Низом ЖПС

Sana01.01.1970
Hajmi
#121726
Bog'liq
Низом ЖПС


 Махсус текникалар ва чиқиндилар билан боғлиқ объектларни
онлайн назорат қилиш марказлари

НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар

  1. Ушбу қоидалар санитар тозалаш бўйича ихтисослашган корхоналар махсус техникаларини ва чиқиндилар билан боғлиқ объектларни онлайн нозарат қилиш марказлари ишлаш тартибини белгилайди ҳамда барча масъул шахслар томонидан унга риоя этидиши мажбурий ҳисобланади.

  2. Ушбу қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектлари — қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва вақтинчалик сақлаш учун, шунингдек, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ фойдаланиладиган объектлар (чиқинди қутилари, контейнерлар, чиқинди тўплаш шохобчалари, шу жумладан, махсус ажратилган ва жиҳозланган жойлар);
қаттиқ маиший чиқиндилар — жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда юридик шахсларнинг фаолияти натижасида ҳосил бўлувчи органик ва ноорганик чиқиндилар, шунингдек, уларнинг ҳудудида ва ободонлаштириш объектларидаги табиий жараёнлар натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар (озиқ-овқат ва ўсимлик чиқиндилари, тўқимачилик маҳсулотлари, ўраш-жойлаш (қадоқлаш) материаллари, шиша, резина, қоғоз, пластмасса, ёғоч чиқиндилари, ўзининг фойдаланиш хусусиятларини йўқотган уй-рўзғор буюмлари, супуринди, шунингдек, қаттиқ ёқилғида ишловчи маиший печкалар ва иситиш буғқозонларидан фойдаланиш натижасида ҳосил бўлувчи чиқиндилар);
қурилиш чиқиндилари — турар жой уйлари, маъмурий бино, кўп квартирали уй квартираларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва бузиш ишларини амалга оширишда ҳосил бўладиган чиқиндилар;
«сигнал» усули — чиқинди ташиш техникаси билан аҳоли яшаш пунктларини айланиб чиқиб, сигнал бериш йўли билан истеъмолчиларни хабардор қилиш орқали якка тартибдаги тураржой секторидаги қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш.
Чиқинди билан боғлик обектлар ––
Чиқинди йиғиш майдончалари ––
Чиқинди йиғиш полигонлари ––
Чиқинди йиғиш контейнерлари ––
Чиқинди йиғиш қайта юклаш станциялари ––
Чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш заводлари ––
Махсус техникалар ––
Автокорхоналар ––
Масофадан туриб кузатув камералари –– чиқиндилар билан боғлик объектларга қўйилган видеокузатув камералари ва уларни масофадан туриб кузатиш имконияти мавжудлиги.
GPS навигатор қурилмаси –– қурилманинг ердаги ҳозирги жойлашувини аниқлаш учун глобал жойлашишни аниқлаш тизимидан сигналларни қабул қилиш қурилмаси.
Махсус компютер қурилмалари –– онлайн назорат қилиш тизимида қўлланиладиган электрон ҳисоблаш машиналари (комьпютер, принтер, сканер, монитор, телефон, модем ва ҳ.к).
Онлайн назорат қилиш тизими –– масофадан туриб интернет тармоғи орқали махсус объектлар устидан назорат олиб бориш.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling