Uzb.trans - Disaster plan (1)

Sana01.01.1970
Hajmi
#119852
Bog'liq
Uzb.trans - Disaster plan (1)



UZBEK 
Қандли диабетга чалинган инсонлар учун табиий офатлар ва 
фавқулодда вазиятларга тайёргарлик
Диабет билан фавқулодда вазиятга тайёрлик 
Ҳар 
қандай 
қандли 
диабет 
билан 
касалланган одам сингари сиз ҳар кунингиз 
ўз ичига мунтазам режалаштиришни ўз 
ичига 
олади. 
Фавқулодда 
вазият 
соғлиғингизга 
жуда 
салбий 
таъсир 
кўрсатиши мумкин. Бундай вазият юз 
берганда офат билан курашиш қийин 
бўлиши мумкин. Агар офат юз бериши 
керак бўлса, хатто бу электр энергиясини 
бир неча соатга ўчирилиши бўлса ҳам, сиз 
ва оилангиз билан унга бир неча соат илгари 
тайёргарлик кўришингиз лозим. Офатдан 
кейинги биринчи 72 соат оилала аъзолари 
учун энг муҳим пайтдир. Бу вақт сиз ёлғиз 
бўлишингиз эҳтимоли юқори. Сиз ва оилангиз учун ушбу дастлабки соатларда фожеа режаси 
ва оилангизнинг асосий эҳтиёжларини қондирадиган тўплам бўлиши жуда муҳимдир. 
Диабетик беморлар учун фавқулодда вазиятларда нима қилиш керак 
 Шошилинч ҳолатларда ва бўрон, зилзила, торнадо каби табиий офатлар пайтида 
диабет билан оғриган одамлар қўшимча қийинчиликларга дуч келишади. Агар сиз 
эвакуация қилмоқчи бўлсангиз - таҳдиддан қочиш ёки фавқулодда бошпанада қолиш 
учун уйингизни тарк этсангиз, бошқалар сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қилиши 
учун сизда диабет борлигини билиб қўйишлари керак. Агар сизда сурункали буйрак 
етишмовчилиги ёки юрак касаллиги каби бошқа соғлиқ муаммоларингиз бўлса, 
бошқаларга бу ҳақда ҳам албатта билдиринг. 
 Кўп миқдорда суюқлик, айниқса сув ичинг. Хавфсиз ичимлик суви фавқулодда 
вазиятларда топиш қийин бўлиши мумкин, аммо етарли миқдорда сув олмасангиз 
жиддий тиббий муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Иссиқлик, стресс, қондаги шакар 
миқдорининг ошиши ва метформин сингари баъзи қандли диабет дорилари суюқликни 
йўқотиб қўйишингизга олиб келиши мумкин, бу сизнинг сувсизланишингиз 
эҳтимолини оширади. 
 Хавфли даражада шакарни қонда пасайиб кетишини (гипогликемия) юзага келмаслиги 
учун ҳар доим ўзингиз билан таркибида шакари бор бирон нарса олиб юринг. Қон 


шакари даражасини текшириш имконияти бўлмаслиги сабабли қонда шакарнинг 
пастлигини огоҳлантирувчи белгиларини билинг. 
 Оёғингизга алоҳида эътибор беринг. Ифлосланган сувдан сақланинг, оёқ кийимини 
кийиб юринг ва инфекция ва жароҳатларнинг белгиларидан огоҳ бўлиб оёқларни 
синчиклаб текширинг. Ҳар қандай жароҳатлар учун тез тиббий ёрдам қидиринг. 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling