Қурилиш машиналари паркини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, Қурилишда транспортни ташкил этиш
Download 375 Kb.
|
17 -маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5. Ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари тизими
Трактор транспорти қурилиш ичида фойдаланилувчи транспорт воситаси сифатида, йўллар мавжуд бўлмаган шароитларда, жойнинг рельефи мураккаб тавсифга эга бўлиши шароитларда, шунингдек технологик қурилмаларнинг ва ёғочдан ишланган оғир йиғма элементларнинг монтаж зонасига етказиб берилишида ва уларнинг яҳлитланувчи йиғиш жойидан монтаж жойигача бўлган масофа нисбатан унча катта бўлмаган шароитларда ташилишида афзалликларга эга ҳисобланади.
Ҳаво йўллари транспортидан қурилиш материаллари ва бошқаларни ташиш мақсадларида фойдаланиш чекланган тавсифга эга бўлиб, бунда асосан одамлар, олиб келиниши қийин бўлган жойлардан техникалар ва материаллар ташилиши амалга оширилади, шунингдек ҳажми ва оғирлиги бўйича унча катта бўлмаган юкларни тезкорликда олиб келиш талаб қилинган вазиятларда қўлланилади. Қурилишда самарали комплекс транспорт – монтаж воситалари сифатида, жумладан электр узатиш тармоқлари (ЭУТ), қувурлар, телеминоралар ва ҳакозолар қурилишларида таянчларнинг ўрнатилишида вертолётлардан фойдаланиш амалиётда сезиларли даражада ортиши қайд қилинади. 5. Ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари тизими Қурилишда оммавий тавсифдаги юкларни ташиб келтириш давомида асосан, ўртача ва катта қийматдаги (25 – 40 тонна) юк кўтаришга қодир бўлган автомобиллардан фойдаланилади. Ташиб келтирилувчи юкларнинг тавсифлари ва таркибига боғлиқ ҳолатда қурилиш машиналари парки таркибида универсал ёки ихтисослаштирилган автомобил транспортларидан фойдаланилади. Бир қатор юкларни умуман махсус ихтисослаштирилган воситаларсиз ташиб келтиришнинг деярли имкони мавжуд эмас. Ихтисослаштирилиш – бу қурилишда автотранспортлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий йўналиши ҳисобланиб, етказиб берилувчи материаллар ва конструкцияларнинг сақланиши ва сифати таъминланиши, юклаш – тушириш ишларига сарфланувчи меҳнат сарфининг қисқариши ва юкларни етказиб бериш қиймати пасайтирилишига эришилади. Кўпгина ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари (ИАВ) ярим тиркама (прицеп) ёки тиркамалар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, бу ҳолат тортиш мақсадларида ушбу автомобиллардан фойдаланиш самарадорлигини сезиларли даражада оширади. Ихтисослаштирилган автотранспорт воситаларига бўлган талаб – эҳтиёж даражаси (автосамосвалларни ҳисобга олмаган ҳолда) ҳозирги вақтда Россияда 10 – 12%ни ташкил қилиши қайд қилувчи қурилишда хизмат кўрсатувчи машиналар паркининг 20 – 25% қисмини ташкил қилади. Турли хил қурилиш юклари ташишнинг ўзига хос специфик шартлари билан тавсифланади, бу ҳолат ҳар бир юклар гуруҳлари учун етказиб беришнинг ихтисослаштирилган воситаларига эга бўлиш талабини юзага келтиради. Тегишли юкларнинг етказиб берилишида, уларнинг умумий ўлчамлари ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолатда, автомобил турларини оқилона тарзда танлаб олиш юкларни етказиб беришнинг талаб қилинган самарадорлигини таъминлаб беради. Муҳим аҳамиятга эга бўлган қурилиш материаллари ва конструкцияларини етказиб беришда ташиш мақсадларида фойдаланилувчи ихтисослаштирилган автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ҳақидаги таснифлашга оид маълумотлар 21.1 – расмда келтирилган. Download 375 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling