6-Мавзу: Истеъмол, жамғариш ва инвестиция функциялари


Download 40.23 Kb.
bet2/4
Sana16.06.2023
Hajmi40.23 Kb.
#1493982
1   2   3   4
Bog'liq
6 мавзу. Истеъмол, жамғариш ва инвестиция функциялари

C = a + b Yd , бу ерда: a – автоном харажатлар; Yd – тасарруфидаги даромад (Yd =Y-Т), бу ерда: Т – солиқлар;
b – истеъмол ҳажмининг тасарруфидаги даромадга боғлиқлигини ифодаловчи коэффициент, бошқача айтганда истеъмолга чегараланган мойиллик.
ΔС
b = --------- 100
Δ Yd
Демак, истеъмол ҳажми автоном истеъмолга, тасарруфидаги даромад ҳажмига ва истеъмол ҳажмининг тасарруфидаги даромад ўзгаришига таъсирчанлигига боғлиқ.
Жамғариш графигини ҳам истеъмол графигига ўхшаб алгебраик ифодалаш мумкин, яъни жамғариш функцияси қуйидаги кўринишга эга:
S = -a + (1 -b) Yd
Истеъмол ва жамғариш ҳажмига тасарруфидаги даромад динамикасидан ташқари қуйидаги омиллар, тўғрироғи бу омиллардаги ўзгаришлар ҳам таъсир кўрсатади:
1. Уй хўжаликлари даромадлари.
2. Уй хўжаликларида тўпланган мулк ҳажми.
3. Баҳолар даражаси.
4. Иқтисодий кутиш.
5. Истеъмолчилар қарзлари ҳажми.
6. Солиққа тортиш ҳажми.


6.2.Истеъмол ва жамғаришга ўртача ҳамда чегараланган мойиллик.

Истеъмолга ўртача мойиллик деганда тасарруфидаги даромаддаги истеъмол харажатларининг улуши тушунилади, яъни:


С
APC = ------------- 100
Yd
бунда: APC – (average propensity to consume) истеъмолга ўртача мойиллик.
Тасарруфидаги даромаддаги жамғариш улушини жамғаришга ўртача мойиллик деб аталади, яъни:
S
APS = --------------- 100
Yd
Бунда: APS (average propensity to saving) – жамғармага ўртача мойиллик.
Истеъмолдаги ўзгаришларнинг шу ўзгаришни келтириб чиқарган тасарруфидаги даромад ўзгаришдаги улуши истеъмолга чегараланган мойиллик дейилади.
Δ С
MPC = -----------100
Δ Yd
Бу ерда: MPC (marginal propensity to consume) – истеъмолга чегараланган мойиллик.
Жамғаришдаги ўзгаришнинг ихтиёрдаги даромад ўзгаришдаги улуши жамғаришга чегараланган мойиллик дейилади.

Download 40.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling