8-МАВЗУ


Download 36.92 Kb.
Sana19.07.2020
Hajmi36.92 Kb.
#124316
Bog'liq
8-МАВЗУ
10-amaliy mashg'ulot. Sonli qatorlar. 17.04.2020, 1404396504 53250, 2 current assessment (1), 1-mavzu, 1-mavzu, 1-mavzu, 1-mavzu, 1-mavzu, bolajak oqituvchilarning kasbiy-metodik tayyorgarligini shakllantirish-converted, Qovun yetishtirish, QOVUNNI ZAMONAVIY TEXNOLOGIYALAR ASOSIDA YETISHTIR, Qovun yetishtirish, Qovun yetishtirish, amaliy psixolog faoliyatining asosiy korinishlari

8-МАВЗУ. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ УСТУВОР ШАРТИ
Режа:

  1. Коррупция ва унга қарши кураш тушунчаси.

  2. Коррупцияга қарши кураш борасида халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар.

  3. Ўзбекистон Республикасини БМТнинг “Коррупцияга қарши кураш конвенцияси”га қўшилиши.

  4. Мамлакатимизда коррупция­га қарши курашишнинг ҳуқуқий механизмларнинг яратилиши: “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун.



Таянч конспект: Коррупция ва унга қарши кураш тушунчаси. Коррупцияга қарши кураш борасида халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳомийлигида қабул қилинган ЭКОСОС (БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий кенгаши)нинг Коррупцияга қарши кураш резолюцияси (1995 йил), Давлат мансабдор шахсларининг халқаро ахлоқ кодекси (1996 йил). Миллатлараро уюшган жиноятчиликка қарши кураш конвенцияси (2000 йил). 2008 йил июл ойида Ўзбекистон Республикасини БМТнинг “Коррупцияга қарши кураш конвенцияси”га қўшилиши. Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни. (2017 йил феврал). Коррупция фуқаролик жамияти ривожланишига зид бўлган салбий воқийлик. Коррупцияга қарши кураш ишларида фуқаролар ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг иштирок этиши.


Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўришимиз зарур.
Ш.Мирзиёев
8.1. Коррупция ва унга қарши кураш тушунчаси.
Ҳозирги замон миллий ва халқаро ҳуқуқида тобора кўп қўлланилаётган атамалардан бири бу коррупциядир. Коррупция албатта бугун пайдо бўлган иллат эмас, у қадимдан буён мавжуд бўлиб келмокда. Қадимги юнон файласуфи Аристотел шундай деган:“Ҳар қандай давлат тизимида қонунлар ва бошқа фармойишлар орқали ишни шундай ташкил қилиш керак-ки, унда мансабдор шахсларни ноқонуний йўл билан бойишига йўл қўймаслик лозим”. Француз мутафаккири Шарл Монтескье эса бу борада “Асрлар тажрибасидан маълумки, ҳар қандай ҳокимият ваколатига эга бўлган шахс, уни суиистеъмол қилишга мойил бўлади ва у маълум бир мақсадга эришмагунча шу йўналишда юради” деган фикрларни билдирган.
Ғарбий Европа давлатларининг кейинги тарихида ҳам коррупциянинг турли кўринишлари ва коррупцион муносабатларнинг авж олиши нафақат тарихий манбаларда балки, ўша даврнинг илғор ёзувчи файласуфларининг асарларида ҳам ўз ифодасини топган. Хусусан, Шекспирнинг “Венециялик савдогар”, “Қонга қон, жонга жон” , Дантенинг “Дўзах”, “Тозаловчи” каби асарларида ҳам ёритилган. Данте коррупционерларни дўзахни энг қоронғи ва энг чуқур жойига ташлаш керак деган фикрни билдирган
Коррупциянинг келиб чиқиши тарихи ва ривожланиши масалаларини Никколо Макиавелли ўрганиб, уни йўталга қиёслаб шундай деган эди, “Коррупцияни ҳам йўталга ўхшаб олдин аниқлаш қийин, аммо даволаш осон, лекин бу касални ўтказиб юборсангиз уни аниқлаш осон, аммо даволаш қийин”. Мана шу сўзлардаги ҳақиқатни бугунги кунда дунё бўйича кенг тарқалган коррупция кўринишларига нисбатан ҳам қўллаш мумкин бўлади.
Маълумки “Коррупция” тушунчаси лотин тилидаги “corruptio” сўзидан олинган булиб, мазмуни “бузиш, сотиб олиш” маъносини беради ва унинг грамматик бир илдизли маъноси яна “коррозия” сузи, яъни “чириш” ёки “занглаш” деган мазмунни ҳам беради. Шундан келиб чикиб бу сўзни ижтимоий кўриниши ҳокимиятни бузиш, чиритиш оркали сотиб олиш” деган маънони беради.
Юридик энциклопедия муаллифларининг таъкидлашича, “коррупция – мансабдор шахслар томонидан уларга берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият имкониятларидан шахсий бойлик орттириш учун фойдаланишда ифодаланувчи сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолият”.
“Юридик атамалар қомусий луғати”да коррупция тушунчасига “давлат функцияларини бажариш ваколатига эга бўлган (ёки уларга тенглаштирилган) шахсларнинг ноқонуний тарзда моддий ва бошқа бойликлар, имтиёзларни олишда ўз мақоми ва у билан боғлиқ имкониятлардан фойдаланиши, шунингдек, бу бойлик ва имтиёзларни жисмоний ёки юридик шахслар қонунга хилоф равишда эгаллашига имкон бериши”, деб таъриф берилган.
Яна бошқа адабиётларда эътироф этилишича, коррупция атамаси “сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолият бўлиб, мансабдор шахслар ўзларига берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият имкониятларидан шахсий бойиш мақсадида фойдаланишидан иборат”, деб тавсифланган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан 2003 йил 31 октябрда БМТнинг “Коррупцияга қарши кураш конвенцияси” имзоланган. Мазкур ҳужжат уни имзолаган давлатлардан пора олиш, бюджет маблағларини талон-тарож қилиш ва коррупция ортидан бойлик орттириш кабиларни жиноят деб белгилашни талаб этади.
Ушбу Конвенцияда коррупцияга шундай таъриф берилади: “Коррупция — бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. У демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради. Ушбу зарарли ҳодиса катта ва кичик, бадавлат ва камбағал бўлишидан қатьий назар, барча мамлакатларда учрайди. Коррупция паст иқтисодий кўрсаткичларнинг асосий сабабларидан бири бўлиб, камбағаллик даражасини камайтириш ва ривожланишни таъминлаш учун энг катта тўсиқ ҳисобланади”.
1979 йил 17 декабрда қабул қилинган Ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахсларнинг хулқ-атвор кодексида: “Коррупция тушунчаси миллий ҳуқуқда белгиланиши лозим”, деб қайд этилган, лекин мазкур ҳодисанинг намунавий таърифи келтирилган: “...мансабдор шахс ўз мансаб ваколатлари соҳасида ҳар қандай шаклдаги ҳақ эвазига мазкур ҳақни берувчининг манфаатларида, лавозим йўриқномаси қоидаларини бузган ҳолда ёки бузмасдан муайян ҳаракатларни бажариши ёки ҳаракатсизлиги”.
БМТнинг халқаро миқёсда коррупцияга қарши кураш бўйича Маълумотида шундай дейилган: “Коррупция – бу шахсий мақсадларда наф кўриш учун давлат ҳокимиятини суиистеъмол қилиш”.
Коррупция тушунчасига берилган шунга ўхшаш таърифга Жаҳон банкининг ҳозирги дунёда давлатнинг ролига бағишланган ҳисоботида ҳам дуч келиш мумкин: “коррупция – бу “шахсий наф кўриш йўлида давлат ҳокимиятини суиистеъмол қилиш”.
Халқаро ҳуқуқнинг айрим манбаларида хусусан, Коррупция муаммолари бўйича Европа Кенгаши Гуруҳларининг 1-сессияси (1995 йил 22-24 февраль, Страсбург)да “Коррупция”га шундай таъриф берилган.“Коррупция пора олиш (ўзига оғдириш), давлат ёки хусусий соҳада муайян ваколатга эга бўлган шахс, мансабдор шахснинг ёки хусусий соҳада фаолият юритадиган шахс ёки мустақил агентнинг ўз мансаб вазифасидан ёки шунга ўхшаш муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларини бузадиган, шунингдек, ўзи ёхуд ўзга шахслар манфаати учун ҳар қандай шаклдаги афзалликларга эга бўлиш мақсадида ифодаланган хатти-ҳаракат”.
Бундан ташқари Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан ҳам мазкур турдаги жиноят учун шундай таъриф берилганди: “Жиноятнинг ёпиқ ва энг қабиҳ тури бор. Бу – коррупция ва порахўрлик. Жиноятнинг бу тури бошқарув аппаратини издан чиқарибгина қолмай, бозор асосларини ҳам барбод этиши мумкин”. И. А. Каримов ўзининг “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарида коррупциянинг Ўзбекистоннинг ўз тараққиёти йўлида ривожланишига улкан тўсиқ бўлиши мумкинлигини баён қилган эди.



Download 36.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling