11-маъруза. Файра кодлари

Sana01.01.1970
Hajmi
#118313
Bog'liq
11-маъруза. Файра кодлари

11-маъруза. Файра кодлари.

  • 11-маъруза. Файра кодлари.

РЕЖА

  • Файра коди
  • 4.1. Файра кодини қуриш.
  • 4.2. Файра кодида ясовчи полиномлар.
  • 4.3. Ахборотларни Файра кодида кодлаштириш усуллари.
  • 4.4. Файра коди параметрлари.
  • 4.5. Ахборотларни Файра кодида кодлаштириш усулларига
  • мисол.

Файра коди

  • Бир карралик ва кўп карралик тасодифий хатоларни тўғриловчи кодларни ишлатиш, хар доим хам ўзини оқлайвермайди. Бунга сабаб, алоқа каналларига гурухли шовқинларнинг таъсир қилишидир. Гурухли шовқинлар эса кодли комбинациядаги элемент (разряд)ларни хатоларга учрашини келтириб чиқаради. Бу эса хатолар пакети дейилади.
  • Узатилган кодли комбинация 10100010001 кўринишида бўлсин. Кабул қилиш томонида бу кодли комбинация 10001010101 кўринишда олинди. Бу комбинацияларнинг разрядларини ўзаро модул икки (mod 2) бўйича йиғиндисини олсак натижа қуйидаги кўринишда бўлади: 00101000100.
  • Бундан кўринадики, қабул қилинган кодли комбинациядаги хатолар сони натижавий комбинациядаги бирлар сони (вазни) учга тенг бўлар экан.
  • Хатолар пакетининг узунлиги деб – қабул килинган кодли комбинациядаги энг юқори хато разряд билан энг кичик хато разряд орасидаги фарқли бир бирликка оширилганига айтилади.
  • Бизнинг юқоридаги мисолимизда хатолар пакетининг узунлиги
  • в = (9 – 3) + 1 = 7 га тенг. Ҳозирда хатолар пакетини аниқлаш ва тўғирлаш учун анча эффектив хисобланган Файра коди қўлланилади.

Файра кодига мисол

  • Файра коди циклик кодлар туркумига кириб, хамма циклик кодлар каби у ҳам иккита мухим хусусиятга эга:
  • берилган коднинг ихтиёрий иккита рухсат этилган комбинациясининг mod 2 бўйича йиғиндиси, яна рухсат этилган кодли комбинацияни беради. Бундан эса кўринадики, циклик коддаги энг кичик код масофаси унинг комбинациялари ичидан энг кичик вазнлиси орқали аниқланади. Одатда, энг кичик код масофасини топиш учун, кодли комбинацияларнинг хамма жуфтларини ўзаро mod 2 бўйича йиғиндисини аниқлаймиз. Йиғиндилар ичидан энг кичик вазнлиси энг кичик код масофасини билдиради.
  • агар рухсат этилган кодли комбинацияни битта элементга циклик силжитсак, яъни охирги позициядаги элементни биринчи қўйиб, қолганларини ундан кейин жойлаштирсак, натижада шу кодга тегишли бўлган бошқа рухсат этилган кодли комбинация хосил бўлади.
  • Масалан: агар кодли комбинация 110101 дан иборат бўлса, битта қадамга циклик силжитиш орқали 111010 дан иборат бўлган бошқа рухсат этилган комбинацияни оламиз. Кейинги силжиш эса 011101 ни беради ва хоказо.

Файра кодини қуриш

Файра кодида ясовчи полиномлар

Файра кодида ясовчи полиномлар

  • Циклик кодининг алохида жихатларидан бири, унинг хамма кодли комбинацияларини ясовчи полиномга қолдиқсиз бўлинишидир. Хатога учраган кодли конбинацияни ясовчи полиномга бўлганда, албатта қолдиқ хосил бўлади.
  • Ясовчи полиномга бўлиш натижасида қолдиқ хосил бўлмайдиган кодли комбинацияга, циклик кодининг рухсат этилган кодли комбинацияси деб аталади. Акс холда эса таъкидланган ёки ман қилинган кодли комбинация дейилади.
  • Циклик кодининг бундай хусусиятидан хатоларни аниқлаш ва тўғирлашда фойдаланилади.
  • Маълумки, узатиладиган кодли комбинацияга шовқин таъсир этиши натижасида у ман қилинган комбинацияга айланади. Бундай комбинацияни ясовчи полиномга бўлганда қолдиқ хосил бўлади. Бу эса хато юз берганлигини билдиради. Демак ясовчи полиномга бўлишдан хосил бўлган қолдиқ орқали хатолар аниқланади.

Файра кодида ясовчи полиномлар

Файра коди параметрлари

Ахборотларни Файра кодида кодлаштириш

Ахборотларни Файра кодида кодлаштириш усуллари

Ахборотларни Файра кодида кодлаштириш усулларига мисол

Ахборотларни Файра кодида кодлаштириш усулларига мисол

Файра кодида кодлаштириш алгоритми

Файра кодида кодлаштириш алгоритми

Файра кодида кодлаштириш алгоритми

  • Назорат саволлари
  • 1. Файра кодини қуриш қандай амалга оширилади?
  • 2. Файра кодида ясовчи полиномлар қандай кўринишларга эга?
  • 3. Ахборотларни Файра кодида кодлаштиришнинг қандай усуллари мавжуд?
  • 4. Ахборотларни Файра кодида кодлаштириш усулларига
  • мисол келтиринг?

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling