мавзу11

Sana01.01.1970
Hajmi
#128799
Bog'liq
мавзу11


18-мавзу. Эстетиканинг замонавий муаммолари
Режа:

  1. Эстетик тарбиянинг турлари ва йўналишлари.

  2. Шахсни эстетик тарбиялашда фан, таълим ва маданиятнинг ўзаро боғлиқлиги.

  3. “Оммавий маданият”нинг ёшлар эстетик дидига таъсири.

  4. Спорт ва унинг маънавий -Эстетик жиҳатлари. Воқеъликка эстетик муносабатни миллий ва умумбашарий аҳамияти.



Эстетиканинг замонавий муаммолари
эстетик тарбия – жамиятда маънавий муҳитни пайдо қилишга кўмак берувчи муҳим унсур бўлиб, у инсон дидини шакллантирувчи, ривожлантирувчи ҳамда ана шу орқали инсонни жамият муносабатларига яқинлаштирувчи кучдир.
Ҳозирда эстетик тарбиянинг кўлами тобора кенгаймоқда. Шунга кўра, у ўз олдига талайгина муҳим вазифаларни қўйган. Булар:-кишиларда санъат асарлари, бадиий ижод намуналарини нафақат фаол ўзлаштириш балки, уларнинг эстетик моҳиятини англаш ва баҳолаш қобилиятини такомиллаштириш;
-жамият аъзоларининг ижодий имкониятларини намоён қилдириш ва улардан фойдалана билишга ишонч туйғусини уйғотиш;
- табиат ҳамда жамият ижтимоий жараёнларига соф туйғу билан муносабатда бўлишга ва уларни равнақ топтириш йўлида астойдил фаолият олиб бориш кўникмаларини ҳосил қилиш;
- ўтмиш маънавий меросимизга ҳурмат ҳиссини уйғотиш, миллий ғурур, миллий ифтихор туйғуларини шакллантириш учун замин яратиш;
- ижоднинг барча турларини тараққий эттириб жаҳонга юз тутиш ва уларни миллат манфаатлари учун наф келтирадиган томонларини тарғиб қилишга ундашдир.
эстетик тарбиянинг асосий воситалари таркибига- санъат, информатцион технологиялар, табиат, меҳнат, спорт каби соҳаларни киритиш мумкин.
Санъат- эстетик тарбиянинг муҳим воситаси. Бугунги кунда жамиятимизда инсон фаолиятини бошқариб боришдан кўра, ушбу жараённи инсоннинг ўзи ташкил этиши кераклиги бот-бот уқтирилмоқда. Бу жараёнда санъат моҳиятан шахснинг ҳис-туйғуларига таъсир кўрсатишга қодир бўлган муҳим восита сифатида инсонни доимо ўзига жалб этиб келган. Санъат инсоннинг эҳтирослар ва туйғулар оламига сингиб бориб уларни йиғлатади, кулдиради, ўйлашга мажбур қилади. Шунинг учун бўлса керак санъат барча даврларда инсонга ҳамроҳ бўлиб келган.
Санъат ўзининг эстетик бисотини тўлалигича намоён қилиши учун ҳам тарбия жараёни билан чамбарчас боғланади. Чунончи, инсон тафаккурини гўзаллаштириш Эстетиканинг тадқиқот обекти ҳисобланса, эстетик тарбиянинг предмети эса маънавий дунёни инсон томонидан эстетик англаш билан белгиланади.
Информатцион технологиялар-Эстетик тарбиянинг глобал воситаси. Бир пайтлар табиий ва техника бўйича мутахассислар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари талабаларига “ Сизнинг идеалингиз асосан қайси соҳаларда акс этади?”, деган саволга уларнинг кўпчилиги санъат, адабиёт ва маърифат соҳасида кўпроқ акс этади, деган жавоб беришгани ҳам фикрларимизни исботлайди.
Айтиш мумкинки, ахборот ва коммуникатция технологияси бугунги кунда инсоний ва иқтисодий тараққиётнинг муҳим воситасига айланиши натижасида одамларнинг турмуш тарзини, ўзаро алоқасини ҳатто ташқи кўриниши ҳам тубдан ўзгаришига олиб келди.
Маҳалла-Эстетик тарбиянинг муҳим воситаси. Маҳалланинг шахс эстетик тарбияси таъсири ниҳоятда катта. Модомики, маҳалла жамият ичидаги кичкина жамият бўлиб, у бугун шахснинг ижтимоий- сиёсий фаоллигини оширишга, унинг ижтимоий- ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга кўмак бэрувчи макон сифатида ҳам юксак аҳамият касб этади. Шунингдек, маҳалла шахс нафосатли тарбиясига яқиндан таъсир кўрсата олиши билан бошқа омиллардан ажралиб туради. Шу жиҳатдан маҳалла ўз навбатида ўз олдига қўйган эзгу мақсадларни бажариши билан замонавий инсонни нафосатли жиҳатдан тарбиялайди.
Табиат- эстетик тарбиянинг зарурий воситаси. Шуни махсус таъкидлаш керакки, замонавий инсон тарбиясини эстетик жиҳатдан камол топтиришда оила қанчалик устувор омил бўлиб ҳисобланса, бу жараёнда табиат ҳам ундан кам аҳамият касб этмайди. Чунки табиат билан онгли тарзда муроса қилмаслик шахсни нафосатли жиҳатдан мукаммал бўлиб етишишига монелик кўрсатади. Шунинг учун инсон ва табиат ўртасидаги муносабат инқироз ва ҳалокат ёқасига келиб қолган ҳозирги вақтда бу муаммони четлаб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлмайди.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling