maqola

Sana01.01.1970
Hajmi
#121701
Bog'liq
maqola



Қуръони карим ва адабий-назарий қарашлар масаласи
Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим
Аллоҳ инояти билан пайғамбар ёшига етдим. Бутун умрим давомида жуда кўп бадиий,
илмий китоблар ўқидим. Шахсий кутубхонамда бир дунё китоб бор. Булардан ташқари,
Андижон, Тошкент, Москва шаҳарлари марказий кутубхоналаридаги китоблар билан
танишдим. Турли «изм»ларга, турли таълимотларга доир китобларни кўрдим.
Истиқлолгача ёзган китобларимда, мақолаларимда ўқиган китобларимнинг баъзи
ғояларини тарғиб этдим.
Истиқлол туфайли эришилган улкан неъматлардан бири диний-маьрифий китобларни
ўқиш, ўрганиш имкониятидир. Истиқлолдан сўнг Каломуллоҳ маъноларининг Абдулазиз
Мансур, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қилган таржимаси, тафсири билан танишиш
халқимиз учун улкан бахт бўлди.
Не-не буюк деб қаралган китоблар даврлар шиддатига, сиёсатлар зуғумига дош
беролмай бугун кун тартибидан тушди. Аммо ўн тўрт асрдан ортиқ вақт ўтаётган
бўлса-да, илоҳий мўъжиза - Қуръони карим оятларида бирорта хато топилгани йўқ,
топилмайди ҳам. Фалакиёт, коинот, ҳайвонот, наботот, илоҳиёт ва табобатга доир
оятларнинг нақадар тўғрилиги кун сайин тасдиғини топмоқда.
Биз ўқиган барча китобларни инсонлар ёзган бўлишса, Қуръони карим Аллоҳнинг
сўзидир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уқтирганларидек:
«Каломуллоҳнинг бошқа сўзлардан фазли Аллоҳ таолонинг махлуқотларидан фазлича
юксакдир».
Исро сураси 9-оягида: «Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят кдлур ва яхши
амалларни қилувчи мўминларга, албатга, ўшаларга, улуғ ажр борлиш хушхабарини
берур», деб марҳамат қилинади.
Аллоҳнинг ҳақ дини - Ислом таълимотининг асоси Қуръони карим араб тилида
туширилди. Бу тил барча талабларга жавоб бера олади. Бошқа илоҳий китобларнинг асл
нусхалари сақланиб қолмаган. У китоблар аҳли китоблари, динлари ҳақида ихтилофга
тушишган, китобларига ҳам, динларига ҳам ўзгартиришлар киритишган. Қуръони карим
эса бир ҳарфи ҳам ўзгармай, собит ва абадий мўьжиза бўлиб турибди. Зеро, Зухруф
сурасининг 4-оятида: «Албатга, у (Қуръон) ҳузуримдага она китобдир, у олийдир,
ҳикматлидир», деб марҳамат қилинади.
Қуръони карим оятлари илоҳий мўъжизалардир. Зумар сурасининг 6-оятида: «... У сизни
оналарингиз қорнида уч зулмат ичида бир яратишдан кейин яна бошқа яратишга
ўтказиб, аста яратадир», дейилган. Тафсирчи уламолар уч зулматнинг бири ҳомилани
ўраб турувчи парда, иккинчиси бачадон, учинчиси қорин, деб жавоб берганлар.
Замонамизнинг мутахассис олимлари илмий кузатишлар натижасида ҳомилани уч
қаватли парда ўраб туришини исботлашди.
Муьминун сурасининг 14-оятида шундай дейилган: «Сўнгра (бу) манийни лахта қон қилиб
яратдик, бас, лахта қонни парча ғўшт қилиб яратдик, бас, парча гўштни суяклар қилиб
1 / 8



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling