Қурилиш машиналари паркини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, Қурилишда транспортни ташкил этиш
Қурилиш машиналарининг иш бажариш кўрсаткичлари ва ҳисоблаш услублари
Download 375 Kb.
|
17 -маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Машиналар паркидан фойдаланиш кўрсаткичлари
Қурилиш машиналарининг иш бажариш кўрсаткичлари ва ҳисоблаш услублари:
Қурилиш машиналари паркинининг ишини ҳисоб – китоб қилиш улардан фойдаланишнинг асосий кўрсаткичлари бўйича (бажарилган ишлар ва вақт) механизациялаштирилган услубда ишларнинг бажарилишида ўз аксини топиши талаб қилинади, шунингдек бунда тўхталишлар таркиби ва фойдаланишга оид материалларнинг сарфланиши маълумотлари қайд қилиниши ва таҳлил қилиниши зарур. Механизация воситаларининг ишларини ҳисобга олишнинг қуйидаги услублари мавжуд ҳисобланади. Машинистлар томонидан тузилувчи, смена тавсифдаги баённома бўйича ишларни ҳисобга олиш қурилишда машиналардан фойдаланишнинг миқдорий ва сифат жиҳатидан кўрсаткичларини олиш имконини беради. Баённомалар асосида ҳисобга олиш карточкаси тўлдирилади, бунда ҳар ой давомида машиналарнинг бажарган ишлари якунлари келтирилади. Йил якунида ишлар ҳақидаги йиғинди маълумотлар ҳар бир машинада таъминланган паспорт таркибига киритилади. Паспорт бўйича машиналардан фойдаланиш, унинг техник ҳолати назорат қилинади, олдини олиш (профилактика) мақсадларидаги таъмирлашлар амалга оширилади. Ҳорижда асосий машиналар бажарилган ишларни ўлчаб борувчи қурилмалар билан жиҳозланади, яъни бу қуриламалар вақтни қайд қилиб боради, бажарилган ишларнинг тонна ўлчовидаги (тоннометр) ҳажмда ёки циклларнинг сон миқдорини ҳисобга олиб боради. Қайд қилиш ёзувлари автоматик тарзда амалга оширилиб, смена якунида маълумотлар қайд қилинган тасма қўлда ва автоматик тарзда қайта ишлаш учун узатилади. Машиналар паркидан фойдаланиш кўрсаткичлари. Қурилиш машиналари паркидан тўғри тартибда фойдаланишнинг асосий кўрсаткичи – режалаштирилган топшириқлар билан солиштирилган тарзда, ҳисобот маълумотлари асосида аниқланувчи, табиий ифодалашларда акс эттирилган йиллик ҳақиқатдан бажарилган ишлар (ишларнинг физик ҳажми) билан белгиланади. Йиллик бажарилган иш унумдорлигини оширишнинг шарти – машиналар парки рўйхатидан фойдаланишни жорий қилишдан иборат ҳисобланади. Бу машиналарнинг фойдаланиш учун тайёрлиги, ишлар фронти ва сменалар тавсифига боғлиқ ҳисобланади. Машиналарнинг ишдан тўхтаб қолиши ташкилий сабабларга боғлиқ ҳисобланади: жумладан, қурилиш объектларининг тайёр эмаслиги, машиналарнинг жойини ўзгартиришлар сабаб бўлади; шунингдек етакчи машиналарнинг ишларидаги тўхталишлар машина ва транспортларнинг жамламалари иш унумдорлигининг мувофиқликка эга эмаслиги сабабли юзага келиши мумкин; бундан ташқари, энергия ресурслари ёки қурилиш материаллари билан таъминот тизимидаги узилишлар, машиналарнинг фойдаланишга туширилиши вақтигача вақтнинг йўқотилиши (таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишлари давомида машиналарнинг режалаштирилган вақтга нисбатан чегаравий даражада ушлаб турилиши, монтаж, қайта монтаж қилиш ва жойини ўзгартиришларнинг белгиланган меъёрий қийматлар чегаравий даражасигача амал қилиниши) каби ҳолатлар ҳам машиналар ишларида турли даражадаги тўхталишларни юзага келтиради. Шунингдек. машина паркидан фойдаланишнинг сифат даражаси бир қатор хусусий кўрсаткичлар билан ҳам тавсифланади. Download 375 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling