Ни кўпайтириш га бўлиш


Download 37.5 Kb.
Sana24.12.2022
Hajmi37.5 Kb.
#1062041
Bog'liq
5 ни кўпайтириш 5 га бўлиш

5 ни кўпайтириш 5 га бўлиш


Мақсадлар:А) Таълимий: Ўтган дарсларда олган билимларни мустаҳкамлаш 5 ни кўпайтириш ва 5 га бўлиш мавзусини тушинтириш. Номаълум сонни топишга доир мисол масалалар ечиш. Ўқувчининг ДТС бўйича билим, кўникма ва малакаларини текшириш. Иқтисодий билим бериш, кампьютер саводхонлигини ошириш. Б) Тарбиявий: Ўқувчиларни математика фанига бўлган қизиқишларини ошириш. Математика фани орқали ҳаётни тўғри тасаввур эта олиш малакасини ошириш. Жонли табиатни севишга, уларга ғамхўрлик бўлишга ўргатиш. Иқтисодий тарбия беришб тежамкор ва тадбиркор бўлишга ўргатиб бориш. Д) Ривожлантирувчи: Ўқувчиларнинг билимли, зукко бўлишига эркин ва мустақил фикирлашга ўргатиш. Дарс тури: янги билим берувчи, ноанъанавий. Дарс услуби: Тушинтириш, савол-жавоб, интерфаол, метод, кластер, тез жавоб. Дарс жиҳози:кампьютер, праектор, слайд мавзусига оид наъмуналар тест саволлари. Фанлар аро боғланиш: ўқиш, атрофимиздаги олам, саломатлик. Дарснинг бориши: Таркибий қисм: Ўқувчилар дарсга тайёрланади, навбатчи ҳисоботи эшитилади. Ўқитувчи: Раҳмат болажонлар бугунги дарсимиз шиори. Оз-оз ўрганиб доно бўлур, қатра-қатра йиғилиб дарё бўлур. Дарсни бошлашдан аввал олтин қоидаларни эслаб олсак: Ўзаро ҳурмат, Вақтдан унумли фойдаланиш, интизом, фаоллик, тинглаш, аниқ, қисқа жавоблар, ўнг қўл қоидаси. Ўқитувчи: болажонлар, Ватан деганда нимани тушинасиз? Ўқувчилар: ватан сўзига кластер услубида жавоб беришади. Баракалла болажонлар! Бугунги дарсимизда биз " Енг билимдон гуруҳ«ни аниқлаб оламиз. Ўша гуруҳга „энг билимдон гуруҳ“ наминацияси билан тақдирланади. Бугунги дарсимиз қандай дарс? Математика. Сизга математика фани ёқадими? Ха 1. Бизнинг қувноқ даврага, Хуш келибсиз марҳабо. Математика биз билан, Ҳамроҳ бўлсин доимо. 2. Бу фан бизнинг дўстимиз, Мўжизалар макони. Иноқ бўлиб ўтса кун, Ортар мисли имкони. 3. Биз болалар севамиз, Математика дарсини. Хўп қизиқиб ўқиймиз, Айтиб берамиз барин. 4. Бугун оддий дарс эмас, Балки синов дарсидир. Ўтиб олсак синовдан, Бу ҳаммадан яхшидир. Баракалла болажонлар: Сизга уйга вазифа қилиб қандай топшириқ берилган эди? Ўқитувчи ўтган дарсда назаорат иши олган эдик. Шу сабабли, ўтилганлар юзасидан саволлар такрорлаш беилган эди. Бугунги дарсимизни мусобоыа яъни беллашув тарзида щтказсак нима дейсиз? Дарсимизга тайёрмисизлар? 1-гуруҳ. Биз бўламиз биринчи, Қани етиб кўрингчи. дарс қилганмиз ҳамма вақт, бизга бўлур баланд тахт. 2-гуруҳ. Биз ўртада қолмаймиз, Сўннги ўрин бўлмаймиз. Чиқингмайдон кутмасин, Қимматли вақт ўтмасин. 3-гуруҳ. Бизни четга сурмангиз,Беллашувдан қўрқмаймиз. Камтарга камолдерлар, Ҳаддингиздан ошмангиз. Ўтган мавзулар юзасидан гуруҳларга топшириқ берилади. 1-гуруҳга Тест саволлври 2-гуруҳга. Мисоллар 3-гуруҳга. Математик мақол ва топшириқлар. 1.1 Олма-4 та нок ундан 6 марта кўп. Нок нечта? а) 24 та б) 10 та д) 2 та 2. 5sm да неча mm бор? а) 5mm б) 50mm д)10mm 3. берилган мисолда қайси амал 1-бажарилади. 71-48:6= А) айириш б) бўлиш д) кўпайтириш 4. Квадрат деб нимага айтилади? А) тўртала томони узунликлари тенг бўлса тўртбурчак. Б) тўртта бурчаги тўғри бўлган тўтбурчак Д) қарама-қарши томонлари тенг бўлган тўртбурчак. 5. Мисолнинг жавобини топинг. 50-6*8= А) 2 б) 44 д) 24 6. Ўлчов бирликларига қайсилари киради? А) узунлик ўлчов бирлиги вақт ўлчови. б) узунлик ўлчови д) оғирлик ўлчови 7. Бир ҳафтада нечта кун бор? А) 5 б) 6 д) 7 8. математикада нечта амал бор? А) 4та б) 3та д) 2та 8. Математикада нечта амал бор? А) 4 та б) 3та д) 2 та 9. Бола бир сон ўйлади. Ўйлаган сонига 9 ни қўшиб 14 ни ҳосил қилди. Бола ўйлаган сонни топинг. А) 9 б) 6 д) 5 10. 18 дан 3 марта кам бўлган сонни топинг? А) 15 б) 6 д) 18 3-гуруҳ. Мақол ва топишмоқлар. 1. Санамай саккиз дема ўйламай ўттиз дема 2. Бир чуқурда минг чуқур чуқурни игна чўқур 3. Қирқ куйлаги бор бир тугмаси йўқ. 4. Бир йил тут экан киши минг йил гавҳар терар. 5. Йигит кишига 70 ҳунар ҳам оз. 6. Яхши отга бир қамчи ёмон отга минг қамчи. 7. Бирни кессанг 10 ни эк. 8. Етти ўлчаб бир кес. 9. Ўйна 3 та қиз бола гўё очилган лола. 10. Икки ака-ука яшайди бир-бирини кўрмайди. Дам олиш дақиқаси ўтказилди. Янги мавзуни баён этиш.Мавзу: 5 ни кўпайтириш ва 5 га бўлиш. Янги мавзу слайд орқали тушинтирилади. 717-мисол. Доскада бажарилади. 25:5*4=5*4=20 35:7*2=5*2=10 40+5*6=40+30=70 30:6*3=5*3=1535:5*4=7*4=28 50+5*7=50+35=85 718-мисол Оғзаки бажарилади.Ўқувчилар билан биргаликда.719-мисол. 17 та гулни 5 тадан қилиб гулдон баргга солиб қўйилди. Гулдонларга нечтадан гул қўйилган. Охирги гулдонга нечта гул қўйилган. Ечим:(5*3)+2=15+2=17 Янги мавзуни мустаҳкамлаш ўқувчиларга янги мавзуга оид мисол, масалалар ва тенгламалар берилади. 1. х-25=30 х*5=45 40: х=5 2. 5*6+15= 5*8-10= 25:5-3= 35:5=5= 45:5-6= 7*5-12= 3.1 Каримада 8 та гул бор, Салимада 5 марта кўп. Салимада нечта гул бор? 2. Мактабимиз боғида 4 та олма дарахти, ундан 5 марта кўп беҳи дарахти бор. Беҳилар нечта? 3. 35 метр тасмани 5 қисмга бўлинг. Шу тасманинг бир бўлаги неча метр? Ўқувчилар бажарилган топшириқларни баҳолаб, самародорлиги натижасида чиқарилади. Математика фани кластер усул ёрдамида тушинтирилади. Уйга вазифа тушинтирилади. 720-721- мисол.
Download 37.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling