Зал байрамона безатилган.Болалар “марш” мусиқаси остида
қўшиқ айтиб залга кириб келадилар. Сўнг ярим доира ҳосил қиладилар.
8 нафар бола, 8 нафар ота-она иштирок этадилар. Хакаъмлар ҳаяти сайлаб олинади.
Бола: Ташриф буюрибсиз бизнинг боғчага,
Мамнун бўлдик биз болалар хам.
“Соғлом танда – соғ ақл” – деган
Халқнинг нақли бор бизда.
Баҳра олинг бугунги тадбиримиздан.
Хамма: Хуш келибсиз азиз меҳмонлар !
Бола: Командамиз “Ота-онам мен” қойил қолсинлар барча.
Боғчада чиниққанмиз куч қувватга тўлганмиз.
Бола: Командамиз “Ота-онам мен ” биз кучлилар сафида.
Келинг куч синашайлик беллашувда кўрайлик.
Хамма: Кимнинг чаққон эканлигин, биз билишни хохлаймиз.
Командалар сафланишиб мусобақа бошлаймиз !
Омад бизга ёр бўлсин !
/Сўнг болалар ўз жойларини эгаллайдилар./
Болалар “Хаккалакам ўйнасам ман” рақсига тушиб берадилар.
Ж.т.йўриқчиси: Салом азиз болалар, гулу – ғунча лолалар.
Бугун бизнинг боғчага, келишибди меҳмонлар.
Ассалому алайкум хурматли ва қимматли меҳмонлар! Мана бугун бизнинг
муассасамизда “Отам, онам ва мен” номли тадбир бўлиб ўтяпти. Бу тад-
бирдан мақсад болаларимизнинг саломатлик ҳақидаги тушунчаларини
мустаҳкамлаш, болаларда ўз соғлиги ҳақида ғамхўрлик қилиш, шахсий ги-
геник қоидаларига амал қилиш қоидаларини ва оилада спорт ва физкультурани йўлга қўйишни шакиллантиришдир.
Ҳозир тадбиримизни очиб бериш учун сўзни муассасамиз мудирасига берамиз.
Сўз мудирага берилади .
Ж.т.йўриқчиси: Бугун бизлар сиз билан, ўтамиз қизиқ сабоқ.
Соғлом бўлай десангиз, нима қилмоғимиз керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |