12-Мавзу: Металл тўсинларни лойиҳалаш ва ҳисоблаш
Download 379.08 Kb.
|
1 2
Bog'liqМеталл конструкциялари.12-Mavzu
12-Мавзу: Металл тўсинларни лойиҳалаш ва ҳисоблаш.Режа: Металл тўсин ва тўсинли конструкциялар ҳақида умумий маълумотлар. Металл тўсинлар турлари.(оддий, нормал ва мураккаб). Тўсинли конструкцияларни шакллантириш(компановка). Тўсинли катак тўшамаларнинг ишлаши ва уларни ҳисоблаш тартиби. Хар кандай мухандислик иншооти бир-бирига маълум тартибда бириктирилган конструкциялар мажмуаси булиб, уларнинг вазифаси ташқи юкларни қабул килиш ва иншоотнинг геометрик ўзгармаслигини таъминлашдан иборатдир. Иншоот таркибига кирувчи энг мухим элементлардан бири тусин хисобланади. Буйлама улчами (узунлиги) кундаланг кесим улчамларидан етарлича катта (одатда 8-10 баробардан кам эмас) булиб, эгилишга ишловчи конструкция тусин деб аталади. Тўсинлар – якка холда юк кутарувчи элемент куринишида, жамоат ва турар-жой биноларининг синчини яратишда, ишлаб чиқариш майдончаларини қуришда қаватлараро ёпмаларида, кўприкларда ва бошқа бир қатор соҳаларда қўлланилади. Тўсинлардан кенг кўламда фойдаланишнинг асосий сабабларидан бири тўсин конструкциясининг оддийлиги ва ундан фойдаланишнинг ишончлилигидадир. Конструктив шакли қулай, баландлиги унча катта эмас. Статик схемаси бўйича тўсинлар бир оралиқ ва кўп оралиқли бўлиши мумкин, ҳамда консолли бўлади. Тўсинларга тушадиган юкка ва таянчлар ора масофасига кўра тўсинлар яхлит ёки йиғма кесимли бўлиши мумкин. 10-20 метрлик ораликларни ёпишда яхлит кесимли тусинлардан фойдаланиш максадга мувофикдир. Сатхи текис- булиши талаб этиладиган ишчи майдончаларда ва куприкларда асосан яхлит кесимли тусинлар ишлатилади. Йиғма тўсинлар пайвандли ёки болтли бўлади. Тусин турлари. Металлдан(асосан пулатдан) тайёрланган конструкциялар бир хил ишорали зурикишларга (чузилиш ёки сикилишга) яхши каршилик курсатади. Эгилишда кундаланг кесим баландлиги буйлаб икки хил ишорали кучланишлар пайдо булади. Тусинларнинг энг макбул кундаланг кесим шаклини аниклаш учун доиравий, квадрат, тўғри туртбурчак ва қўштавр куринишида тайёрланган намуналарни таққослаб курайлик. Кесим юзаси тенг, материал сарфи бир хил бўлган конструкцияларнинг каршилик курсатиш графиги 12.1-расмда курсатилган. 12.1-расм. Тенг кесим юзасига эга шаклларнинг каршилик моментлари графиги Графикдан куриниб турибдики, энг самарадор кесим қўштавр ҳисобланади, чунки қўштавр кесимда нейтрал ўкка нисбатан материалнинг таксимланиши эгилишдаги нормал кучланишлар эпюраси шаклига айнан мос булади (12.2.-расм). 12.2-расм. Ядровий кесимлар ва кучланишлар эпюраси Қўштаврнинг токчаларида материал кўпрок тўпланган булиб, энг катта кучланишларни қабул килади. Юпка девори эса, уринма кучланишларга каршилик курсатади. Агар тусин девори юпқа булса, уни бикрлик кобирғалари билан кучайтириш мумкин булади. Ташки юкларнинг микдори ва таъсир этиш шаклига караб тусинлар тайёр-куйма прокатдан ёки йиғма-пайвандлаб тайёрланиши мумкин. Хозирги вактда юпка деворли, кенг токчали, эгиб тайёрланган профиллардан (очик ва ёпик) фойдаланиш кенг йулга куйилган. Олдиндан кучлантирилган конструкцияли тусинларни кўллаш материал сарфини кескин камайтиришга олиб келади ва иктисодий самара беради. Тусинлар урнатилиши, жойлашуви ва таянчларда махкамланишига караб алохида-якка ораликли ёки узлуксиз - куп ораликли булиши мумкин. Ёпмаларда, ишлаб чиқариш майдончаларда, кўприкларда қурилманинг юк кўтарувчи қисмини тўсинлар тизими ташкил этади. Ҳар хил тўсинлардан фойдаланиб ёпилган томни тўсинли катак дейдилар, тўсинлар жойлаштирилиши, таъсир этаётган юк миқдори ва тархдаги ўлчамларига қараб, уч хил бўлиши мумкин: оддий нормал ва мураккаб. Оддий жойлаштиришда ёпмага қўйилган юк тўшама орқали тўшама тўсинларга, тўшама тўсинлари орқали деворларга узатилади. Нормал жойлаштириш усулида юк тўшама тўсинлари орқали бош тўсинларига узатилади, бош тўсинлар эса, ўз навбатида қабул қилган юкни устунларга узатади. Мураккаб жойлаштиришда тўшама тўсинлари қабул қилинган юк бирин-кетин ёрдамчи бош тўсинларга ва ундан кейин устунларга узатилади Тўсинларнинг ўзаро туташиши қаватли бир хил баландликда ва пасайтирилган бўлиши мумкин. Қаватли тўсинлар тизими тез ва осон йиғилади лекин қурилиш баландлиги катта устиворлигини текшириш лозим. Битта баландликдаги тўсинлар тизимини йиғиш учун анча вақт ва меҳнат сарфлаш керак, лекин конструкцияси устиворлигини таъминлайди. Пасайтирилган тўсинли катакда энг паст баландликка эга бўлган тўсинли катак ҳосил бўлади устиворлиги таъминланади йиғиш учун меҳнат сарфи қаватлига қараганда кўпроқ битта баландликдан камроқ сарфланади. Бош тўсинлар одатда устунларга таянади ва устунлари орасидаги катта масофалари бўйлаб жойлаштирилади. Тўшамани бевосита ушлаб турувчи тўсинлар (тўшама тўсинлари) бўлиб уларни орасидаги масофа «а» харфи билан белгиланади ва у пўлат ёпма учун 0,6-1,6 м тенг қилиб олинади. Қуйма темирбетон ёпма учун 2,0-3,5 м кабул килинади. Ёпма тусинлари прокат куштавр ёки швеллердан кабул килинади. Иккинчи даражали тўсинларни ораси масофа 2м дан – 5м гача бўлиши мумкин. Тусинларнинг жойлашувини мувофиклаштиришда энг тежамли ечим кабул килинади. Бунда тусинлар сонини иложи борича камайтириш, йиғиш, бириктириш ишларини соддалаштириш чораларини куриш керак. Тўсинли катакларни тизими Download 379.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling