Oila psixologiyasi bo’yicha psixodiagnostik testlar
|
Oila psixologiyasi bo’yicha psixodiagnostik testlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- (Услубий кўрсатма)
- Тузувчилар: - Самарқанд ВПКҚТМОИ “Педагогика ва психология” кафедраси катта ўқитувчилари Ф.Эшназарова, К. Оқилова
- Ш. Саидқулов
- Турмуш тарзингизни баҳоланг
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ПЕДАГОГИК КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИОШИРИШ ИНСТИТУТИОила психологияси бўйича психодиагностик тестлар (Услубий кўрсатма)Самарқанд – 2012 й Ушбу услубий кўрсатмада оила психологиясига доир тестлар жамланган бўлиб, психология соҳаси билан қизиқувчилар учун мўлжалланган. Тўпламни нашрга тайёрлашда интернет маълумотларидан ва илмий-оммобоп нашрлардан фойдаланилди. Тузувчилар: - Самарқанд ВПКҚТМОИ “Педагогика ва психология” кафедраси катта ўқитувчилари Ф.Эшназарова, К. ОқиловаТақризчилар: - Самарқанд ВПКҚТМОИ “Педагогика ва психология ” кафедраси мудири,п.ф.н. Ф. НарзиқуловаСамарқанд давлат университети педагогика факултети, “Психология” кафедраси п.ф.н. З. ХасановаМуҳаррир: - Самарқанд ВПКҚТМОИ “Педагогика ва психология ” кафедраси доценти, п.ф.н.Ш. СаидқуловУшбу услубий кўрсатма Cамарқанд ВПКҚТМОИнинг “Педагогика ва психология” кафедрасининг 2012 йил 13-сонли йиғилишида муҳокама қилинган ва институт Илмий кенгашининг 2012 йил 26 сентябрдаги 7/5- сонли қарорига асосан нашр этишга ижозат этилган. Турмуш тарзингизни баҳолангАгар эрталаб уйқудан эрта уйғониш сиз учун жуда ҳам муҳим бўлса, унда: А. Будильниикни созлаб, ҳар эҳтимолга қарши ётокдан узоқроққа қўяман. Б. Ички овозимга таянаман. В. Елкамни қисаман... Уйғонсам яхши, уйғонмасам ширин туш. Ҳар бир одам ўзича дам олади. Сиз ..... А. Ўртоқларим билан кўришаман. Б. Менинг кўп қизиқ ишларим бор, шунинг учун бу ҳакда гап бўлиши мумкин эмас. В. Сершовқин шаҳардан қанча узоқлашсам, шунча яхши дам оламан. Ҳафта якунида қайси фаолиятингизни кўпроқ эслайсиз? А. Оёкда ҳориб кетгунча рақсга тушганимни. Б. Бир-икки километр яёв юрганимни. В. Ёқтирган машғулот залида тер тўкиб машқ қилганимни. Дўстларингиз билан уйингизда базм кечасини уюштиришга қан- дай қарайсиз? А. Кўнгилхушлик қилишга зўр имконият. Б. Фақат бекорга йўқ қилган вақт ёки пул. В. Нима бўлишидан қатъи назар баҳра олишга ҳаракат қиламан. Феъл-атворингизнинг кучли томони қаерда? А. Нимани ўйласам, албатта 100% га бажараман. Б. «Керакли ишни бажар, нима бўлса бўлар» деган ғояга амал қиламан. В. Агар мен бўлсам... Агар сизни «тортишув»га чақиришса... А. Асабимни бузмасдан, ўзимни телбаларча тутаман. Б. Ўз гапимни айтаман ва гапимда охиригача тураман. В. Томоғидан бўғаман, қолаверса, жанжал севимли машғулотларимдан биридир. Download Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling