Ўзбекистон мусулмонлари идораси


Download 125.5 Kb.
bet1/4
Sana13.01.2023
Hajmi125.5 Kb.
#1090967
  1   2   3   4
Bog'liq
2023 01 13 2 Тезис Инсон ҳаётида вақт қадри тахрир


Ўзбекистон мусулмонлари идораси


ФАТВО МАРКАЗИ


_____________________
ЖУМА МАВЪИЗАСИ
13” Январь 2023 й.




ТАСДИҚЛАЙМАН”
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий


__________________
Н.Холиқназаров
20” Жумодус соний 1444 й.
________________________________________________________________


بسم الله الرحمن الرحيم
ИНСОН ҲАЁТИДА ВАҚТ ҚАДРИ


Ҳурматли жамоа! Аллоҳ таоло бандаларига берган сон-саноқсиз неъматлар ичида энг катта ва бебаҳо неъматлардан бири бу вақтдир. Ҳар бир банда ушбу неъматдан унумли фойдаланса, жуда кўп ютуқ ва савобли амалларга эришади. Қиёмат куни умри ва вақтини қандай ўтказгани борасидаги бериладиган савол-жавобда юзи ёруғ бўлади. Аммо, вақтдан унумли фойдаланмасдан, уни дунё ва охирати учун фойдаси бўлмаган ишларга сарфлаган киши қаттиқ надомат қилади ва Қиёмат куни вақт борасида сўроқ-жавоби оғир бўлади.
Уламоларимиз вақтнинг ўзига хос хусусиятлари борлигини айтиб, уни қуйидагича санаганлар:
Вақт жуда ҳам тез ўтиб кетади. Дарҳақиқат, инсоннинг умри қанча узун бўлмасин, ундан умрингиз қандай ўтди дейилса, тезда ўтиб кетганини айтади. Инсоннинг умри ва унинг ҳаёти жуда тез ўтиши борасида Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай деган:
وَيَوْمَ يَحْشُرُهُمْ كَأَنْ لَمْ يَلْبَثُوا إِلَّا سَاعَةً مِنَ النَّهَارِ
яъни: “Уларни жамлайдиган кунда (қиёмат куни бу дунёда) гўё кундуз куннинг бир соатича тургандек бўладилар” (Юнус сураси, 45-оят).
Бу борада “Тафсири Қуртубий” китобида қуйидаги воқеа келтирилган:
Ўлим фариштаси бўлмиш Азроил алайҳиссалом минг йил атрофида яшаган Нуҳ алайҳиссаломниг жонларини олиш учун келиб: “Бу дунёни қандай деб билдингиз”, деб сўрадилар. Шунда Нуҳ алайҳиссалом айтдилар:
مِثْلَ دَارٍ لَهَا بَابَانِ دَخَلْتُ مِنْ هَذَا وَخَرَجْتُ مِنْ هَذَا
яъни: “Дунёни – икки эшиги бор уйга ўхшатдим. Биридан кириб, иккинчисидан чиқиб кетдим”.
Демак, минг йил атрофида умр кўрган Нуҳ алайҳиссалом бу дунё ҳаётини озгина вақт эканини эътироф қилиб турган бир пайтда биз мусулмонлар буни яхши англаб, унинг қадрига етишимиз ва қисқа умримиздан унумли фойдаланишимиз лозим.
Вақт ўтиб кетгач, асло ортга қайтмайди. Дарҳақиқат, ўтган ҳар бир лаҳза, дақиқа ва куннинг айни ўзи қайта келмайди. Балки уларнинг янгиси келади. Бу ҳақида Ҳасани Басрий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:
مَا مِنْ يَوْمٍ يَنْشَقُّ فَجْرُهُ إِلاَّ وَيُنَادِى: يَا ابْنَ آدَمَ أَنَا يَوْمٌ جَدِيْدٌ وَعَلَى عَمَلِكَ شَهِيْدٌ فَاغْتَنِمْنِي فَإِنِي لاَ أَعُودُ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ
яъни: “Бошланаётган ҳар бир кун шундай нидо қилади: “Эй одам боласи, мен янги кунман, сенинг амалингга гувоҳман, мендан фойдаланиб қол, агар ўтиб кетсам, қиёмат кунигача қайтмайман”.
Демак, эртага афсус-надомат чекмаслик учун ўтаётган ҳар бир дақиқамизни қадрлаб, уни энди қайтара олмаслигимизни дилдан ҳис қилиб яшамоғимиз керак.
Уламоларимиз вақтдан унумли фойдаланиш учун бир қанча тавсиялар айтганлар. Қуйида улардан баъзиларини баён қиламиз:
Яхши ишларга шошилиш ва бу борада ўзаро мусобақа қилиш билан киши вақтидан унумли фойдаланади. Мусулмон киши ҳар бир кунини яхши ва савобли амаллар билан ўтказишга ҳаракат қилади. Савобли ишларда ўзаро мусобақа қилиш борасида Қуръони каримда шундай деган:

Download 125.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling