Бадиий услуб

Sana01.01.1970
Hajmi
#130269
Bog'liq
Бадиий услуб



Бадиий услуб. Бадиий услубга хос матн таҳлили 
Режа: 
1.Бадиий услубга хос матн турлари. 
2.Бадиий услубнинг бошқа услублардан фарқли жиҳатлари. 
3.Бадиий услубнинг ўзига хос хусусиятлари. 
Таянч сўз ва иборалар: тасвирий матн, баёний матн, мулоҳазатажнис 
(жинос), туюқ, тазод (антитеза), омоним, синоним, антоним, пароним, 
муболаға (гипербола), сифатлаш (эпитет), троп (кўчим), метафора
метонимия, синекдоха, вазифадошлик. 
Дарснинг мақсади:талабаларни бадиий услубга хос матн турлари
матндаги ўз ва кўчма маъноли сўзларни таҳлил қилишга ўргатиш, бадиий 
тасвир воситалари билан яқиндан таништириш. 
Бадиий услуб нутқнинг бошқа услубларидан дастлаб ўзининг 
образлилиги ва эстетик таъсир этиш вазифаси билан ажралиб туради. Бадиий 
нутқда тил лексикасининг барча қатламлари иштирок этади. Чунки илмий ва 
публицистик услублар ижтимоий ҳаётнинг у ёки бу соҳасини ифодаласа
бадиий услуб инсон фаолиятининг турли қирраларини ўзида акс эттиради
барчага тааллуқли бўлади. 
Бадиий асар кишига маълумот бериш билан бирга, тимсоллар (образлар) 
воситасида эстетик таъсир ҳам кўрсатади: Ўлкамизда фасллар келинчаги 
бўлмиш баҳор ўз сепини ёймоқда. Бадиий услубда қаҳрамонлар нутқида оддий 
нутқ сўзлари, шева, вульгаризмлардан ҳам фойдаланилади. Шунинг учун 
бадиий услуб аралаш услуб деб ҳам ҳисобланади, чунки бу услубда сўзлашув 
ва китобий услубларга хос ўринлар ҳам учрайди. Унда турли касб-ҳунар, фан-
техника, халқнинг маиший ҳаётига тегишли ранг-баранг сўзлар қўлланилади. 
Шу туфайли шоир ва адиблар ҳаммага маълум тил воситаларидан ўзигагина 
хос усулда фойдаланишга ҳаракат қиладилар. Шахсий образлилик 
публицистик услубга ҳам хосдир. Образлилик сўзлашув услубида ҳам бўлади.
Бадиий адабиёт тили адабий тил билан бирга умумхалқ тили 
бойликларини ҳам қамраб олади. Яъни асарнинг жанр ва мавзу талаби билан 


ёзувчининг индивидуал услубига боғлиқ ҳолда бадиий нутқда умумхалқ 
тилидаги барча луғавий қатламлар иштирок этаверади. Масалан, адабий тилда 
диалектизмлар, жаргонлар, варваризмлар, дағал сўзлар, эскирган сўзлар, 
оддий сўзлашув тили элементларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ 
бўлмагани ҳолда уларни бадиий нутқда ўрни билан қўллаш мумкин. 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling