Юксак маънавият

Sana01.01.1970
Hajmi
#120715
Bog'liq
Юксак маънавият

Ўзбекистон ТИВда Ўзбекистон – Финляндия ҳамкорлиги муҳокама этилди


2011 йилнинг 14 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хелсинки шаҳрида резиденцияга эга Финляндия Республикасининг фавқулодда ва муҳтор элчиси Тула Ирёла билан учрашув бўлиб ўтди
Икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш контекстидаги парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Савдо – иқтисодий ҳамда инвестицион соҳаларда Ўзбекистон – Финляндия ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари қайд этилди. Иккала томон манфаатини ифодаловчи бошқа масалалар бўйича ҳам фикр алмашилди.

АҚШ Қуролли кучларининг Транспорт қўмондонлигининг қўмонони Ўзбекистон ТИВ да бўлди


2011 йилнинг 15 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Қуролли кучларининг Транспорт қўмондонлиги (ТРАНСКОМ) қўмондони Уилям М.Фрейзер III бошчилигидаги Америка делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг айрим масалалари бўйича фикр алмашдилар.

Р.Ғуломов Ўзбекистон иқтисодиёт вазири этиб тайинланди


21 октябрда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов республика иқтисодиёт вазири лавозимига Равшан Ғуломовни тайинлаш ҳақида Фармонни имзолади.
Р.Ғуломов 2009 йил ноябридан молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган, ундан аввал эса Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт фондининг ижрочи директори, Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари, республика Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқарув раисининг ўринбосари, "Асака" Давлат-тижорат банкининг бошқарув раиси бўлиб ишлаган.

Италия Бош вазирига қутловлар


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Марио Монтини унинг Италия Республикаси Бош вазири лавозимига тайинлангани билан табриклади.
Ислом Каримов Марио Монтининг ушбу юксак лавозимдаги фаолияти узоқ муддатли шериклик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Италия муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling