Кодексининг 56 ²-моддаси ва 244 ³ г моддаси билан йил ой муддатга озодликдан махрум этилиб жазо


Download 36.89 Kb.
bet1/12
Sana23.06.2023
Hajmi36.89 Kb.
#1651410
TuriКодекс
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси


Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори
Ниғматулла Тўлқинович Юлдошевга

Ўзбекистон Республикаси Жиноят
Кодексининг 156 ²-моддаси ва 244 ³ г –
моддаси билан 4 йил 6 ой муддатга
озодликдан махрум этилиб жазо
муддатини Қарши шахар 35-сонли Манзил
калониясида ўтаётган махкум
Ходжиматов Абдурашид Ахмаджон ўғлидан


ИЛТИМОСНОМА
(1-17-2003/78-сонли Жиноят иши юзасидан)

  1. Маълумотнома.

Мен Ходжимов Абдурашид Ахмаджон ўғли 1995-йил 31-март куни Андижон шахрида туғилганман. Миллатим ўзбек. Маълумотим ўрта-махсус. Ўзбекситон Республикаси фуқаросиман. Оилалиман. Касбим дурадгорчилик. Муқаддам судланмаганман. Андижон шахар К.Махмудов кўчасида 3-уйда истиқомат қилганман.
Дадам, Кирғизбоев Ахмаджон Ходжиматович 1959-йил 9-февралда Андижон шахрида таваллуд топган. Ҳозирда нафақада.
Онам, Кирғизбоева Кимияхон Турсуновна 1962-йил 4-апрелда Андижон шахрида таваллуд топган. Айни пайтда нафақада.
Турмуш ўртоғим, Абдуқодирова Райхона Хусниддин қизи Фарғона вилоятида таваллуд топган. Уй бекаси. 2023-йил 27-январда оила қурдим.
Жиноят ишлари бўйича Вилоят суди 2021-йил 17-феврал куни 2020-йил 31-октябр кунги санкция доирасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 156 ²-моддаси ва 244 ³ г- моддалари билан 4 йил 6 ой муддатга озодликдан махрум этилганман.

  1. Маъмурий хуқуқбузарликни содир этишим сабаблари:

Мен Ходжиматов Абдурашид Ахмаджон ўғли мазкур маъмурий хуқуқбузарликни содир этишимга асосан рухий таъзйиқ асосида, рухий муозанатни узоқ йиллар давомида бузилиши оқибатида қилганман. Дадам Кирғизбоев Ахмаджон Ходжимович томонидан менга нисбатан мажбурий диний таълим ва мустасил диний таъзйиқлар ва 6 ёшимга тўлмасимдан диний амалларни яъни,, 5 вақт намозни қатъиян тўлиқ адо этишликни, Қурон-и Каримни ва Тажвит “Муаллим соъний” ларни мажбуран ёд олишимни, рамазон ойида ёш бўлишимиз ва соғилигимиз кўтармаслигига қарамай рўза тутишлигимни важохад билан буюрган ва қаттиқ назорат қилар эдилар. Агар шу талабларни бажармаганликларимни билиб қолса айовсиз пистонли мих қоқилган камар билан баданимнинг дуч келган жойига урар эдилар. Ҳозирги пайтда хам баданимга чуқур излар қолган.

Бундан ташқари 10-15 ёшлар оралиғимда диний мавзудаги “Илохий балолар”, “Аллохнинг мўжизалар” и номли дискларни кўришимга мажбурлар эди. Ушбу дискларда қайерлардадир сув босқини, стадионлар ва тунги клублар чўкиб кетаётгани, яъни рохат-фароғатда бало келгани тасвирланган ва Қуръон оятлари эшитилар эди. Бу ведиоларда мени дадам англашимни хохлардики, футбол ўйнамаслигим, болаларча беғубор қизиқишларимга чеклов қўйиб, агар мен ҳам дунёвий қизиқишларимга эрк берсам, шу ведиодаги ҳолатлар кутилишини айтарди. Ҳамда фақат диний амалларни қилишимни ёки оятларни адаштириб ўқиганимни кўрса бақириб, қўрқитиб шу ишим учун мени Аллох 70 минг йил муттасил азоблашини тинмай таъкидларди ва бу хар куни менга қўрқув, рухий зарба берарди. Вояга етгунимгача ва улғайганимдан кейин ҳам бу холатлар баттар кучаяверди. Сўнг мени умуман динга ишонмаслик, Атэизимга қизиқиш пайдо бўлди. Мазкур хуқуқбузарликдаги асосий сабаб юқоридаги айтиб ўтганларим. Мен ҳозирда оила қурдим. Бундан кейин аёлим билан чиройли, фаровон хаётимни давом эттирмоқчиман. Қилган маъмурий хуқуқбузарлигим учун чин дилдан пушаймонман. Ёзиб ўтганларимни эътибор билан ўқишингизни ва инобатга олишингизни сўрайман.






  1. Download 36.89 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling