1111

Sana01.01.1970
Hajmi
#129623

ЎҚУВ ТОПШИРИҚЛАРИ
1-ТОПШИРИҚ
1. Хорижий инвестицияларни миллий иқтисодиётга жалб қилишнинг зарурлигини асослаб беринг?
2. Хорижий инвестицияларни миллий иқтисодиётга жалб зарурми? Нима учун?
Ушбу савол асосида ФСМУ жадвалини тўлдиринг.
“Инвестициялар ҳар қандай мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ҳаракатлантирувчи куч бўлиб, уларнинг ёрдамида иқтисодиётнинг инновациялар ва юқори технологиялар асосида ривожланиши қўллаб-қувватланади”1 — дейди Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар қўмитаси хорижий ҳамкорликни ривожлантириш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш департаменти бошлиғи ўринбосари Алексей Ким, — импорт ўрнини босиш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш сиёсати муваффақиятли амалга оширилади, замонавий инфратузилмалар ривожлантирилади, янгидан-янги иш жойлари яратилиб, ишсизлик муаммосининг олди олинади, энг асосийси, эркин рақобат ва тадбиркорлик муносабатларига асосланган замонавий иқтисодий тизим ривожлантирилади. Инвестицияларнинг яна бир муҳим аҳамияти шундаки, улар ҳар қандай мамлакатнинг яқин ва узоқ келажакда ривожланиш истиқболларини белгилаб беради.
Мамлакатимиз иқтисодиётида бўлаётган ижобий ўзгаришларда инвестицияларнинг аҳамияти каттадир. Ўзбекистон иқтисодиётига инвестициялар киритиш, аввало, ички манбаларни сафарбар этиш ҳисобидан иқтисодиётимизнинг муҳим тармоқларини жадал модернизатсия қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, транспорт ва алоқа соҳасини янада ривожлантириш хамда ижтимоий инфратузилма обектларини барпо этиш ҳал қилувчи устувор йўналишга айланди.
Бугунги кунда ривожланган инвестицион фаолиятнинг йўлга қўйилиши ҳукуматимизнинг юритаётган оқилона инвестиция сиёсатининг маҳсули эканлигини таъкидлаш лозим.
Инвестиция фаолиятини молиялаштиришни такомиллаштиришда инвестицияларга алоҳида аҳамият бериш зарур. Ҳар қандай жамиятнинг барқарор иқтисодий ривожланишини инвестицияларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ўзбекистоннинг географик жиҳатдан қулай ерда жойлашганлиги, транспорт тармоғининг ривожланганлиги, табиий ресурсларнинг кўплиги, ишлаб чиқариш хамда ижтимоий инфратузилманинг юқори даражада тараққий этганлиги, малакали кадрларнинг мавжудлиги ва бошқа шу каби омиллар инвесторларга мамлакатимиз келажагига ишонч билан қараш имконини бермоқда. Айниқса, бугунги кунда бу нарса яққол намоён бўлмоқдаки, ҳар қандай мамлакатнинг бундан кейинги юксалиши инвестицияларни жалб этиш ҳолатига бўлиқ.


Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling