Қурилиш машиналари паркини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, Қурилишда транспортни ташкил этиш


Машиналарнинг ишлаш вақти бўйича ҳисоб – китоб қилиш


Download 375 Kb.
bet7/16
Sana24.12.2022
Hajmi375 Kb.
#1060090
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
17 -маъруза

Машиналарнинг ишлаш вақти бўйича ҳисоб – китоб қилиш (ишланган вақт). Бажарилган қурилиш ишларининг ҳажмини аниқ тарзда ҳисоблаш имкони мавжуд бўлмаган ёки уни амалга ошириш қийин бўлган вазиятларда қурилиш машиналарининг бажарган ишларини ҳисоб – китоб қилиш бошқа бир шаклда амалга оширилади – яъни, бунда машина – соат ҳисобида ифодаланувчи, уларнинг ҳақиқатдан иш бажарган вақтини ҳисоблаш асосида иш тутилади. Бундан ташқари, машина – смена қиймати таркибига киритилмаган, бир қатор ишлар учун, масалан кранлар (кўтариш қурилмалари) тагидаги йўллар қурилмалари, монтаж, қайта монтаж қилиш ва краннинг жойини ўзгартириш ва ҳакозо турдаги ишлар учун алоҳида тўловлар амалга оширилади.
Юқорида таъкидлангани каби, механизация бошқармасида машиналар паркининг мавжудлиги (II ва III шакллар) техникаларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлашни амалга ошириш, машиналарни ишга туширилиши керак бўлган объектларда талаб қилинган миқдорда концентрациялаш нуқтаи назаридан қулай шарт – шароитни юзага келтиради. Бу шакллар фойдаланиш нуқтаи назаридан қуйидаги камчиликларга эга ҳисобланади: жумладан, ҳисоблаш услубларининг такомиллаштирилмаганлиги; машиналарнинг объектда бўлиши вақти асосида машина – соатлар миқдори бўйича ҳақ тўлаш механизаторларга машиналардан жадал тарзда фойдаланиш учун туртки бермайди, бундан ташқари бу ҳолатда машиналар қанчалик паст жадалликда ишласа, механизация бошқармаси уларга кўрсатилувчи хизматлар ва таъмирлаш учун шунчалик даражада кам сарф – ҳаражат қилади ва ўз навбатида, унинг фаолиятининг иқтисодий кўрсаткичлари юқори бўлиши қайд қилинади; ушбу ва бошқа сабабларга кўра, машиналарни бошқарувчи шахс ишларнинг жадаллаштирилишидан моддий жиҳатдан манфаатдор ҳисобланмайди.
Йирик, ихтисослаштирилган хўжаликларда қурилиш машиналари паркини сақлашнинг такомиллаштирилган шакллари ўртасидаги ўзаро қарама – қарши мазмундаги ҳолатлар мавжуд бўлиб, шунингдек бунда улардан фойдаланиш услубларининг такомиллаштирилмаганлиги қайд қилинади ва бу ҳолатлар ўз навбатида энг аввало бозор муносабатлари шароитлари учун хос бўлган турли хилдаги иқтисодий услублар воситасида бартараф қилиниши мумкин.
Ишлар тажрибалари кўрсатишича, тўғри топилган иқтисодий шакл қурилиш техникаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширади.

Download 375 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling