таъминланадиган хуқуқий муҳофаза хажми уларнинг формуласи билан, саноат намунаси патенти ва дастлабки патенти билан таъминланадиган хуқуқий муҳофаза ҳажми эса буюм (макет, расм)нинг фотосуратларида акс эттирилган муҳим аломатлари мажмуи ёки уларнинг комбинацияси (матнда бундан кейин муҳим аломатлар мажмуи деб юритилади) билан белгиланади.
Давлат томонидан махфий деб топилган саноат мулки обьектларини хуқуқий жихатдан муҳофаза қилиш алоҳида қонун жихатлари билан тартибга солиб борилади.



Download 56.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling