13- мавзу: ижтимоий шериклик режа: Ижтимоий шериклик-етуклик мезони


Download 213.75 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana18.01.2023
Hajmi213.75 Kb.
#1099019
  1   2   3   4
Bog'liq
14-mavzu



13- МАВЗУ: ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК 
 
Режа: 
 
1. Ижтимоий шериклик-етуклик мезони 
2. Ижтимоий шерикликнинг тарихи ва тадрижи 
3. Ижтимоий шерикликнинг назарий асослари 
4. Ўзбекистонда ижтимоий шериклик назариясининг бойитилиши ва 
амалиётининг ривожлантирилиши 
 
1. Ижтимоий шериклик-етуклик мезони 
Республикамиз Президенти Ислом Каримов ўзининг 2010 йил 12 
ноябрида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик Палатасининг қўшма 
мажлисида баён қилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада 
чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да 
давлат ҳокимият органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида 
ижтимоий шериклик муносабатларини ўрнатиш зарурлигини кўрсатиб ўтди. 
Бу кўрсатма мазмун эътибори билан жуда долзарб ва сермазмундир.
Ижтимоий шериклик ғояси ижтимоий ва сиёсий соҳада инсоният кашф 
қилган энг буюк ихтиролардан биридир. Инсоният ижтимоий шерикликнинг 
зурурлигини англаб етиши учун кўп асрлар керак бўлди. Бу жараёнда узоқ 
давом этган конфронтацияни, муросасиз курашларни, кескин ижтимоий 
низоларни бошдан кечиришга тўғри келди. 
“Ижтимоий шериклик” тушунчаси ижтимоий фанларга кириб 
келганига кўп вақт бўлгани йўқ. Бу тушунча даставвал меҳнат муносабатлари 
доирасида ва уларни тартибга солиш мақсадида яратилди. Капитал билан 
меҳнат, иш берувчилар билан ёлланма ишчилар ўртасидаги муносабатлар 
асрлар давомида ривожланиб келаётган бўлса ҳам, уларни тартибга 
соладиган ижтимоий шерикликнинг зарурлиги ва мумкинлигини XIX 
асрнинг охирлари- ХХ аср бошларига келибгина англай бошланди. Бу 
давргача ижтимоий меҳнат жараёнларидаги зиддиятлар гоҳ пасайиб, гоҳ 
кучайиб давом этаверди. Бу зиддиятлар ижтимоий муносабатларнинг 
негизини ташкил этувчи муносабатлар, яъни иш берувчилар билан ёлланма 
ишчилар манфаатларининг мос келмаслиги натижасида вужудга келган эди.
Ижтимоий шериклик ижтимоий ва сиёсий соҳада инсоният кашф қилган энг 
буюк ихтиро сифатида ХХ асрда майдонга келди. Унгача ҳам одамлар 
орасида шериклик муносабатлари мавжуд бўлган. Бундай муносабатлар 
минглаб йиллардан буён давом этиб келади. Шерикликнинг куртаклари ҳатто 
юқори даражада ривожланган ҳайвонлар, масалан бўрилар, арслонлар, 
сиртлонлар ва Африкадаги сиртлонсимон итлар галаларида ҳам кўзга 
ташланади. Муваффақиятга эришиш учун бу ҳайвонларнинг ҳар бири ов 
жараёнида ўзларининг ҳатти –ҳаракатини шерикларининг ҳатти-ҳаракатлари 
билан мослаштириб амалга оширади. Бу шерикликнинг куртаклари ва 
ибтидоий кўринишлари эди. 


Ижтимоий шерикликнинг ХХ асргача жамиятда мавжуд бўлган 
шерикликдан асосий фарқи шундаки, авваллари шериклик алоҳида шахслар, 
нари борса, кичик гуруҳлар ўртасидаги шерикликдан иборат эди. Масалан, 
бир жамоада меҳнат қилаётганлар, бир касб эгалари, қўни-қўшнилар, 
қариндош-уруғлар, таниш-билишлар бирор юмушни бажаришда бир-бирлари 
билан шериклик қилар эди. Шерикликнинг бу кўриниши ҳозир ҳам давом 
этиб келмоқда.
Ижтимоий шериклик шерикликнинг ривожланишидаги янги юксак 
босқични ифодалайди. Ижтимоий шериклик алоҳида шахслар ёки кичик 
гуруҳлар эмас, катта ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги шерикликни билдиради.

Download 213.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling