Қурилиш машиналари паркини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш, Қурилишда транспортни ташкил этиш


Қуруқ ҳолатдаги қоришма аралашмалари


Download 375 Kb.
bet13/16
Sana24.12.2022
Hajmi375 Kb.
#1060090
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
17 -маъруза

Қуруқ ҳолатдаги қоришма аралашмалари махсус кўтарма рама билан жиҳозланган, сиғими 1 м3 ни ташкил қилувчи, бункерларни ўзи юклаб – тушириш хусусиятга эга бўлган, бункер – контейнерларда ташилади.
Суюқ қовушоқ материаллар (мумли суртма, гудрон, эмульсия) қиздирилган ҳолатда, база ва омборлардан ишлаб чиқариш ишлари амалга оширилаётган жойларга автгудронаторларда ва ярим тиркама – мумли суртма ташишга мўлжалланган автомобилларда ташиб етказилади. Барча мумли суртма ташишга мўлжалланган автомобиллар ва гудронаторлар ташиб келтирилувчи материалнинг ҳарорати +200оС дан тушиб кетмаслигини таъминловчи, қиздириш тизимига эга ҳисобланади.


Темир – бетон конструкциялар ва қисмлар асосан қурилиш объектига 200 – 300 км масофадан автотранспорт воситаларида ташиб келтирилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Умумий ўлчамлари автомобил серияларининг кузови ва платформалари, тиркамалари ва ярим тиркамларининг умумий ўлчамларига ва шунингдек, уларнинг юк кўтариш сиғими қийматига мос келмайдиган, йирик ўлчамли конструкциялар ва қисмларни (масалан, девор панеллари, хоналар ичига ўрнатилувчи тўсиқ деворлар, узунлиги 6,5 метр ва кенглиги 2 метрни ташкил қилувчи қопламалар, устунлар, узун ўлчамли блоклар ва темир – бетон фермалар) нисбатан узоқ масофадан ташиб келтиришда одатдаги автомобиллар қайта жиҳозланади, уларга махсус қурилмалар ўрнатилади ёки юкларнинг барқарор ҳолатда ташиб келтирилиши таъминловчи, инвентар кассета қурилмаларига эга бўлган, панел ташишга мўлжалланган автомобиллардан фойдаланилади. Турли хилдаги воситаларнинг катта миқдорда мавжудлиги деярли барча қурилиш конструкцияларини ва махсулотларини махсус мўлжалланган автотранспорт воситаларида ташиб келтириш имконини беради.
Ғишт контейнерларда ва қадоқланган ҳолатда, тагликлар устида, бортли автомобилларда ва махсус мослаштирилган автомобилларда, шунингдек юк кўтариш сиғими 16,5; 18; 20; 50 ва 60 тоннани ташкил қилувчи темир йўл платформаларида ташиб келтирилади.
Майда донали ва товар сифатидаги қурилиш юклари ўзи юклаб – тушириш (ағдариш) учун махсус қурилмаларга эга бўлган транспорт воситасида ташиб келтирилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Контейнерлар ва қадоқланган кўринишда етказиб беришнинг самарадорлиги автомашиналарда автоном кран қурилмалари мавжудлиги шароитида сезиларли даражада ортиши қайд қилинади. Бу кўринишдаги транспорт воситалари мавжуд бўлмаган ҳолатларда юклаш – тушириш операциялари билан боғлиқ тўхталишлар сезиларли даражада ортади (ишчи вақтнинг 30 – 33% қисмигача).
Кран қурилмалари ёки ўзи юклаб – туширувчи бошқа турдаги қурилмалар билан жиҳозланган автомобиллар қурилишнинг барча босқичларида талаб қилинади, жумладан:

  • Тайёргарлик даврида бажарилувчи ишларда, бунда объектга барча монтаж кранлари ҳали олиб келинмаган бўлади, шунингдек қурилиш материаллари ва конструкцияларнинг оммавий тарзда, ёппасига олиб келиниши бошланади;

  • Асосий ишлар даврида, бу вақтда юклар, сезиларсиз ҳажмларда, ритм тавсифда бўлмаган кўринишда олиб келинади (инвентар тавсифдаги, вақтинчалик фойдаланишга мўлжалланган бино ва иншоотлар, уларнинг элементларининг қурилиши, синчларнинг ўрнатилиши, инвентарлар ва бошқалар қурилиши бажарилади);

  • Монтаж ишларининг жадал тарзда амалга оширилиши билан боғлиқ ишлаб чиқариш ишлари даврида, бу вақтда асосий механизмлар умумий қурилиш ишлари ва махсус ишлар учун тарқоқ ҳолатда олиб келинувчи майда партиядаги материалларни туширишга жалб қилинади, бу ҳолатда монтаж бригадалари ишларида тўхталишлар ва ишларнинг белгиланган темпда олиб борилишида бузилиш ҳолатлари юзага келиши мумкин;

  • Монтаждан кейинги даврда бажарилувчи ишлар ва пардозлаш ишлари даврида, бу вақтда асосий монтаж қурилмалари йиғиб олинади ва юклар унча катта бўлмаган партиялар асосида олиб келинади;

  • Қурилишнинг якуний даврида, бу вақтда қурилиш майдонларида вақтинчалик фойдаланишувчи биноларни, қурилмаларни чиқариб ташлаш, фойдаланилмаган материаллар ва қисмлар, жиҳозлар ва инвентарларни олиб ташлаш ишлари бажарилади.


Download 375 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling