солик платформа

Sana01.01.1970
Hajmi
#140721
Bog'liq
солик платформа


1.Soliqlarning paydo bolish tarixi uzoq yillarga borib taqaladigan jarayon. Soliqlarning achon paydo no’lganligi haqida aniq ma’lumotlar mavjud emas. Ammo ularning ilk ko’rinishi sifatida qadimgi mamlakatlarda qilingan qurbonliklar e’tirof etiladi. Солиқларнинг иқтисодий муносабатларда
асосий ўринга чиқишига авваламбор давлатнинг шаклланиши, жамоаларнинг
синфларга бўлиниши, қадимги ижтимоий тузумнинг вужудга келиши, ҳамда
уларнинг маълум молиявий манбага еҳтиѐж сезишлари сабаб бўлган.
2.Ингилиз иктисодчиси С. Паркинсон соликка шундай тариф берган: ―Солиқлар
кўҳнадирхудди дунѐдек, унинг юзага келишида қачондир бир маҳаллий
қўмондан ўз ҳудудида жойлашган дарѐ ѐки тоғдан савдогар ҳамда саѐҳатчи
ўца, улардан ҳақ олиши сабаб бўлган
3. Функция деганда, одатда, категориянинг ҳаѐтда кўп қайтариладиган,
такрорланадиган доимий харакатларини тушуниш лозим.
Солиқларнинг функциялари тўғрисида турли хил қарашлар мавжуд.
Собиқ социалистик мамлакатлар иқтисодчилари ўртасида солиқлар икки
функцияни бажаради, деган қараш кенг тарқалган еди. Бу икки функция
сифатида фискал ва назорат функциялари тан олинарди. Уларнинг фикрига
кўра енг асосий функция бу солиқларнинг фискал функциясидир, чунки усиз
назорат функциясининг мавжуд бўлиши мумкин емас. Соликларнинг асосий 5 функсмяси:
1. Солиқнинг фискал функцияси
2. Тартибга солиш функцияси.
3. Рағбатлантириш функциясчи
4. Солиқнинг назорат функцияси.
5. Солиқни ҳисоблаш жараѐнини ахборот билан таъминлаш функцияси.
5. Амир Темур олиб борган солиқ сиѐсатининг
муҳим хусусиятлари сифатида шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, у
томонидан забт етилган ўлкаларга нисбатан алоҳида солиқ сиѐсати
юритилган. ―Агар ерлик фуқаро азалдан бериб келган хирож миқдорига рози
бўлса, уларнинг розилиги билан иш кўрсинлар, акс ҳолда (хирожни) тузукка
мувофиқ йиғсинлар‖7.
Амир Темур фармойишига биноан солиқ ундириш ишлари раҳмшавқатга асосланган бўлиши лозим: ―Амр қилдимки, ҳосил пишиб
етилмасдан бурун раиятдан молу жиҳот олинмасин. Ҳосил етилгач, ҳосилни
уч бўлиб олсинлар. Агар раият солиқ тўловчи юбормасдан, солиқни ўзи
келтириб берса. У ҳолда у ерга солиқ тўпловчи юбормасинлар. Агарда олиқсолиқ олувчини юборишга мажбур бўлсалар, улар солиқларни буйруқ бериш
ва яхши сўз билан олсинлар, калтак, арқон ишлатиш, ишни уриш-сўкишгача
олиб бормасинлар. Уларни банд етиб, занжир билан кишанламасинлар. Яна
буюрдимки, хирожни раиятдан калтаклаш ва савалаш йўли билан емас, балки
огоҳлантириш, қўрқитиш ва тушунтириш йўли билан ундирсинлар. Қайси
ҳоким ҳукмининг таъсири чўп ва калтаклаш таъсиридан камроқ бўлса, ундай
ҳоким ҳукумат юргизишга яроқсиздур
6.
8. Солиқ тизимида солиқ имтиѐзларидан фойдаланишнинг бир қатор
объектив ижтимоий-иқтисодий сабаблари мавжуд бўлиб, бизнингча улар
қуйидагилардир:
Биринчидан, солиқ имтиѐзларини мавжудлигини асосий сабабларидан
бири бу солиқ тўловчи (юридик ва жисмоний шахс) ларнинг жамиятда
тутган мавқеи, ижтимоий ҳолати турлича еканлигидан. Шу жиҳатдан барчага
бир хил тартибда (миқдорда) солиқ солиш маънога ега бўлмайди;
Иккинчидан, давлат иқтисодиѐтга таъсир етиб уни тартиблаш
вазифасини амалга оширадики, бунда турли хил дастаклардан фойдаланади.
Бу дастакларнинг асосийларидан бири бу жамиятдаги баъзи муҳим
соҳаларни ѐки солиқ тўловчиларнинг фаолиятини рағбатлантириш
мақсадида солиқ имтиѐзлари белгиланади. Яъни, давлат солиқ имтиѐзлари
орқали иқтисодиѐтни самарали ва қулай бошқариш ѐки тартиблаш
имкониятига ега бўлади, бундан кўринадики, солиқ имтиѐзлари давлатни ўз
функция ва вазифаларини юзага чиқарувчи муҳим дастак сифатида юзага
чиқади;
Учинчидан, солиқ имтиѐзлари қўлланилишининг асосий сабабларидан
яна бири бу миллий даромадни қулай, самарали ва оқилона тақсимлашга
еришишдан иборатдир. Яъни, бундан солиқлар сифатида бюджетга жалб
етилиши лозим бўлган молиявий ресурслар имтиѐз бериш туфайли бюджетга
жалб етилмасдан солиқ тўловчиларнинг ўзларига мақсадли равишда
қолдирилади. Бунинг афзаллик томони шундаки, солиқ тўловларини
бюджетга олиш ва уни яна қайта тақсимлаш ишларини осонлаштиради ва
иш фаолият турларини рағбатлантиришга еришилади.
10. Хўжалик субъектларига солиқ юки давлат солиқ сиѐсатининг натижаси
бўлиб, ҳар қандай солиқ тизимининг сифат тавсифини кўрсатади. Шу билан
бир қаторда, олинаѐтган солиқлар даражаси, бир томондан, ижтимоий ишлаб
чиқаришнинг самарадорлиги, бошқа томондан еса, давлатнинг молиявий
ресурсларга бўлган еҳтиѐжи миқдори билан белгиланади. Шу сабабли, солиқ
юкининг оғирлигини камайтириш, биринчи навбатда, давлат харажатларини
қисқартириш ва ижтимоий хизматларнинг тўловлилик даражасига боғлиқ
бўлади. Солиқ юкини аниқлашда абсолют ва нисбий солиқ юкини фарқлаш
лозим. Абсолют солиқ юки - бу жами тўланган солиқлар, йиғимлар ва бошқа
мажбурий тўловлар бўлиб, бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга
ўтказилади, яъни хўжалик юритувчи субъектлар солиқ мажбуриятларининг
абсолют миқдоридир. Статистик ҳисоботларда бу кўрсаткичга ҳақиқатда
солиқ тўловларининг бюджетга ўтказилганини ва бюджетдан ташқари
фондларга ўтказилган мажбурий суғурта бадалларини, шунингдек, бу
тўловлар бўйича боқимандалик киритилади.

17. мамлакатимиз солиқ тизимининг муҳим хусусиятлари


сифатида солиқ тўловчиларга нисбатан кўзда тутилган имтиѐзларни ҳам қайд
етиш мумкин. Жумладан експорт фаолиятини рағбатлантиришга, хорижий
инвестициялар кириб келишини рағбатлантиришга қаратилган, аҳолининг
ижтимоий шарт-шароитини ҳисобга олган ҳолдаги имтиѐзларни уларнинг
ифодаси сифатида келтириб ўтиш мумкин.
20. Давлат солиқ қўмитаси билан ижрочилик ҳокимиятининг раҳбари
Ўзбекистон Республикасининг Президенти, шунингдек ҳокимиятнинг олий
вакиллик органи - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва республика
ижрочилик хокимияти органи - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ўртасида вужудга келадиган муносабатлардир. Давлат солиқ
қўмитасининг республикадаги давлат ва ижрочилик ҳокимияти раҳбари
Республика Президенти билан муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси нормаларида белгилаб берилган. Республикамизда солиқ хизмати органлари ўз
олдига қўйилган вазифа ва функцияларга мувофиқ бир қанча органлар ва
ташкилотлар, молия-кредит муассасалари билан ўзаро ҳамкорликда фаолият
кўрсатади. Бундай ҳамкорлик республиканинг барча ҳокимият идоралари,
жумладан, республика президенти, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, суд
органлари билан биргаликда амалга оширилади. Давлат солиқ қўмитасининг
ушбу идоралар билан ҳамкорлиги кўпинча қонуний актларни ишлаб чиқиш,
ижросини таъминлаш каби масалаларда ифодаланса, унинг молия-кредит
муассасалари билан ҳамкорлиги бевосита солиқларни ундириб олишга
қаратилган вазифаларни ҳал етишда муҳим аҳамият касб етади
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling