И. С. Шукуровнинг "Жанубий шаҳарлар турар-жой биноларининг иссиқлик физикаси" монографиясига тақриз монографияда шаҳар турар-жой қурилишининг термофизик режимини шакллантириш назарарияси ёритилган. Монография
Download 34 Kb.
|
Монографияга тақриз
И.С.Шукуровнинг “Жанубий шаҳарлар турар-жой биноларининг иссиқлик физикаси” монографиясига ТАҚРИЗ Монографияда шаҳар турар-жой қурилишининг термофизик режимини шакллантириш назарарияси ёритилган. Монография 5 та бобдан иборат бўлиб, 1-бобда шаҳар қурилишининг муҳандислик иссиқлик физикасининг тарихий ва замонавий муаммолари келтирилган, 2-бобда шаҳарсозликда шаҳар қурилишининг термофизик тартиби ва биоиқлимини баҳолаш бўйича маълумотлар келтирилган, 3-бобда шаҳар қурилишининг термофизик экологик режимига инсолияациянинг таъсири ўрганилган, 4-бобда лаборатория шароитида дала кузатувлари методологияси ва экспериментал тадқиқотлар тадқиқ этилган, 5-бобда, Термофизик режимни тартибга солиш учун турар-жой ривожланишининг режалаштириш тузилмасини такомиллаштириш усуллари таҳлил этилган. Монографияда санитария-гигиена талабларини ҳисобга олган ҳолда кўп қаватли, замонавий юқори зичликдаги турар-жой биносининг термофизикавий режимини шакллантиришнинг термофизик ва термотехник асосларини яратишга қаратилган ва экспериментал тадқиқотлар натижалари, шаҳарларнинг замонавий ва анъанавий турар-жой бинолари атроф-муҳитининг термофизик режимини шакллантириш бўйича маълумотлар келтирилган. Ундан ташқари атроф-муҳитнинг термофизик режимини шакллантиришда кўп қаватли юқори зичликли биноларнинг ўрни ва аҳамияти очиб берилган. Ҳудудларнинг термофизик режими хариталари тузилган. Бино муҳитининг қулай термофизик режимини шакллантириш учун мақбул воситаларни танлаш, шунингдек, алоҳида қурилиш участкаларининг термофизик режимини маҳаллий тартибга солиш учун шаҳар ҳудудини термал ва шамол раёнлаштиришга имкон берувчи тавсиялар таклиф этилган. Ҳаддан ташқари иссиқлик ва сокин шароитларга кўра, минтақа ҳудудини раёнлаштириш харита-схемаси келтирилган. Турар-жой биноларини лойиҳалаш ва режалаштиришда яшаш учун қулай режимни шакллантириш бўйича кўрсатмалар ва тавсиялар берилган. Тадқиқот натижаларидан шаҳарлар атроф-муҳитини яхшилаш бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин. Монография муаллифнинг кўп йиллик самарали изланишлари асосида яратилиб, китоб лойиҳалаш ва илмий тадқиқот ташкилотларининг муҳандис изланувчилари, архитектура ва қурилиш университет бакалавр йўналиши ва магистр мутахассислар талабалари, ҳамда илмий изланувчи докторантлар учун ҳам жуда фойдали ва зарур илмий адабиётдир. Элмуродов Б.Х Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги “Узшаҳарсозлик” ЛИТИ ДУК дериктори Download 34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling