Бола: Хар куни тишларимизни ювишни.
Бола: Оғзимизга ювилмаган нарсаларни солмасликни.
Ж.т.йўриқчиси: Баракалла болажонлар, жудаям тўғри топдингиз.
Болалар Озодбек Назарбековнинг “Андижанча” қўшиғига рақсга тушиб
берадилар.
5-ЭСТАФЕТА
Ж.т.йўриқчиси: Энди 5-шартимизга келдик. Бу шартимиз. “Тўпчалар обручда” деб номланади. Шартимиз қоидаси шундай ҳар бир оилага биттадан обруч берилади ва 100 та хар-хил рангли кичкина пластмассалик тўпчаларни сочиб юборамиз сизлар дадалар, оналар ва болалар оиласи билан берилган обручга тўпчаларни теришларинг керак ким кўп шар тўпласа шу оила ютган ҳисобланади.
“Тўпчалар обручда”эстафетаси.
Ж.т.йўриқчиси: Кичкинтойлар гижингтойлар, Алпомишу,Барчинойлар
Ўғилжону , қизалоқлар, тоғда ўсган қизғалдоқлар,
Сўзларимга қулоқ солинг, ўгитларим эслаб қолинг.
Сиз Ватаним эркасисиз, шу Ватаннинг эртасисиз.
Ўсинг соғлом авлод бўлиб, юринг доим кучга тўлиб.
Бунинг учун шарт керак, билдирайин шундай тилак:
Совун билан ювинингиз, тоза бўлсин юз-қўлингиз.
Туришда ҳам, ётишда ҳам тишингизни ювингиз.
Спорт билан бўлинг ўртоқ, касаллик ҳам қочар йироқ.
Тоза бўлар руҳ ҳамда тан, сизни соғлом кўрсин Ватан.
Болалар “Буги - муги” рақсини ижро этиб берадилар.
6-ЭСТАФЕТА
Ж.т.йўриқчиси: Энди 6-шартимизга ҳам етиб келдик. Бу шартимиз. “Оролчалар” деб номланади. Шартимиз қоидаси шундай ҳар бир оилага 2 тадан обруч берилади ва шу обручларни ота-она бирин кетин қўйиб туради. Боласи эса ундан ўтиб иккинчисига ва шундай давом этади. Ким обручдан тезроқ ҳаракат қилиб кўзланган манзилга етиб келса шу ютган ҳисобланади.
“Оролчалар” эстафетаси.
Болалар “Салимжон нимжон қўшиғини” куйлаб берадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |