6-Мавзу: Истеъмол, жамғариш ва инвестиция функциялари
Download 40.23 Kb.
|
6 мавзу. Истеъмол, жамғариш ва инвестиция функциялари
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6.4. Инвестициялар динамикасини белгиловчи фоиз cтавкасидан бошқа омиллар. Акселератор модели.
- 6.1.-чизма. Истеъмол графиги
6-Мавзу: Истеъмол, жамғариш ва инвестиция функциялари Режа 6.1. Истеъмол ва жамғариш, уларнинг графиклари ва функциялари. 6.2. Истеъмол ва жамғаришга ўртача ҳамда чегараланган мойиллик. 6.3. Инвестицияларнинг моҳияти, графиги ва функцияси. 6.4. Инвестициялар динамикасини белгиловчи фоиз cтавкасидан бошқа омиллар. Акселератор модели. 6.1. Истеъмол ва жамғариш, уларнинг графиклари ва функциялари. Уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари (бундан буён истеъмол деб юритилади), ялпи талаб, ёки ЯИМнинг якуний истеъмолга кўра таркибида энг катта улушга эга бўлган компонентдир. Шу туфайли ҳам истеъмол харажатларига таъсир этувчи омилларни, унинг ўзгариш қонуниятларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Уй хўжаликлари тасарруфидаги даромаднинг истеъмол қилинмасдан қолган қисми уларнинг жамғармаларини ташкил этади. Ж.М. Кейнс уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари ва жамғаришлари ҳажмини белгиловчи асосий омил уларнинг ишлаб чиқаришда иштирок этишдан олинган даромадлари, янада аниқроғи тасарруфидаги даромад деб ҳисоблайди Маълумки, уй хўжалиги тасарруфидаги даромад истеъмол ва жамғариш учун ишлатилади. Яъни, қанча кўп истеъмол қилинса, шунча кам жамғарилади ва аксинча. Истеъмол ва жамғариш ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ҳар хил даромадга эга бўлган шахсларда бир хил эмас: кам даромадга эга бўлганлар, одатда, унинг кўпроқ қисмини истеъмол қилиб, камроқ қисмини жамғаради, лекин даромадлари ошиб бориши билан бу нисбат жамғариш фойдасига ўсади. С Yd =C 420 С 390 375 а Yd 370 390 430 6.1.-чизма. Истеъмол графиги Уй хўжаликлари тасарруфидаги даромадлар 390 ш.б.ка тенг бўлганда, унинг миқдори истеъмол миқдори билан тенглашади. Бу миқдор бўсағавий даромад деб юритилади ( 61. чизма). Бўсағавий нуқтадан қуйида ҳақиқий истеъмол даромаддан ошиқ. Бу вазият инсонларнинг қарз ҳисобига ҳаёт кечиришини билдиради. е– нуқтада юқорида ҳақиқий истеъмол даромаддан кам ҳамда улар ўртасидаги фарқ жамғаришни ташкил этади. Ҳақиқий истеъмол тўғри чизиғи истеъмол ҳажмини белгиловчи вертикал ўқни а нуқтада кесиб ўтади. Бу ҳол уй хўжаликлари умуман даромад олмаганларида ҳам маълум миқдорда истеъмол қилишларини англатади. а – нуқта эса автоном истеъмол ҳажмини билдиради. Истеъмол функциясини ёзамиз: Download 40.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling