jismoniy shaxslar-kazuslar

Sana01.01.1970
Hajmi
#146328
Bog'liq
jismoniy shaxslar-kazuslar



КАЗУСЛАР 
№1 
Жорий йил учун жисмоний шахсларнинг мол-мулк (1 500 000 сўм) ва 
ер (350 000 сўм) солиқларини тўлаши ҳақидаги тўлов хабарномаси СКнинг -
277-моддаси 10 – хатбоши ҳамда 293 – моддаси 4 – хатбоши талабларига 
мувофиқ чоп этилиб, солиқ тўловчига ўз вақтида тақдим этилган.
Солиқ тўловчи пенсионер эгалигида иморат мавжуд, солиқ тўловчи қонун 
ҳужжатларида кўрсатилган имтиѐзни тақдим этмаган ҳамда солиқларни ўз 
вақтида тўламаганлиги туфайли солиқ қарзи ҳосил бўлган, давлат солиқ 
хизмати органлари солиқ қарздорлигини мол-мулки ҳисобидан ундириш 
юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига ариза билан 
мурожаат қилган ва суд 1 850 000 сўмлик солиқ қарзини қарздорнинг мол-
мулки ҳисобидан ундириш юзасидан суд буйруғини туман мажбурий ижро 
бюросига тақдим этган.
 
Савол: Солиқ қарздорлиги юзасидан давлат солиқ хизмати органининг 
амалга оширган хатти - ҳаракати тўғрими? Юқоридаги ҳолатдан келиб 
чиқиб солиқ тўловчининг мажбурияти ва имкониятлари қандай? Имтиѐздан 
фойдалана оладими? 
 
Жавоб: Жисмоний шахснинг давлат солиқ хизмати органи солиқ қарзи 
юзасидан амалга оширган ҳаракатлари тўғри. Солиқ кодексининг 59 ва
65-моддалари талабларига тўлиқ риоя қилинган, қарздор Ўзбекистон 
Республикаси конституциясининг 51 – моддаси талабларини бажармаган
Солиқ кодексининг 275 – моддаси 5 хатбошида кўрсатилган имтиѐздан 
фойдалана олади, уни қўллаш учун ДСХОга гувоҳнома нусхасини тақдим 
этади. 
Мол-мулк солиғи бўйича ҳисоблаб чиқамиз. 
1 500 000 сўм мол-мулк солиғи чиқиши учун 500 м
2
дан ошиқ мулк 
майдони бўлиши керак. Мулкнинг қиймати 428 571 429 сўм баҳоланган 
бўлиши керак солиқ ставкаси 0,35 % қўлланилиши керак, яъни: 
428 571 429* 0,35 % = 1 500 000 сўм. 
Агар имтиѐз қўлланилса ҳисоб-китоби қуйидагича бўлади: 
500 м
2
-60 м
2
= 440 м
2
солиқ ставкаси (200 м

дан 500 м
2
гача майдон 
учун 0,25 % солиқ ставкаси) қўлланилади. 
428 571 429* 0,25 % = 1 071 428,57 сўм мол-мулк солиғи ва 350 000 
сўм ер солиғини жами 1 421 429 сўм солиқ қарзини тўлаши керак бўлади. 
1 850 000 - 1 421 429 = 428 571,4 сўм имтиёз суммасини ташкил этди. 
 
 
№2 
Давлат солиқ хизмати органлари дастурий маҳсулот орқали жисмоний 
шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини ўз вақтида тўланмаганларга 


нисбатан номзодларни шакллантирилиб, солиқ қарздорлигини Фуқаролик 
ишлари бўйича туманлараро судига тайѐрлаш учун ДСХО ходимлари қандай 
ташқи манба дастурий маҳсулотларидан фойдаланиб қандай ишларни амалга 
ошириши керак. 
Савол: ДСХО қандай дастурий маҳсулот орқали аризани
Фуқаролик 
ишлари бўйича туманлараро судига юборади?. 
 
Жавоб: ДСХО лари жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқ 
қарздорлиги юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг 
e.sud дастурий маҳсулоти орқали қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан 
ундиришга қаратиш учун аризаларни юборади. 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling