=56, 128, 192, 256 бўлиши мумкин. У ҳолда, калит блокида
Download 30.78 Kb.
|
4. Bardoshli kalitlar ishlab chiqish - ZK
- Bu sahifa navigatsiya:
- График тестлар
§9.1. Бардошли калитлар ишлаб чиқиш асослари ва алгоритмлари Мавжуд блокли симметрик шифрлаш алгоритмлари DES, AES, ГОСТ 28147-89 мос равишда 56 бит, 128 бит, ёки 256 бит, ёки 512 бит ва 256 бит узунликдаги олдиндан белгилаб қўйилган қоида бўйича генерация қилинган калитлардан фойдаланади. Бироқ стандарт алгоритмларда белгилаб қўйилган қоида бўйича генерация қилинган барча калитлар ҳар доим ҳам шифрматнни очиш мақсадида очиқ алоқа тармоғини назорат қилувчи криптоаналитик томонидан уюштириладиган турли криптоҳужумларга бардошли бўлмаслиги мумкин. Масалан, калитни ташкил этувчи битлар кетма-кетлиги фақат ноллардан ёки бирлардан ёки бўлмаса, нол ва бирларнинг комбинацияси фиксирланган давр билан такрорланиши ёрдамида тузилган бўлса, бу тоифа калитлар бардошсиз ҳисобланади. Чунки ушбу тур битлар кетма-кетлигида, шу кетма-кетликни ташкил этувчи нол ва бир элементлари даврий такрорланишининг математик қонуниятини олдиндан айтиш имконияти мавжуд. У ҳолда бу каби генерация қилинган битлар кетма-кетлигидан симметрик шифрлаш алгоритмлари учун махфий калит сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас. Демак, юқоридаги фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, «криптоалгоритмлар маҳфий калит блоклари учун тасодифий битлар кетма-кетлиги қандай қурилади?» деган саволнинг туғилиши табиий, яьни агар бирор қоида бўйича калит блокининг, кетма-кетлиги олинган бўлса, бу ерда , ва m=56, 128, 192, 256 бўлиши мумкин. У ҳолда , калит блокида – битларнинг тақсимоти тасодифий ёки тасодифий эмаслиги қандай аниқланади? Ушбу саволга жавоб олиш учун калит блокида -битларнинг тақсимотини амалиётда кенг тарқалган ва бошқа мавжуд тасодифийлик тестларининг асосларини ташкил этувчи Хи-квадрат тақсимотидан фойдаланиб аниқлаш керак бўлади. Тасодифийликка текширувчи тестлар 2 хил бўлади: График тестлар - График тестлар фойдаланувчига текширилаётган кетма-кетликнинг маълум бир график боғлиқлиги ҳақидаги маълумотни бериб, у бўйича текширилаётган кетма-кетлик хоссалари тўғрисида хулоса чиқариш имкониятини беради. Download 30.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling