“янги фарғона” газетаси


Download 13.27 Kb.
Sana08.03.2023
Hajmi13.27 Kb.
#1249537
Bog'liq
КАТТА ЛАНГАР ҚУРЪОНИ ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ

ЯНГИ ФАРҒОНА” газетаси

Муаллиф:________________________ Бўлим бошлиғи:_____________________

Қабул қилинан вақти:______________ Бош муҳаррир:____________________

Ким тайёрлади:___________________ Масъул котиб:_____________________


Топширилган вақти:_______________ Нашр этилган сон:__________________


"КАТТА ЛАНГАР ҚУРЪОНИ“ ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ?
Қуръони Каримнинг қадимий ва ноёб нусхалардан бири «Катта Лангар Қуръони» номи билан машхур бўлган, бугунги кунда саҳифалари Санкт-Петербург, Тошкент ва Бухоро шаҳарларида, ҳамда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида сақланаётган қўлёзма китобдир.
Ушбу қўлёзма матни ишлов берилган ҳайвон терисига битилган. Саҳифаларнинг ўлчами 52,5 х 34,0 см.да бўлиб, матнлар араб хаттотлик санъатининг энг қадимий турларидан бўлган куфий-ҳижозий хатида битилган. Саҳифаларнинг айримлари жуда яхши сақланган бўлса, баъзи саҳифаларнинг бурчакларига жиддий шикаст етган. Китобнинг чарм муқоваси ХII асрга бориб тақалади. Муқова ва саҳифаларни ўъзаро маҳкамлаш учун насх ва насталиқ ёзувида Қуръон оятлари битилган қоғозлар ёпиштириб чиқилган.
Мазкур китобнинг Санкт-Петербургда сақланаётган қисмида Қуръони Каримнинг 44 та сураси оятлари (шундан 22 таси тўлиқ) ўрин олган. Ёзувдаги фарқли жиҳатлари бу қўлёзмани иккита котиб кўчирганини кўрсатади. Турли даврларда матнга қизил сиёҳ билан тузатишлар киритилган, ўчиб кетган калималар ҳам айни рангдаги бўёқ билан қайта тикланган.
Анча вақт олимлар ва мутахассислар эътибор ида бўлиб келган “Катта Лангар Қуръони“ ниҳоят 1998-йилда профессор Е.А.Резван Шарқ қўлёзмалари институтида сақланаётган мазкур қўлёзма ҳақида инглиз тилида «Tha Kuran and its Word» мақоласини эълон қилди. Бир неча ойдан сўнг эса француз шарқшуноси Франсуа Дерош Санкт-Петербургга юборган мактуби билан Ўзбекистондаги Катта Лангар қишлоғидан топилган Қуръон саҳифалари фотонусхалардаги қўлёзмалар ёзув тури ва услуби инстутутда сақланаётган қўлёзманики билан билан бир хил эканини айтади.
Муқаддас китобнинг бизгача етиб келган энг катта 81 саҳифалик қисми ҳозирда Россия Фанлар академиясининг Санкт-Петербургдаги Шарқ қўлёзмалари институтида сақланади. Тарих фанлари доктори, профессор Ефим Анатолевич Резваннинг айтишига қараганда, ушбу қўлёзманинг яратилиши VIII асрнинг охирги чорагида, яъни араб грамматикаси қоидалари шаклланган даврга тўғри келади. И.Ю.Крачковский ўзининг «Араб қўлёзмалари устида» китобидаги маълумотларига кўра, қўлёзманинг бу қисми 1936-йилда институт томонидан нотаниш кекса аёлдан сотиб олинган.
Юртимизда мазкур китобнинг жами 16 саҳифаси мавжуд бўлиб, шундан биттаси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари марказида, биттаси Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида, иккитаси Бухоро вилоят кутубхонасида, яна 12 саҳифаси Қамаши туманидаги Катта Лангар қишлоғида сақланади. Ушбу саҳифаларнинг чарм муқовасида муқовасознинг исми (Муҳаммад Носир) ҳамда ҳижрий 1255 ( милодий-1839-1840) санаси бор. Ушбу саҳифаларга «Нисо» ва «Анъом» сураларининг парчалари битилган.
Олимларнинг айтишича, саҳифалар узоқ вақт мобайнида «Катта Лангар шайхлари» деб ном олган “Ишқия“ тариқати намояндалари томонидан асраб келинган. ХХ асрнинг саксонинчи йиллари бошида Ўзбекистонда диний ва миллий қадриятларга қаршилик ҳаракати авж олгач, бу қўлёзанинг ҳам катта қисми атайин йўқ қилинган ёки яширилган. Қўлёзманинг яна бир саҳифаси Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг кутубхонасида сақланмоқда. Унда «Бақара» сурасининг 126-144 оятлари мавжуд.
Турли ерларда сақланаётган ушбу саҳифалардаги оятлар бир-бирини такрорламаслиги, дастхат, хомашё, ёзув тури ва матнга киритилган тузатишларнинг бир хиллиги уларнинг бир пайтлар битта қўлёзма таркибий қисмлари бўлганини исботлайди. Тахминларга қараганда, қўлёзманинг умумий ҳажми 206 саҳифани ташкил этган. Бугунги кунгача уларнинг 97 саҳифаси ёхуд 47 фоизигина етиб келган.
Катта Лангардаги Қуръони карим қўлёзмаси бу ерга қандай келиб қолгани ҳақида турли тахминлар илгари сурилади. Шуниси аниқки, бугунги кунда бу нодир дурдонанинг ярмидан кўпроғи қаерда ва кимларнинг қўлида экани ҳамон ноаниқдир.
Ҳаётжон Абдуллаев,
“Янги Фарғона» мухбири.
Download 13.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling