Онажонларнинг эстафетаси
Бошқа гуруҳ болалари”Аэробикага” тушиб берадилар.
3- ЭСТАФЕТА
Ж.т. йўриқчиси: Бу ўйинимиз хам худди онажонлар ўйинига ўхшайди фақат бунда онажонлар болаларига ёрдам бериб турадилар.
Болажонлар эстафетаси.
Ж.т.йўриқчиси: Болалар мен ҳозир сизларга топишмоқлар айтаман.
Топасизларми !
Болалар: Ҳа !
Ж.т.йўриқчиси: Ваннага тушади биз билан бирга
Ҳиди ўхшаб кетар худди атирга.
Уни еб бўлмайди, эмасда қовун,
Юз- қўлни ювамиз у билан.
Нима бу болажонлар?.........(совун).
Ҳар – хил микробларни тозалар тишдан,
Сира чарчамайди ҳалол юмишдан.
Ёшу-кексаларга ҳамроҳ ҳар сутка,
Унинг номи нима? Айтинг...(тиш чўтка).
Бўлмасин десанг гар тишларинг хаста
Сенга нима керак? Айт-чи.....(тиш паста).
4-ЭСТАФЕТА
Ж.т.йўриқчиси: Энди мамнуният билан 4-эстафетамизни бошлаймиз.
4-эстафетамиз “Қурбақа саёҳатда” деб номланади. Бунда дадаларимиз ҳам оналаримиз ҳам иштирок этадилар. Улар мана бу таёқларни икки тарфидан ушлаб оладилар. Болалари эса таёқ ўртасидан хам икки оёқ хам икки қўллари билан маҳкам ушлаб осилволишлари керак.
“Қурбақа саёҳатда”эстафетаси.
Ж.т.йўриқчиси: Болажонлар, биз хамиша соғлом бўлиб юришимиз
учун нималарга амал қилишимиз керак ?
Бола: Шахсий гигиенага риоя қилиш керак.
Ж.т.йўриқчиси: Шахсий гигиена деганда нимани тушунасизлар ?
Бола: Тоза ва озода бўлиб юришни.
Бола: Қўлларимизни вақтида ювишни.
Бола: Кийим-бошимизни тоза тутишни.
Бола: Хафтада бир марта чўмилиб туришни.
Бола: Тирноқларимизни вақтида олишни.
Do'stlaringiz bilan baham: |