Далолатнома синов натижаси юзасидан

Sana01.01.1970
Hajmi
#132091
Bog'liq
Далолатнома синов натижаси юзасидан




Дастлабки синов натижасининг қониқарсиз бўлганлигини тасдиқловчи
далолатномадан намуна


ДАЛОЛАТНОМА
(Дастлабки синов натижаси тўғрисида)

“___”______2019 йил Тошкент шаҳри


Мазкур далолатнома «Шодлик барака» хусусий корхонаси директори ўринбосари С.Б.Комилов, Молия бўлими бошлиғи Н.Ю.Икрамова ҳамда кадрлар бўйича менежер Т.М.Усмоновалар томонидан қуйидагилар тўғрисида тузилди.


Маълумки, фуқаро Солиев Достон Рустамович 2019 йил 5 августдаги
12-шт-сонли буйруққа асосан, «Шодлик барака» хусусий корхонаси Молия бўлими бош мутахассиси лавозимига 3 ойлик дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган.
Бироқ, ушбу синов муддати давомида ходим ўзига юклатилган вазифа ва топшириқларнинг аксарият қисмини бажара олмади, шу билан бирга айрим топшириқлар ўз вақтида бажарилмади ёки ўта сифатсиз даражада бажарилган.
Жумладан, жорий йилнинг август ойида ходимга расман топширилган
15 та топшириқнинг бор-йўғи 4 таси бажарилган бўлса, қолган 11 та топшириқ бажарилмай қолган. Юқоридаги 4 та топшириқ ҳам сифатсиз бажарилган бўлиб, охирига қадар етказилмаган (ижросиз қолган топшириқлар рўйҳати далолатномага илова қилинмоқда).
Бундан ташқари, жорий йилнинг сентябрь ойида ходимга корхона директорининг 26, 28 ва 29-сонли буйруқлари билан юклатилган вазифалар сифатсиз даражада бажарилганлиги сабабли, ушбу вазифалар қайтадан бўлим бошлиғи Н.Ю.Икрамова томонидан бажарилишига тўғри келди.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ходим Д.Р.Солиев дастлабки синов муддати давомида ўзига юклатилган вазифа ва топшириқларни тўлақонли даражада бажара олмади ва бу синов натижасининг қониқарсиз эканлигини тасдиқлайди.


Далолатномани тузувчилар:


Директор ўринбосари С.Б.Комилов
Молия бўлими бошлиғи Н.Ю.Икрамова
Кадрлар бўйича менежер Т.М.Усмонова
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling