фалсафа

Sana01.01.1970
Hajmi
#117472
Bog'liq
фалсафа

030-19 guruh talabasi


Abdirimov Azizbek
4-variant
1. Қадимги Марказий Осиёдаги фалсафий қарашлар: “Авесто”.
2. Мушоҳада (Ҳукм) тафаккур шакли сифатида.
1
IX - XI асрларда Араб мамлакатлари ва Эронда ижтимоий фалсафий фикрлар. Аббосийлар ҳукмронлиги даврида ижтимоий-иқтисодий ва тарихий шароит. Халифаликда давлатчилик масаласи. Илм-фан ривожи. Боғдодда «Байт ул ҳикма» («Донолар уйи» — «Маъмун академияси»)нинг ташкил қилиниши ва унинг илм-фан ривожидаги роли. Марказий Осиёлик олимларнинг «Маъмун академияси»ни ташкил қилишдаги ўрни ва илм-фан ривожидаги роли. Абу Юсуф ал-Киндий (800-865) биринчи араб файласуфи. АлКиндий: ҳаёти ва илмий мероси. Ал-Киндий – Арасту асарларининг шарҳловчиси. Фалсафий атамалар (терминология)нинг ишлаб чиқилиши, фанлар таснифи ва унинг методологик аҳамияти. Ал-Киндий гносеологик таълимотида сезги ва тафаккур масаласи, уларнинг ўзаро муносабати. Ҳақиқат тўғрисидаги таълимоти. Абул Ало ал-Маари (ваф. 1017 й) дунёқараши. Мааррийнинг диний скепсисдан ҳурфикрлиликка қараб бориши. Мааррий дунёқарашида сиёсий ва аҳлоқий масалалар. Абу Бакр ар-Розий буюк эрон олими ва мутафаккири (865-925), унинг ҳаёти ва илмий мероси. Табиий-илмий қарашлари ва унинг дунёқараш аҳамияти. Ар-Розий – Шарқда атомистик таълимотнинг асосчиси. Субстанция ва акциденция, материя ва шакл муносабатлари ҳақидаги таълимот. Гнеосеологик таълимот. “Икки хил хақиқат”га бўлган муносабат. Ар-Розий дунёқарашида инсон ва унинг ижтимоий ҳаётда тутган ўрни масаласи. Ар-Розий ижтимоий-фалсафий ва аҳлоқий қарашларига ўрта аср мутафаккирлари ва илохиётчиларининг муносабати. IX-XII асрларда Марказий Осиёда марказлашган мустақил феодал давлатларнинг вужудга келиши: cомонийлар, қорахонийлар, ғазнавийлар давлатининг вужудга келиши ва уларнинг минтақа иқтисодий ва маданий ривожидаги аҳамияти. Шарқ Уйғониш даври ва унинг хусусиятлари. Хоразмда «Мажлис ул-Уламо» (Олимлар мажлиси – Маъмун академияси)нинг ташкил этилиши ва табиий-илмий илмларнинг ривожи. Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Ибн Синолар табиий-илмий қарашларининг дунёқарашидаги, аҳамияти. Марказий Осиёда мустақил давлатларнинг вужудга келишида халқ ҳаракатларининг ўрни. Абу Наср Форобий (873-950 йй.). Форобий онтологик қарашларининг ғоявий илдизлари. Форобий онтологик ва космологик таълимотида пантеизм ва неоплатонизм ғоялари. Фанлар таснифи. Билишда сезги ва тафаккурнинг роли ва муносабати ҳақида. Форобий мантиқий қарашларининг методологик аҳамияти. Форобий - ўрта асрда социологик таълимот асосчиси. Ҳукмронлик шакллари. Давлатнинг келиб чиқиш сабаблари. Орзудаги жамоа ва унинг ҳукмронлик усули. Инсон ҳаётининг мазмуни ва бахт саодатга эришув воситалари. Форобий дунёқарашининг келгусидаги ижтимоий фикр тараққиётига таъсири. Беруний - ўрта асрнинг қомусий олими. Беруний табиий-илмий қарашларининг илмий ва дунёқараш аҳамияти. Беруний фан тарихчиси. Беруний онтологик қарашларининг диалектик моҳияти. Космологик ва космогоник таълимотида илмийлик анъаналари. Беруний дунёқарашида диалектика унсурлари. Икки хил ҳақиқат масаласи. Беруний социологик қарашлари. Одамнинг келиб чиқиш тарихи. Жамият тараққиётида географик муҳитнинг аҳамияти ҳақида. Карматлар ҳаракатига муносабат. Беруний аҳлоқий қарашларининг инсонпарварлик моҳияти. Оила ва никоҳ масаласи. Абу Али ибн Сино (980-1037)нинг 7 ҳаёти ва илмий мероси. Ибн Сино онтологик таълимотида неоплатоник унсурлар. Ишроқия (илоҳий нурланиш) фалсафаси. Моддий олам тузилиши ва ривожи ҳақидаги таълимот ва унда диалектика унсурлари. Космологик таълимот. Борлиқдаги сабабий боғланишлар ҳақида. Ибн Сино гносеологик қарашлари. Мантиқ ва унинг билишдаги ўрни масаласи. Фанлар таснифи. Ибн Сино жамият ва давлат ҳақида. Инсониятнинг жамиятда тутган ўрни хақида. Аҳлоқий қарашлар ва уларнинг инсонпарварлик моҳияти. Ибн Синонинг педагогик қарашлари. Мамлакатни бошқаришда иқтисодий сиёсат ва омилларнинг ўрни ҳақида. Динга бўлган муносабати. Ибн Сино ҳурфикрлилиги. Абу Абдуллоҳ Хоразмий (ваф.997) ва унинг «Мафотах ул-улум» асари. Фанлар таснифи, унинг методологик аҳамияти. Хоразмий фалсафаий қарашларида перипатетик фалсафанинг якуний тарзда намоён бўлиши. Юсуф Хос Ҳожибнинг дунёқараши. Унинг «Қутадғу билиг» асарида инсоннинг ижтимоий моҳияти, жамият ҳаётидаги ўрни, ижтимоий вазифаси каби масалалар. Давлатчилик ва давлатнинг бошқариши масалалари. Аҳлоқий қарашлари. Маҳмуд Қошғарий дунёқараши. Унинг «Девону луғат ат-турк» асарида халқлар томонидан яратилган аҳлоқийлик мезонларининг акс этиши. «Девону луғат ат-турк» - Марказий Осиё халқларининг урф-одатлари, ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг хусусиятлари ҳақидаги муҳим манба.
XV-XVI асрларда Марказий Осиёда ижтимоий-сиёсий аҳвол. Мўғуллар истилосига қарши кураш. Сарбадорлар бошчилигидаги халқ ҳаракати. Амир Темур ва унинг сиёсий қарашлари. Темурийлар сулоласининг ўрнатилиши. Фан ва маданиятнинг Самарқанд ва Ҳирот мактаблари ҳақида. Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий ҳаётда Темурийлар сулоласининг роли. Улуғбек (1395-1449)нинг ҳаёти, сиёсий ва илмий фаолияти. Улуғбек асторономик мактабининг табиий-илмий фанлар ривожидаги роли. Улуғбек табиий-илмий меросининг аҳамияти. Улуғбекнинг хурофатга қарши кураши ва унинг ҳур фикрлиликнинг ривожидаги роли. Аловиддин Али Қушчи (1403-1474)нинг табиий-илмий қарашлари ва унинг дунёқараши аҳамияти. Заҳриддин Бобур (1482-1530)нинг ҳаёти, ижоди, фалсафий-ижтимоий ва аҳлоқий таълимотлари. Бобур – йирик давлат арбоби. Абдураҳмон Жомий (1427-1492)нинг борлиқ ҳақидаги таълимотида оламнинг бирлиги масаласи. Ягона илоҳий субстанциянинг ўзини намоён қилиш усули ҳақида. Пантеизм элементлари ва табиатнинг илоҳийлаштирилиши ва улуғланиши. Сиёсий-аҳлоқий қарашлари. Идеал жамият ҳақидаги таълимоти. Гуманистик ғоялари. Диний қарашлари. Унинг Шарқ перепатетик фалсафасига бўлган муносабати. Жомий дунёқарашининг тарихий аҳамияти. Алишер Навоий (1441-1501) дунёқарашининг ижтимоий-иқтисодий, тарихий ва гносеологик илдизлари. Навоий дунёқарашида имконият ва шакл, умумий алоқадорлик ва бирлик масалалари. Билиш назарияси. Ижтимоий-сиёсий қарашлари. Давлатни бошқаришнинг подшолик шаклининг асосий принциплари ва талаблари ҳақида. Навоийнинг аҳлоқий қарашлари. Ҳусайн Воиз Кошифий (1505 йил вафот этган) жамият ва жамият қонунлари ҳақида. Кошифий аҳлоқ назариясида меҳнатсеварлик, сахийлик, мардлик, зукколик, донолик категориялар. Кошифий ижтимоий-аҳлақий қарашларидаги антиклерикализм ғоялари.
XVII-XVIII асрларга келиб илм-фан, санъат ва маориф ишларида эришилган асосий ютуқлар. Мирзо Бедилнинг ижтимоий-фалсафий қарашлари. Бедилнинг фалсафий қарашлари. Унинг пантеистик таълимоти. Бедилнинг калом ва Суфизмга муносабати. Бедил оламни билиш тўғрисида. Бедил ижодида инсон ва инсонийлик муаммоси. Бедил жамият ва давлат тўғрисида. Унинг ахлоқ-одоб ҳақидаги қарашлари. Бедил ижодининг тарихий аҳамияти. Бобораҳим Машрабнинг дунёқараши. Унинг дунёқарашида муҳим ўрин олган ҳурфикрли ва антиклерикал ғоялар ҳақида. Машрабнинг Суфизмга муносабати. Унинг ортодоксал ислом ақидаларига қарши туриши. Машраб ижодида пантеистик ғоялар. Машраб илгари сурган худо ҳақидаги тушунча. Унинг ижодида нақшбандлик ғояларининг ўрин олганлиги. Машраб ижодида инсон ва инсонпарварлик ғоялари. Авесто дингина эмас, дунёвий билимлар, тарихий воқеалар, ўзи тарқалган ўлкалар, элатларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, маданий ва маънавий қарашлари, диний эътиқодлари, урф-одатлари ҳақидаги манбалардандир. Унда баён этилган асосий ғоя диний эътиқоднинг илк содда билимлари Зардушт номли пайғамбар номи билан боғланган.
У Авестонинг энг қадимий қисми «Гат» (хат – нома)ни ижод этган. Авесто таркибига кирган билим, маълумотлар қарийиб 2000 йил милоддан аввал 3000 йиллик оҳирлари 2000 йиллик бошларидан то милоднинг бошларигача ўтган даврда юзага келиб, авлоддан-авлодга оғзаки кўчириб олинган, унинг кўп қисми йўқолган, еттидан бир қисми сақланган. Милоддан аввалги 3 асрда Аршакийлар сулоласи даврида тўпланган.
Диншуносликда Авесто уч тарихий қатламга ажратилган: 1. энг қадимий қисми милоддан аввалги 3 минг йилликда вужудга келган Яштлардир; уларда уруғчилик тузумидаги эътиқодлар, кўп худолик тасаввурлари тасвирланган; 2. Гатлар деб аталган қисмидир. Бунда Аҳурамазда номли худо ҳақида уйдирмалар ёзилган. Уни зардушт ёзган деб таҳмин қилинади. 3. Қадимий кўпхудолик ва кейинги яккахудолик ғоялари орасидаги кураш шароитларида эрамиздан аввалги V-асрда ҳар иккисини келиштирган Маздакийлик дини шаклланган. Авесто бу диннинг охирги ва асосий қисмини ташкил этди.
Ҳозирги диншуносликка хос бўлган Авестонинг 6 асрларда Эронда ҳукмронлик қилган Сосонийлар сулоласи шоҳи Хисрав V ҳукмронлиги даврида ёзиб тугатилган, кейинчалик паҳлавий тилига таржима қилиниб асосий текстига кўплаб шарҳлар берилган. Булар «Зенд» номи билан маълум.
Авесто олдин 12 минг мол терисига ёзилиб, хажми ғоят катта бўлгани учун ундан фойдаланиш осонлаштириш ниятида «кичик авесто» яратилди. (Беруний).
VII асрда Сосонийлар давлати парчаланиб, араб босқинчилари, Эрон ва Ўрта Осиёни босиб олгач, Зардуштийлик ҳам зарбаларга учраб, унга ишонувчилар қувғин ва таъқиб остига олингач Авестонинг аксарият бешдан уч қисми йўқолган ва унитилган. Авестода бу диннинг диний- фалсафий тизимининг қоида дастурлари баён этилган. У қадимий аждодларимизни дунёқараш, ҳуқуқий, ахлоқий, тамойил қоидаларини ўз доирасига олган. Унда табиат фалсафаси, космогония, тарих, этика, медиöинага доир материаллар, билимлар ёзилган. Яна унда шоҳ, олий табақа, қулдор, қул, диндорлар ва диний урф-одатлар катта ўрин олган. Ҳоким ва золимлар улуғланган; руҳонийлар муқаддас одамларни ҳамма ҳурмат қилиши керак деб даъво қилинган.
Хулоса шуки, Авесто Зардуштийликнинг муқаддас ёзуви ҳисобланган, 2000 йил давомида яратилган 5 дан 3 қисми йўқолиб кетган у якка ҳудоликни тарғиб этган, оловга сиғинмаслик, фақат уни асраш ва эъзозлашни тавсия этган.
Авесто зардуштийликнинг асосий манбаси ва муқаддас китоби ҳисобланади. У Апастак, Овисто, Овусто, Авесто, Авасто каби шаклларда ҳам ишлатиб келинган. Авесто Ўрта Осиё, Эрон, Озарбайжон халқларининг исломгача даврдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, диний қарашлари, олам тўғрисидаги тасаввурлари, урф-одатлари, маънавий маданиятини ўрганишда муҳим ва ягона манбадир. Унинг таркибидаги материаллар қарийб икки минг йил давомида вужудга келиб, авлоддан-авлодга оғзаки тарзда узатилиб келинган. Зардуштийлик дини расмий тус олгунига қадар Авестонинг бўлаклари Турон ва Эрон замини халқлари орасида тарқалган. Ушбу – Ахура-Мазданинг Зардушт орқали юборилган илоҳий хабарлари деб ҳисобланган бўлаклар турли диний дуолар, мадҳиялар сифатида йиғила бошланган. Булар Зардуштнинг ўлимидан кейин китоб ҳолида жамланган ва «Авесто» – «Ўрнатилган, қатъий қилиб белгиланган қонун-қоидалар» деб ном олган. Бу қадимий ёзма манба бизгача тўлиқ ҳолда етиб келмаган. Авесто ҳақида Абу Райҳон Беруний (в. 1048 й.) шундай ёзади: «Йилнома китобларида бундай дейилган: подшоҳ Доро ибн Доро хазинасида [Авестонинг] 12 минг қорамол терисига тилло билан битилган бир нусхаси бор эди. Искандар оташхоналарни вайрон қилиб, уларда хизмат этувчиларни ўлдирган вақтда уни куйдириб юборди. Шунинг учун ўша вақтда Авестонинг бешдан учи йўқолиб кетди». Авестонинг Александр Македонский томонидан Грецияга олиб кетилгани, зарур жойларини таржима эттириб, қолганини куйдиртириб юборгани, 12 минг қорамол терисидаги тилло матн ҳақида (ат-Табарийда – 12000 пергамент) кейинги даврларда яратилган зардуштийлик адабиётида («Бундаҳишн», «Шаҳриҳои Эрон», «Динкард»; IX аср, «Арда Вираф-намак»; IX аср, «Тансар хатлари», ал-Масъудийнинг «Муруж аз-заҳаб», «Форс-нома» ва бошқаларда) маълумотлар бор. Бу асарларда юнонлар оташхоналарни вайрон қилганлари, ибодатхоналар бойликларини талон-тарож этганлари, дин арбобларини ўлдириб, асир олиб кетганликлари ҳақида ёзилади. Ҳозир бизгача етиб келган Авесто, Берунийнинг ёзишича, аслининг бешдан икки қисми холос. У «Авесто 30 «наск» эди, мажусийлар (зардуштийлар) қўлида 12 наск чамаси қолди» деб ёзган. Ёзма манбаларга кўра, ҳақиқатан ҳам Авестони мўбадлар авлоддан-авлодга, оғиздан-оғизга олиб ўтиб, асрлар оша сақлаганлар. Бунинг сабаби мўбадлар мағлуб халқлар (Яқин ва Шарқ халқлари) ёзувини ҳаром ҳисоблаб, муқаддасхабарни унда ифодалашга узоқ вақт журъат этмаганлар. Даставвал (мил. II ёки III асрларида), Аршакийлар даврида Авесто қисмларини тўплаш бошланган. Кейинчалик, Сосоний Ардашер Попакон (227-243) даврида, айниқса, Шопур (243-273) даврида астрология, табобат, риёзиёт ва фалсафага оид қисмлари ёзиб олиниб, ҳамма қисмлари тартибга келтирилган, сўнг бу асосий матн тўлдириб борилган. Авестонинг ана шу тўлдирилган нусхасининг икки тўлиқ қўлёзмаси Ҳиндисонда сақланади – бири Мумбайда, зардуштийларнинг маданий маркази бўлмиш Кома номидаги инситутда, иккинчиси – Калкуттадаги давлат кутубхонасида. Авестонинг энг қадимий қисмларида Зардушт туғилган ва ўз фаолиятини бошлаган юрт ҳақида маълумот берилган. Унда айтилишича, «бу мамлакатнинг кўп сонли лашкарларини ботир саркардалар бошқарадилар, баланд тоғлари бор, яйлов ва сувлари билан гўзал, чорвачилик учун барча нарса муҳайё, сувга мўл, чуқур кўллари, кенг қирғоқли ва кема юрар дарёлари ўз тўлқинларини Иската (Скифия), Паурута, Моуру (Марв), Харайва (Арея), Гава (сўғдлар яшайдиган юрт), Хваразм (Хоразм) мамлакатлари томон элтувчи дарёлари бор». Шубҳасиз, «кенг қирғоқли, кема юрар дарёлар» бу Амударё ва Сирдарё бўлиб, Авесто тасвирлаган мазкур шаҳарлар Ўрта Осиё шаҳарларининг бу икки дарё қирғоқларида жойлашганларидир. Шунга асосланиб, биз Зардуштнинг ватани, зардуштийликнинг илк макони ва Авестонинг келиб чиқиш жойи деб – Хоразм, тарқалиш йўналиши деб – Хоразм-Марғиёна-Бақтрияни айта оламиз. Авестонинг «Ясна» китобида баён этилишича, Зардуштнинг ватандошлари унга ишонмай, унинг таълимотини қабул қилмаганлар. Зардушт ватанни тарк этиб, қўшни давлатга кетади, у ернинг маликаси Хутаоса ва шоҳ Кави Виштаспанинг хайрихоҳлигига эришади. Улар Зардушт таълимотини қабул қиладилар. Натижада қўшни давлат билан уруш бошланиб, Виштаспа ғалаба қозонади. Шундан сўнг бу таълимот халқлар ўртасида кенг тарқала бошлаган. Кейинги давр ривоятига кўра, Шоҳ Кави Виштаспа фармонига билан Авесто китоби ўн икки минг мол терисига ёзиб олиниб, оташкадага топширилган.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling