мухаммадхон

Sana01.01.1970
Hajmi
#136754
Bog'liq
мухаммадхон



Мазкур бадналар Асқарали Раҳмоналиев
авлодлари ҳомийлигида чоп этилди.

Булбул нола қилолмас унга чаман бўлмаса,
Табиат ором олмас магар баҳор бўлмаса....

Кўз ёшидан на бир маъно қалб вулқони уйғонмаса,
Зимистон бўлмиш ҳукмрон баҳор келиб уйғонмаса
Сабр дарахти ва лек ҳақ, сукут бисёри ул гул
Ғунча қаддин рост олмас, бил булбул куйлолмаса.
Санъат Садий

Муаллифдан
Яратган эгам инсонларни турли ҳил тоифаларга бўлар экан, бу менинг фикрим. 52 ёшимда яхши инсонларни хотиралаб келиш, олиб қоғоз қоралаб ушбу бадналарни ёзгим келди. Қалбимдаги ғалаён мени тинч қўймади.
1995-1997 йилларни хотирладим. Қаранг юрагимдаги ижод оловини менга ўз вақтида ёрдам берган, касаллигимни олдини олиб, мени ҳаётга қайтарган инсон Асқарали Раҳмоналиевни тушимда кўриб, яна ёнаётган юрагимни муздек сув билан яъни қаламдаги сиёҳ, оби зам зам суви бўлиб вужудимга таскин берди. Асқарали Раҳмоналиев Қувасой шаҳрида ҳоким бўлиб ишлаб юрганида менинг оилам жуда танг аҳволда эди. Мени беҳосдан тўшакка миҳланиб қолишим натижасида ҳоким бувани атига бир иккита тадбирларда иштирок этганим чоғи кўрганман. Бироқ, у киши билан суҳбатим самимий, ижод, яхшилик, китоб, иш, фан, санъат ҳақида бўлиб, худо мен у кишини ҳокимлигини ҳам билмаганман.
Азиз китобхон! Бу бадналар Сизнинг қалбингиздан чуқур ўрин олиб, илм, фан, санъат, меҳнатлари билан яхши из қолдириб кетган фидойи инсонлар Сизнинг ва келажак авлоднинг юрагидан чуқур ўрин олишига ва ёрдам беришига умид қиламиз.
Санъат Саъдий
Аҳроржон Раҳмоналиев

Воҳалик азизлар чорлади мени
Ижодкорнинг кўнгли девона, бу гал девона кўнглим яхши инсонларни ахтарди, улар ҳам мени чорлади. У юрагим тинч турмади, гўё кенг саҳролар орасижа кийиклардек мени чорлар, туяларда сафар қилишар, мусиқа садолари қулоғим остида санъат, яхшилик фариштаси ҳамроҳлигида Қувасой шаҳрининг Валик қишлоғига йўл олдим. Манзилга етгунимга қадар атрофни томоша қилиб бордим, ажойиб, гўзал табиат манзараси. Ҳайдовчи амаки мени адаштириб бошқа қишлоқларни ҳам айлантирди ва ярим соат деганда манзилимга бордим. Мана Асқарали Раҳмоналиевнинг хонадони. Ҳа у инсон сабабчи бўлмаса мен бу фоний дунёнинг ҳаёт деган оламида бўлмасдим, ҳаяжон билан эшикни очиб ичкари томон кириб:
- Ҳолажон, ҳой хола, опа, опа, кимдир борми?
Жимлик!
Эшик олди айвонда қопларда тўла маккажухори, бу деҳқончиликдан дарак. Ҳада, меҳнат қилсанг, ерни севсанг, ер сени боқади деб ўйланиб ҳам турибманки, ёш, кўзлари меҳр ва гўзаликка тўла, чарос нигоҳи билан келин:
- Ассалому алайкум, келинг меҳмон опа деб кўришиб мени ичкарига ишора қилди. Тортинибгина меҳмонхонада турдим. Келин қайнонасини, яъни Асқарали Раҳмоналиевнинг аёлини чақирдилар. Кўриниши жиддий, аммо жуда самимий устоз, педагог Раънохон ая чиқиб мени бир кўришда гўёки яқин инсонидек бағрига босиб, кўришиб дуога қўл очдилар. Дуодан сўнг:
- Опажон мен ҳаваскор ёзувчи шоираман. Яхши инсонлар хотираси, уларнинг халқпарварлиги мени шу ерга етаклаб келди, дея ўз мақсадимни тушунтирдим. Ая кўз ёшларини киприклари орасига яширди, бу эса аёлнинг албатта мағрурлигидан ишора.
- Барака топинг, жон синглим. Қаранг шу кунга қадар Қувасойдан хеч ким йўқламан, ўзим ичимдан гапириб, - наҳот хўжайни ҳеч кимга яхшилик қилмаган? Тавба деб ўйлардим.
- Йўқ синглим, мен бу сўзларим билан таъмагирлик эмас, балки акангизни дўстларини, бирга ишлаган касбдошларини кўрсам, юрагим таскин топади дея қўлларини сочлари томон олиб бориб яна кўз ёшларини, ҳаяжонни яширди, назаримда. Акангиздан ёдгорлик беш фарзандим қолди. Аҳроржон, Барнохон, Лолахон, Достонбек ва Гулихон. Ҳоким акангиз санъатни жуда севардилар. Қишлоғимиз тўйларида, байрамларда “Дилҳирож” куйига завқ билан рақс тушар, қўлларини кенг ёйиб, осмонга тикилар, мен энди рақсни маъносини тушундим. Демак барча ишлардан чарчаб, “Дилҳирож” куйига дилини, кўнглини ёзиш учун, худди яратганим билан гаплашгандай экан-да, деб сукут сақладилар. Сукутни эшикни “тақ” этиб ёпилиши иккимизни ҳам дераза томон боқишга ундади. Келишган, юзлари пиноқ, салобат билан ҳоким буванинг ўғли Аҳроржон кириб келди ва суҳбатимизга қўшилди.
– Мен ҳозирда дадамнинг изидан боряпман. Шукур, отам жудда оддий, илм ва фанни, маънавиятни севганлиги боис биз шу даражага етиб турибмиз. Айниқса, ерни севган, деҳқончилик жону дили бўлиб, гоҳ бизларни далага олиб бориб ишларди. Ахир ота-боболаримиз деҳқон бўлишган. Китоб-меҳр чироғи. У сенга устоз, дўст, ҳамкор, давлат ва таскин деб кулиб Тохир Маликнинг “Шайтанат” китобини доим бирга олиб юрардик. Аҳроржон юраги тўлиб, ўрнидан туриб ҳовлига чиқди. Қатор бир-биридан қиш кунида очилиб турган тувакдаги кўк-қизил гулларни ушлаб чуқур нафас олди.
Оила аъзолари билан тушган расмга юзландим ва суҳбатни шу ерда тўхтатдим. Иссиққина чучварани ичиб ўтириб, ҳоким буванинг яна ҳам камтар, яхши инсон эканлигини гувоҳи бўлиб яна бир ҳаётий ҳикоя ёдимга тушди...



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling