Қурилиш машиналари паркини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, Қурилишда транспортни ташкил этиш


Download 375 Kb.
bet1/16
Sana24.12.2022
Hajmi375 Kb.
#1060090
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
17 -маъруза


17-МАВЗУ

ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ПАРКИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ, ҚУРИЛИШДА ТРАНСПОРТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ



Маъруза режаси



1.Умумий қоидалар
2.Қурилиш машиналарига бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш
3.Қурилиш машиналари паркидан фойдаланишнинг ташкилий шакллари
4.Қурилишда транспортни ташкил этиш
5.Ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари тизими
6.Автотранспорт воситаларининг сон миқдорини ҳисоблаш

Таянч иборалар
Мажмуавий механизациялаштириш, механик қуролланиш, лизинг фойдаланиш, қурилиш – механизация трестлари, универсал ёки ихтисослаштирилган автомобил, суюқ қовушоқ материаллар.
1.Умумий қоидалар
Қурилишда техник тараққиётнинг асосий йўналишларидан бири – бу ишлаб чиқариш жараёнларининг мажмуавий тарзда механизациялаштирилиши ҳисобланади.
Мажмуавий механизациялаштириш – бу қурилишда у ёки бу турдаги технологик жараёнларни, битта ёки бир нечта машиналар орқали тўлиқ ҳолатда механизациялаштирилган тарзда бажариш услуби ҳисобланади. Операциялар катта сон миқдорида бўлган шароитда машиналар мажмуасидан фойдаланиш ишлаб чиқариш иш унумдорлигини сезиларли даражада оширади. Машиналар мажмуасини танлашда оптималлик талабларига уларнинг иш унумдорлиги ва бошқа параметрлари бўйича мувофиқлиги ҳисобга олиниши билан бирлаштирилиши асосида эришилади. Қўл меҳнати фақат, механизациялаштириш иш унумдорлигининг сезиларли даражада ўсишига олиб келувчи таъсирга эга бўлмаган барча ишлар мажмуалари бўйича ва шунингдек, техник ечимларнинг қўлланилиши иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган ишларни рўёбга оширишдан ташкил топган операциялардагина сақланиб қолиши мумкин.
Қурилиш – монтаж ишларининг механизациялаштирилиши ҳолати ва қурилиш – монтаж ташкилотларининг механизация воситалари билан жиҳозланганлиги ҳолатини баҳолаш учун қуйидаги кўрсатилган кўрсаткичлардан фойдаланилади.

Download 375 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling