Акционерлар корпорациялар билан алоҳида иқтисодий алоқаларни ташкил этади: улар корпорациянинг ташкил этилишининг сабабчилари бўлиб, “хатарли” капиталнинг етказиб берувчилари ҳисобланади


Download 373.02 Kb.
bet1/3
Sana04.10.2023
Hajmi373.02 Kb.
#1692009
  1   2   3
Bog'liq
Документ Microsoft Word


Корпоратив муҳитни шакллантириш жараёнида турли хил шаклардаги хужалик юритувчи субъектлар ва турли хил шахслар жалб қилинади.
Корпорация раҳбарияти қарорлар қабул қилиш жараёнида жамиятни ташкил этувчи турли хил хўжалик юритувчи субъектларнинг манфаатларини ҳисобга олиши лозим.
Акционерлар корпорациялар билан алоҳида иқтисодий алоқаларни ташкил этади: улар корпорациянинг ташкил этилишининг сабабчилари бўлиб, “хатарли” капиталнинг етказиб берувчилари ҳисобланади, уларнинг капитали орқали корпорацияларнинг ривожланиш ва ўсиши кузатилади. Корпорацияларнинг барча ҳаракат ва жараёнларида акционерларнинг манфаати ҳисобга олиниши мақсадга мувофиқдир.
Истъемолчилар, ўзига алоҳида эътибор талаб қилувчилардан бири ҳисобланиб, корпорациялар уларсиз фаолият олиб бориши мумкин эмас. Истъемолчилар сифатли маҳсулот ва хизматларни қониқарли даражадаги нархда олишни ва талабга жавоб берадиган хизмат турларини ва ҳақиқиқатга яқин рекламаларни қабул қилишни истайди. Агарда корпорациялар истъемолчиларнинг ҳоҳишини қониқтиришга барча кучини сарфламаса, корпорацияларнинг асосий стратегик мақсадларини қулдан бой берилганлигидан далолат беради ва корпорациялар ўзоқ ва қисқа муддатли омодсизликларга дуч келиши мумкин.
Хизматчилар, корпорациялардан оддий талабларни қондиришини сўрайди, яъни оддий иш ҳақини тўлашдан бошлаб, то иш берувчи ва хизматчилар билан буладиган бошқа жиҳатларини ўз ичига қамраб олади. Имкониятларнинг тенглиги, иш жойида соғлиқни химоя қилиш, молиявий бехатарлик, шахсий ҳаётга аралашмаслик, мустақиллик ва ўзига таълуқли яшаш шароитини таъминлашни талаб қилади.
Маҳаллий аҳоли, ишлаб чиқариш жараёнида корпорациялар уларга катта таъсирини курсатади. Аҳоли корпорациялардан маҳалий муаммоларда иштирок этиш ва уларнинг муаммоларини ечишда бевосита иштирокини: яъни таълим, транспортни ташкил этиш, дам олиш учун шароит қилиш, соғлиқни сақлаш тизимини, атроф муҳитни химоялашни кутади.
Маҳаллий аҳоли, ишлаб чиқариш жараёнида корпорациялар уларга катта таъсирини курсатади. Аҳоли корпорациялардан маҳалий муаммоларда иштирок этиш ва уларнинг муаммоларини ечишда бевосита иштирокини: яъни таълим, транспортни ташкил этиш, дам олиш учун шароит қилиш, соғлиқни сақлаш тизимини, атроф муҳитни химоялашни кутади.
Жамият, корпорациялар уларга халқаро ва миллий даражада таъсир 16 курсатади. Уларнинг фаолияти хар хил шакллардаги корхона ва ташкилотларнинг, шунингдек, бошқариш тузилмаларнинг ва оммавий ахборот воситаларининг эътиборида булади.
Корпорациялардан миллий ва халқаро миқиёсидаги солиқ ва бошқа мажбурий тўловларини тўлаш каби муаммоларни ечиш амалга оширишини кутади.Корпорацияларнинг жамият олдидаги асосий мажбуриятларидан бири ўз иқтисодий ҳаётийлигини қулаб қувватлаш ва сақлаб қолишдан иборатдир. Шу орқали иш жойиларини купайтириш, яъни дунёдаги глобал муаммоларидан бири ишсизликнинг олдини олиш ва ишлаб чиқаришда экологик хавф хатардан химоялаши лозимдир.

Download 373.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling