Ўзбекистон мусулмонлари идораси


Download 125.5 Kb.
bet4/4
Sana13.01.2023
Hajmi125.5 Kb.
#1090967
1   2   3   4
Bog'liq
2023 01 13 2 Тезис Инсон ҳаётида вақт қадри тахрир

Муҳтарам азизлар! Маълумки, эртага юртимизда “Ватан ҳимоячилари куни” сифатида нишонланади. Дарҳақиқат, Ватан – муқаддас макон. Уни ҳимоя қилиш, душманлардан асраш, унинг равнақи ва фаровонлиги йўлида хизмат қилиш – ҳар бир инсон учун ҳам фарз, ҳам қарздир.
Динимизда Ватанни ҳимоя қилиш ишига ўзини бахшида этиш энг улуғ савобли амаллардан эканлиги айтилган. Бу тўғрида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Икки кўз эгасини дўзах оташи куйдирмас: бири – Аллоҳнинг азобидан қўрқиб йиғлаган кўз, иккинчиси – Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилиб бедор бўлган кўз” (Имом Термизий ривоятлари).
Уламолар “Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилиб бедор бўлган кўз” иборасини Аллоҳ таолонинг йўлида Ватан сарҳадларини душманлардан сақлаш, инсонлар тинчлик- осойиштилагини таъминлаш учун қўриқчилик қилган кўз соҳиби деб шарҳлаганлар.
Ҳар бир фуқаро ўз Ватанини севса, уни ҳимоя қила олса, ана шундагина Ватан ва унинг ҳалқи ривожланади, тараққий топади. Ватанни қўриқлаш ва уни ҳимоя қилиш фақат Ватан ҳимоячиларини эмас балки, ҳар бир юрт вакилининг бурчидир.
Шундай экан, ҳар биримиз киндик қониниз тўкилган ушбу Ватанни, шу мустақил юртни кўз қорачиғимиздай асраб-авайлашимиз – оиламиз, шаънимиз, ор-номусимиз ва имон-эътиқодимизни ҳимоя қилиш кабидир.
Аллоҳ таоло барчамизга вақтимизнинг қадрига етиш, уни ўзи рози бўладиган гўзал ҳолат ва эзгуликда ўтказишни насиб қилсин, бу йўлда ҳаммамизга, хусусан, ёшларга ғайрат-шижоат берсин! Омин!


Download 125.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling