Тадбир сценарий

Sana01.01.1970
Hajmi
#138685
Bog'liq
Тадбир сценарий


Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Педагогика факультетига 1-курсга ўқишга қабул қилинган талабалар учун “Институт - муқаддас даргоҳ” деб номланган таништирув тадбири


Ўтказиладиган сана, вақти:

13.10.2020 йил, соат 10.00 - 11.00

Ўтказиладиган жой:

3-бино Мажлислар зали

Иштирокчилар:

Институт раҳбарияти. Педагогика факультети раҳбарияти, професссор -ўқитувчилар, талабалар, меҳмонлар.

Тадбирнинг давом этиш вақти:

1 соат


ТАДБИР СЦЕНАРИЙСИ



Тадбир вақти
(соат)

Амалга ошириладиган иш


Соат 9:30-10:00

Тадбир иштирокчилари ажратилган жойда тартиб билан жойлашади


Соат 10.00

Тадбир бошланади


Соат 10.00

Бошловчининг кириш сўзи


Соат 10.05

Ўзбекистон мадҳияси янграйди


Соат 10.10

Институтнинг ўқув, илмий ва маърифий ҳаёти бўйича тайёрланган видеоролик намойиши


Соат 10.25

Институт раҳбариятини таништириш.


Соат 10.35

Табрик учун сўз институт ректори Ғ.И.Муҳаммедовга
Ўқув ишлари бўйича проректор И.Қ.Ҳайдаровга
Педагогика факультети декани Ж.Э.Усаровга


Соат 10.40-10:50

1-курс гуруҳ мураббийларини таништириш ва институт маънавий-маърифий ҳаётига оид янгиликларни бериш учун сўз Педагогика факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари И.Д.Қодировга берилади.


Соат 10:50-11:00

Ўқув жараёни ва масофавий таълим платформаси ҳақида маълумот бериш учун сўз Ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари Ж.Ф.Равшановга берилади.


Соат 11.00

Тадбир якунланиб, талабалар гуруҳ мураббийлари бошчилигида аудаторияларга тарқалади.


ТАДБИР МАТНИ
Бошловчи:
Азалдан устозни улуғлар халқим,
Уларга эзгулик тиламоқ хаққим,
Бунчалар буюксиз бунчалар зукко
Умрингиз мўжиза етмайди ақлим.
Бошловчи:
Ассалому-алайкум муҳтарам меҳмонлар, азиз устоз мураббийлар ҳамда қадрли талабалар!
Барчамиз учун қувончли ва ҳаяжонли бўлган ушбу дақиқаларда Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Педагогика факультетига 1-курсга ўқишга қабул қилинган талабалар учун “Институт - муқаддас даргоҳ” деб номланган таништитув тадбирига хуш келибсиз!

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling