6-Мавзу: Истеъмол, жамғариш ва инвестиция функциялари


Δ S МРS = ------------100


Download 40.23 Kb.
bet3/4
Sana16.06.2023
Hajmi40.23 Kb.
#1493982
1   2   3   4
Bog'liq
6 мавзу. Истеъмол, жамғариш ва инвестиция функциялари

Δ S
МРS = ------------100
Δ Yd
. Даромаднинг ўсган қисми ёки истеъмолга, ёки жамғармага сарфланади. Шу сабабга кўра истеъмол ва жамғаришга ўртача мойиллик кўрсаткичлари йиғиндиси 100%га ёки коэффициент кўринишида 1га тенг бўлади.
МРС + МРS =100% ёки 1.
МРС ва МРS анча барқарор кўрсаткичлар бўлиб, жуда секин ўзгаришга учрайдилар.


6.3. Инвестицияларнинг моҳияти, графиги ва функцияси.
Инвестициялар ёки капитал қўйилмалар – бу, ҳали буюмлашмаган, лекин ишлаб чиқариш воситаларига қўйилган капиталдир.
Макроиқтисодий таҳлилда энг кўп дуч келинадиган гуруҳлашда инвестициялар инвестициялаш объектига кўра уч турга бўлинади.
1. Ишлаб чиқариш инвестициялари;
2. Товар-моддий захираларига инвестиция;
3. Уй-жой қурилишига инвестиция.
Макроиқтисодий таҳлилда инвестициялар динамикасини белгиловчи омил сифатида реал фоиз ставкаси қаралади.
Автоном инвестицияларнинг графиги инвестициялар ҳажми фоиз ставкаси динамикасига тескари пропорционал тарзда ўзгаришини кўрсатади.
Автоном инвстиция функцияси қуйидаги кўринишга эга:
I = е - dR
Бу ерда: I – автоном инвестиция харажатлари;
e – фоиз ставкаси 0 га тенг тўлгандаги инвестиция харажатларининг максимал ҳажми. У ташқи иқтисодий омиллар, ресурс имкониятлари, ер, фойдали қазилма бойликлари ва бошқалар билан белгиланади;
R – реал фоиз ставкаси;
d – инвестицияларнинг реал фоиз ставкаси динамикаси ўзгаришга таъсирчанлигини миқдорий белгиловчи эмпирик коэффициент.
Графикдан е нуқтаси шуни билдирадики, банклар нолга тенг фоиз ставкаси
билан кредит берганларида ҳамда уларнинг кредит ресурслари чексиз
R

I
e I


0
6.2.-чизма. Автоном инвестициялар графиги
кўп бўлганда ҳам мамлакатдаги бошқа ресурслари миқдорининг чекланганлиги туфайли инвестиция харажатлари маълум миқдор билан чегараланади.


6.4.Инвестициялар динамикасини белгиловчи фоиз cтавкасидан бошқа омиллар. Акселератор модели.

Инвестициялар динамикасини белгиловчи энг муҳим омиллардан бири бўлиб кутилаётган соф фойда нормаси ҳисобланади. Агар реал фоиз ставкаси билан инвестиция харажатлари миқдори ўртасида тескари боғлиқлик бўлса, кутилаётган соф фойда нормаси (КСФН) динамикаси билан инвестиция харажатлари ўртасида тўғри боғлиқлик бор.


Инвестиция харажатлари динамикасига таъсир этувчи бошқа омиллар қуйидагилар киради:
1. Солиққа тортиш даражаси;
2. Ишлаб чиқариш технологияларидаги ўзгаришлар;
3. Мавжуд бўлган асосий капитал миқдори;
4. Инвесторларнинг кутиши;
5. Ялпи даромадларнинг ўзгариши.
Инвестициялар ҳажмининг ЯММ ёки даромадлар даражасига боғлиқлигини акселератор модели акс эттиради:

Download 40.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling