1-Мавзу. Мулкий солиқларнинг моҳияти ва турлари Режа
Download 47.24 Kb.
|
1-Мавзу Мулкий солиқлар (4)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мулкий солиқларнинг зарурлиги ва моҳияти.
1-Мавзу. Мулкий солиқларнинг моҳияти ва турлари Режа 1. Мулкий солиқларнинг зарурлиги ва моҳияти. 2. Мулкий солиқларнинг турлари. 3. Транспорт солиғи. Мулкий солиқларнинг зарурлиги ва моҳияти. Жаҳоннинг қарийб барча мамлкатларида мулкий солиқлар умумий солиқ тизимининг асосий элементлари сифатида қаралади. Дунёнинг кўпгина давлатларида маҳаллий бюджетларнинг асосий даромад манбаи мулкий солиқлардир. Бугунги кунга келиб дунёнинг 140 дан ортиқ давлатларида мол-мулкка солиқлар амал қилиши тўғрисида маълумотлар мавжуд. Хусусан, кўчмас мулк солиғи дунёнинг жуда кўп мамлакатида жорий қилинган бўлиб, ушбу солиқ ер, мулклар, турар жой ва нотурар жой мулклардан ундирилади ҳамда махаллий солиқ ҳисобланади. Кўчмас мулк солиғи Испания, Голландия, Италия, Бельгия, Буюк-Британия ва Франция давлатларида маҳаллий бюджет даромадларининг асосий манбаси ҳисобланиб тўлиқ маҳаллий бюджетга тақсимланади. Австрия, Австралия, Швеция ва Россия Федерацияси каби давлатларда эса ушбу солиқ маҳаллий солиқ бўлиб маҳаллий ва минтақа бюджетлари ўртасида тақсимланади1. Аксарият давлатлар амалиётида мулкий солиқлардан тушумлар маҳаллий бюджетларга йўналтирилган. Бундай тушумларнинг маҳаллий бюджетлардаги салмоғи ҳар давлатда ҳар хил, жумладан кўчмас мулкка солиқдан тушумнинг улуши Францияда 2,17 фоиз, Данияда 1,85 фоиз, Нидерландия ва Италияда 1,8 фоиз, Германияда 1,06 фоиз, Швецияда 0,89 фоизни ташкил этган. Шу билан бирга, айрим ривожланган мамлакатларда мазкур солиқ нафақат маҳаллий бюджетларда, балки умумий давлат бюджетларида ҳам сезиларли улушга эга. Хусусан, Буюк Британияда кўчмас мулкка солиқлар жами бюджет даромадларининг қарийб 10 фоизини ташкил этади. Бу кўрсаткич АҚШда 9 фоизни, Канадада 8 фоизни ташкил этади. Бу кўрсаткичлар жахон амалиётида мол-мулк солиғини ҳисоблаш ва ундиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлигидан далолат беради. Бизнинг мамлакатимизда ҳам юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиқлари маҳаллий бюджетларнинг муҳим даромад манбаи ҳисоблансада, ушбу солиқларнинг давлат бюджети умумий даромадларидаги салмоғи жуда кичик. Бироқ, айни пайтда, бу солиқларнинг маъмуриятчилиги бошқа солиқларга нисбатан мураккаб. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасида мол-мулк солиқларининг амалдаги механизми ушбу солиқларга хос бўлган ижтимоий функцияни ҳам лозим даражада бажаришга имкон бермайди. Тарихий жиҳатдан тўғри солиқлар кўп асрлар давомида асосий солиқ тури сифатида мавжуд бўлган реал солиқлардан бошланган. Реал солиқлар-бу мулк солиғи. Биринчи даромад манбаи ва шунга мос равишда мулк шакли ер бўлиб, биринчи реал солиқ ер солиғи бўлган. Мулкий солиқлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак ер эгаларидан олинадиган ер солиғи тўғрисида биринчи эслатма қадимги даврларга тўғри келади. Эрамиздан аввалги 4 асрларда Aфина фуқаролари мунтазам равишда солиқ тўламаганлар-бу эркин одам учун камситиш ҳисобланган. Шу билан бирга, бой афиналиклар шаҳарни ободонлаштириш, спорт ва театр томошалари учун пул тўлаб, шаҳар хазинасига ихтиёрий хайр-эҳсон қилганлар. Ҳарбий эҳтиёжлар учун мол-мулкдан бир марталик ажратмалар «eisphora» ундирилган. «eisphora» - Aфинада уруш пайтида фуқаролардан олинадиган фавқулодда уруш солиғи. Эрамиздан авалги IV бошидан бошлаб "тимема" деб номланган солиқ ундирилишни бошлаган бўлиб у қуйидагича ундирилди: ҳар бир фуқаронинг барча мол-мулки таниқли қисмга ажратилган ва 5 фоизлик тўловга тортилган. Унинг қиймати бутун мулкнинг қийматига қараб ўзгариб турган. Тўловчилар 4 синфга бўлинган: 1-синф барча мол-мулки қиймати 500 дан 12 гача талантга тенг бўлиб мол-мулкининг - 20 % 2-синф 11-6 талант мол-мулк қийматидан 16 % 3-синф 5-2 талант мол-мулк қийматидан 12% 4-синф 2-0,25 талант мол-мулк қийматидан — 8%. Мол-мулкни солиққа тортиш борасидаги назарий адабиётлар ва халқаро тажриба таҳлили кўрсатишича, мулкий солиқлар бир вақтнинг ўзида солиқнинг 4 та, яъни фискал, иқтисодий, ижтимоий ва назорат функцияларини бажара олади. Шу сабабли, Ўзбекистонда мол-мулк солиқлари тизимини ривожланган мамлакатлар солиқ тизимларида тўпланган тажрибалар таҳлили асосида такомиллаштириш бугунги кунда муҳим аҳамият касб этади. Жахон амалиётида мол-мулкка солиқларни ҳисоблаш ва ундириш механизмини такомиллаштиришга қаратилган кўпгина илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Тадқиқотларда, айниқса ривожланган мамлакатларда кўчмас мулк бўйича мулк солиғи маҳаллий бюджетни тўлдирадиган асосий манба бўлганлиги сабабли, бу йўналишга алоҳида эътибор қаратилган. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқларни ҳисоблаш масалалари ҳам тадқиқот объекти сифатида кенг ўрганилмоқда. Лекин амалга оширилаётган тадқиқотларда мол-мулк солиғини ҳисоблаш хусусиятлари ва корхоналар фаолиятига таъсири таҳлили, маҳаллий бюджет даромадларини оширишда мол-мулк солиғидан оқилона фойдаланиш, мол-мулк солиғини ҳисоблаш механизмини такомиллаштириш масалалари етарлича очиб берилмаганлиги бу борада тадқиқотларни олиб бориш заруриятини келтириб чиқаради. Мамлакатимизда солиқ ислоҳотларини амалга оширишдаги асосий қадамлардан бири сифатида Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш Концепциясининг қабул қилинишини ҳисобланади. Концепцияни ишлаб чиқиш орқали республикамизда иқтисодиётнинг бир маромда ўсишига, ишбилармонлик ва инвестициявий фаолликни оширишга, соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар йиғилувчанлигининг зарур даражасини таъминлашга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммоларни кўрсатиб ўтилди. Улардан бири маҳаллий солиқ ва йиғимларнинг маъмуриятчилиги ва механизмларининг самарасизлиги оқибатида уларнинг йиғилувчанлик даражаси етарли эмаслиги, шунингдек, кўчмас мулк ва ер участкаларини тўлиқ ҳисобга олиш ва қийматини объектив аниқлашнинг мавжуд эмаслигидир.2 Ўзбекистонда солиқ сиёсатини такомиллаштириш Концепциясининг асосий йўналишларидан яна бири солиқ юкини солиқ тўловчилар ўртасида адолатли тақсимлашдан иборат бўлиб, мазкур йўналишда амалга оширилган муҳим ислоҳотлардан бири соддалаштирилган тартибда ягона солиқ тўловчи корхоналар учун мулкий солиқларни жорий этиш орқали солиққа тортишдаги адолатни таъминлаш, шунингдек, мулк ва русурслардан самарали фойдаланишни таъминлашдир. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев таъкидлаганидек3, “ҳар бир туман ва шаҳарда, республика аҳамиятига молик йирик корхоналар ҳиссасини эътиборга олмаган ҳолда солиққа тортиш базасини кенгайтириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш” лозимлиги айнан маҳаллий солиқлар ҳисобланмиш мулкий солиқлар тизимини такомиллаштиришни тақозо этади. Лекин, шунга қарамай республикада мол-мулк ва ер солиқларини ундириш, ҳисоблаш механизмини такомиллаштириш ва бюджет даромадларидаги улушини ошириш бўйича ечимини кутиб турган муаммолар талайгина. Ўзбекиcтoн Реcпубликacи Президентининг 2019 йил 10 июлдaги “Coлиқ мaъмуриятчилигини тaкoмиллaштириш бўйичa қўшимчa чoрa-тaдбирлaр тўғриcидa”ги қaрoри4 билaн “Coлиқ мaъмуриятчилигини тaкoмиллaштириш cтрaтегияcи” мaъқуллaнди. Шунингдек, ушбу қaрoргa acocaн “Coлиқ мaъмуриятчилигини тaкoмиллaштириш cтрaтегияcи”нинг acocий вaзифaлaри вa йўнaлишлaри белгилaб берилди. Қарорда солиқ сиёсатини такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалардан бири 2021 йилга келиб мол-мулк солиғи тўловчиларни 2 баравар кўпайтиришдир. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек “Фуқароларимиз солиқдан қочиш эмас, уни ўз вақтида тўлашдан манфаатдор бўлиши керак”лиги белгиланди. Маълумки, солиқ ставкалари пасайтирилиши ёки айрим солиқлар бекор қилиниши билан бюджетга тушадиган маблағ албатта камаяди. Буни самарали солиқ маъмуриятчилиги орқали бартараф этиш ва бюджет барқарорлигини таъминлаш мумкин. Айнан шунга эришиш биринчи галдаги вазифамиздир”, деб таъкидлаган эди президентимиз.5 Мулк тушунчаси Мулк – табиат бойликларини ҳамда ишлаб чиқариш фаолияти натижаларини шахслар томонидан ўзлаштиришнинг ижтимоий-ҳуқуқий шаклидир. Мулк – бирор ашёга нисбатан шахслар ўртасида бўладиган ўзаро муносабатларнинг натижасидир Мулк – бу иқтисодий-ҳуқуқий муносабатдир. Мулк – муайян шахсга тегишли бўлган айрим ашёлар ёки муносабатларнинг негизини ташкил этувчи мулкчилик муносабатларини муҳофаза қилиш ва уни мустаҳкамлашга қаратилган нормалардан иборатдир. Бошқача айтганда, мулк – бу муайян ишлаб чиқариш муносабатлари, яъни ишлаб чиқариш жараёнида одамлар ўртасида вужудга келадиган, унинг дастлабки шарти ва натижасининг муносабатидир; одамларнинг моддий неъматларини, энг аввало ишлаб чиқариш воситаларини (унинг шарт-шароитларини), шунингдек, ишлаб чиқариш фаолияти натижаларини бевосита ўзлаштириб олиш соҳасидаги иқтисодий муносабатлардир; мазкур муносабатларнинг моҳияти моддий неъматларнинг муайян шахслар ёки уларнинг жамоалари томонидан ўзлаштириб олинганлиги ва ўз ихтиёрига ўтказиб олинганлиги ҳолатидан иборатдир.6 Ўзбекистон Республикаси Конституцияга кўра бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади7. Фуқаролик кодексига кўра Ўзбекистон Республикасида мулк хусусий мулк ва оммавий мулк шаклларида бўлади8. Шунингдек Фуқаролик кодексига кўра хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тарзда қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир9. Хусусий мулк бўлган мол-мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмайди. Республика мулки ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулки (муниципал мулк)дан иборат бўлган давлат мулки оммавий мулкдир. Ер, ер ости бойликлари, сув, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий бойликлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви республика органларининг мол-мулки, давлат аҳамиятига эга бўлган маданий ва тарихий бойликлар, республика бюджетининг маблағлари, олтин захираси, давлатнинг валюта фонди ва бошқа фондлари республика мулкидир, шунингдек корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, ўқув, илмий, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотлари, интеллектуал фаолият натижалари, башарти булар бюджет ёки давлатнинг ўзга маблағлари ҳисобидан яратилган ёки сотиб олинган бўлса, бошқа мол-мулк республика мулки бўлиши мумкин. Ҳар қандай давлатнинг бюджет ва солиқ сиёсатининг асосий мақсадларидан бири бу барча бюджетлар учун барқарор даромад манбаларини шакллантиришдир. Ушбу мақсадни амалга оширишнинг муҳим шартларидан бири мулкка солиқ солиш тизимининг шаклланиши ва мавжудлигидир. Мулк солиғи, бошқа солиқлардан фарқли ўлароқ, Download 47.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling