Мисол № Массаси m = 50 г
Download 27.28 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мисол №3 .
- Мисол №5 .
- Мисол №9
- Мисол №11 .
- Мисол №12 .
- R = 1,4 м
- Изох
Мисол № 1. Массаси m = 50 г бўлган моддий нуқта тенглама асосида гармоник тебранма харакат қилаётган бўлса, қуйидагилар аниқлансин: 1) t = 0,5 с вақт моменти учун қайтарувчи кучни; 2) нуқтанинг Е тўлиқ энергиясини. Мисол № 2. Моддий нуқта бир вақтда харакат тенгламалари , см ва , см бўлган икки ўзаро тик йўналишда содир бўлаётган тебранишда иштирок этмоқда. Нуқта траекториясининг тенгламасини ёзинг ва танлаб олинган масштаб асосида графигини чизинг. Мисол №3. Математик маятникнинг тебраниш амплитудаси 1 минутда 3 марта камайган бўлса, у 4 минутда неча марта камаяди? Мисол №4. Тебраниш контурида ғалтакнинг индуктивлиги 0,2 Гн, ток кучининг максимал қиймати эса 40 мА. Ток кучининг оний қиймати унинг амплитуда қийматидан 2 марта кичик бўлган хол учун конденсатор электр майдони ва ғалтакнинг магнит майдон энергиясини аниқланг. Мисол №5. Эластик мухитда тўлқин υ = 150 м/с тезлик билан тарқалмоқда. Агар қарама-қарши фазада тебранувчи мухитнинг икки нуқталари орассидаги Δх минимал масофа 0,75 м бўлса, тебраниш частотасини топинг. Мисол №6. Икки когерент тўлқин манбалари бир хил фазада кўндаланг тўлқин тарқатмоқда. Тўлқинларнинг мухитдаги тарқалиш тезлиги υ = 800 м/с ва тебраниш даврлари Т = 0,2 с. Тўлқинларнинг қўшилиши натижасида қандай йўл фарқларида 1) тебранишларнинг сусайиши; 2) тебранишларнинг кучайишини аниқланг. Мисол № 7 Ey=Eoycos(ωt-kx+φ) тенглама билан ифодаланувчи ясси монохроматик тўлқин кўринишидаги тўлқин тенгламасини ечими эканлигини кўрсатинг. Бу ерда - электромагнит тўлқиннинг фазавий тезлиги. Мисол № 8 Контур созланган тўлқиннинг вакуумдаги узунлиги 12 м га тенг. Агар контурдаги ток кучининг максимал қиймати Im = 1,0 А бўлса, контурнинг актив қаршилигини эьтиборга олмаган холда, конденсатор қопламаларидаги заряднинг максимал қийматини аниқланг. Мисол №9. Синдириш бурчаки А = 55о бўлган шиша призмага ёруғлик нури α1 = 30о бурчак остида тушмоқда. Агар шишанинг синдириш кўрсаткичи n = 1,5 бўлса, нурнинг призмадаги оғиш бурчагини аниқланг. Мисол №10 Қутбланган ёруғлик табиий ва ясси қутбланган ёруғликларнинг аралашмасидан иборат. Агар ясси қутбланган ёруғликнинг интенсивлиги табиий ёруғлик интенсивлигидан 5 марта катта бўлса, ёруғликнинг қутбланиш даражасини аниқланг. Мисол №11. Қора жисм Re =10 кВт/м2 энергиявий ёритувчанликга эга. Ушбу жисм учун энергиявий ёритувчанлик спектрал зичлигининг максимумига мос келган тўлқин узунликни аниқланг. Мисол №12. Фотокатодни кўринувчи нур билан ёритилганида, катод сиртидан уриб чиқарилган фотоэлектронлар тўхтатиб қолувчи U0 = 1,0 В манфий кучланиш билан тўлиғича тўхтайди. Агар аниқ ўлчашлар натижасида тушаётган ёруғлик нурининг тўлқин узунлиги λ = 400 нм эканлиги маълум бўлса, фотоэффектнинг қизил чегарасини аниқланг. Мисол №13 Водород атоми учун Лайман сериясидаги максимал тўлқин узунлиги λ = 0,12 мкм. Ридберг доимийсини ноъмалум деб қараб, Бальмер сериясидаги максимал тўлқин узунликни аниқланг. Мисол №14. Индукцияси В = 15 мТл бўлган бир жинсли магнит майдонида протон радиуси R = 1,4 м бўлган айлана бўйлаб харакатланмоқда. Протон учун де-Бройл тўлқин узунлигини аниқланг. Мисол №15. Агар , , ядроролардаги нейтронлар протонлар билан, протонлар эса нейтронлар билан алмаштирилса, ядроларнинг заряд сони, масса сони ва символи қандай ўзгаради. Изох: Мазкур топшириқ юзасидан тўпланадиган максимал балл 15 баллни ташкил этади, яъни хар бир тўғри ечилган масала максимал 1,0 баллдан бахоланади Download 27.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling