Ахборот хати (2)

Sana01.01.1970
Hajmi
#132034
Bog'liq
Ахборот хати (2)



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
ҚЎҚОН УНИВЕРСИТЕТИ
«Илм ва маданият ёш олим ва етакчилар нигоҳида»
мавзусида иккинчи анъанавий илмий-амалий конференция
 
АХБОРОТ ХАТИ
Қўқон университетида 2020 йилнинг октябрь ойида «Илм ва маданият 
ёш олим ва етакчилар нигоҳида» мавзусида анъанавий иккинчи илмий-
амалий конференция ўтказилади. 
Олий таълим муассасаларининг талабалари, профессор-ўқитувчилар, 
конференцияда иштирок этиш учун таклиф этилади. 
КОНФЕРЕНЦИЯ ШЎЪБАЛАРИ: 
1. Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий юксалиши ва барқарор 
ривожи; 
2. Иқтисодиёт ва бизнесда инновацион ривожланиш муаммолари 
ва асосий тенденциялари; 
3. Таълим муаммолари, таълим технологиялари ва услублари;
 
4. Филология, лингвистика ва хорижий тилларни ўқитиш 
услублари ва муаммолари. 
Конференцияга тақдим этиладиган маъруза тезисларига талаблар: 

тезислар конференция йўналишлари (шўъбалари)га оид долзарб 
мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, илмий-амалий 
тавсияларни ўз ичига қамраб олган ҳолда, имловий хатоларсиз, муаллиф 
анкетаси тўлдирилган ҳолда тақдим этилиши лозим

материаллар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши 
мумкин; 

маъруза тезислари матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ўлчовидаги 
қоғозга, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 2 см, ўнгдан 2 см жой қолдириб, 1 
нусхада расмийлаштирилади. Юқори қисмда ўртада мақоланинг номи, 1,5 
интервалдан сўнг муаллиф илмий раҳбарининг тўлиқ фамилияси, исми ва 
шарифи, илмий даражаси ва унвони, лавозими, ташкилот номи ҳамда 
муаллифнинг ФИШ, таълим йўналиши ва курси, ҳамда телефон рақами ва 
электрон манзили ёзилади. Сўнгра 1 интервал қолдирилиб, матннинг маз-
муни 1 интервалли қаторларда ёзилади. Матннинг электрон нусхаси MS 
Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегель катталигида,
5 бетдан кўп бўлмаган ҳажмда бўлиши талаб этилади.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling