Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди
Download 0.59 Mb.
|
эртага ўлдиргани бораман
Нью-Йорк, 1998 ... Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди - Нима учун Серра-Леонени тарк этдинг? - Чунки уруш бошланиб қолди. - Жангларнинг гувоҳи бўлганмисан? - Мамлакатдаги барча аҳоли уруш даҳшатини ҳис қилишган. - Демак, автоматдан отилган ўқни одамни қандай ўлдиришини ўз кўзинг билан кўргансан? - Ҳа. Бир неча бор. - Ғаройиб! Юзимга енгил табассум югурди. - Бу ҳақда батафсил айтиб бера оласанми? - Ҳа, қачондир ҳаммасини айтиб бераман… 1-боб Биз бу уруш ҳақида жуда кўп эшитгандик, аммо буларнинг барчаси узоқ, номаълум ўлкаларда содир бўлаётганга ўхшарди. Бизнинг шаҳарчага ҳам қочқинлар етиб келиши билан, мамлакатда ҳаммаси жойида эмаслиги аниқ бўлди. Юзлаб километр йўл босиб ўтган одамлар бизга қариндошлари қандай ўлдирилгани-ю ва уйлари қай тарзда ёниб кетганлиги ҳақида гапириб беришди. Баъзан, баъзи қўшниларимиз раҳм-шафқат юзасидан қочқинларга бошпана беришга рози бўлди, аммо аксарият қўшнилар жангарилар эртами-кечми бу ерга ҳам етиб келишидан қўрқиб, бу ишни қилишга қўрқишди. Қочоқ болалар биз билан ўйнашмас эди. Ёғоч тахта устига тушган болта зарбасининг акс садолари уларнинг мурғак қалбларига қўрқув ҳисларини қўзғатар, биз қушларга отган тошлар томнинг устига тегиб, товуш чиқарса дик учиб тушишарди. Катталар ҳам қўрқиб кетган болаларидан унчалик фарқ қилмас, кимдир билан суҳбатлашаётганда бирдан жим бўлиб қолиб, нима ҳақида гаплашаётганларини унутиб қўярдилар. Лекин улар бунга чарчоқ ва бир неча ой тўйиб овқатланмаганликларини сабаб қилиб кўрсатарди. Бу одамлар бошидан кечирган воқеалар қалбларини чуқур ярадор қилиб қўйгани аниқ эди. Балки, улар бизга бор ҳақиқатни айтган, биз уларга ишонмагандирмиз. Қайдам. Баъзида қочқинлар хавфни ошириб юборгандай туюларди. Ўшанда уруш тўғрисида нималарни билардим? Фақатгина китоблардан ўқиганман, мен учун севимли ҳисобланган филм "Рэмбо: Биринчи қон" киносида кўрганман. Шунингдек, қўшни Либерияда жанглар бўлганлиги ҳақида BBC хабарларини эшитганман. Ўн ёшли бола қочоқлар ҳаётини барбод қилган уруш даҳшатини қаердан ҳам тушунсин? 1993 йил январь ойида, ўн икки ёш эканлигимда оиламиз биринчи бор уруш билан юзма-юз бўлди. Aкам Жуниор ва дўсти Таллои (иккаласи ҳам мендан бир ёш катта эди) ва мен дўстларимиз чиқиш қиладиган ҳаваскорлар танловида иштирок этиш учун яқин атрофдаги Маттру Ёнг шаҳрига бордик. Ошхонасининг пештоқини янгилашда отасига ёрдам бериш учун қолган энг яқин дўстим Муҳаммад биз билан бора олмади. Бундан тўрт йил олдин, тўртовимиз - Жуниор, Таллои, Муҳаммад ва мен рэп гуруҳини ташкил қилгандик. Биринчи маротаба Мобимби қишлоғига отам билан АҚШ компаниясида бирга ишлайдиган чет элликлар келганида рэп билан танишгандик. Биз Мобимбига бассейнда сузиш учун борардик, улкан рангли телевизорни томоша қилардик ва ишдан чиқиб дам олаётган оқ танлилар билан вақт ўтказардик. Бир марта телевизорда бир видео намойиш этилди: ёш қора танли йигитлар биргаликда рақсга тушиб, бир нечта сўзларни жуда катта тезликда айта бошлашди. Уларни кузатиб туриш шунчаки ҳайратланарли эди. Биз сўзларни тушунишга уриниб, жойимизда қотиб қолдик. Кейин экраннинг пастки қисмида ёзув пайдо бўлди: "Шугархилл гуруҳи, Рэппернинг завқи". Жуниор дарҳол гуруҳ номини ёзиб олди. Кейинчалик, биз ҳар ҳафта охирида Мобимбига яна шу каби клипларни томоша қилиш учун келадиган бўлдик. Ушбу мусиқий услубнинг қандай номланишини билмасак ҳам, қора танли болалар инглиз тилида жуда тез гапираётгани ва жуда ажойиб ҳаракат қилишлари мени ҳайратга солди. Кейинчалик, Жуниор ўрта мактабга борганида Ғарб мусиқаси ва турли хил рақс услублари ҳақида кўп нарсаларни айтиб бера оладиган болалар билан дўстлашди. Кассеталар олиб келиб, таътил пайтида менга ва дўстларимга янги ҳаракатларни ўргатди. Кейинчалик бунинг хип-хоп эканлиги маълум бўлди. Менга рақс тушиш ҳам, сўзлар ҳам жуда ёқарди - уларда махсус шеърият бўлиши билан бирга менга инглиз тилимни яхшилашга имкон берди. Бир куни тушдан сўнг Жуниор, Муҳаммад, Таллои ва мен хип-хоп дуэти Эрик ва Раҳим томонидан ёзилган "Мен сени биламан жоним" қўшиғини машқ қилишга берилиб кетиб, отам ишдан қайтганини сезмай қолибмиз. У эшикка суянганча, бир оз тик турди ва бизга қараб хитоб қилди: - Нима иш қилаётганларингни ўзларинг биляпсизларми? Ва дарҳол орқасига ўгирилиб, шу қадар тез жўнаб кетдики, Жуниор жавоб беришга ҳам улгурмади. Отам манго дарахти соясида тўшалган кўрпачага ўтириб, Би-би-си янгиликларини тинглаш учун радиони ёқди ва бизга қараб: - Инглиз тилини ўрганмоқчи бўлсангиз, мана шуни эшитинг, - дея ўшқирди. Отам янгиликларни тинглаётганда, Жуниор бизга асосий хатти ҳаракатларни ўргатди: Олдинга ва орқага, ўнгга ва чапга. Шу йўналишда дастлаб оёқларни қимирлатган бўлсак, кейин қўлларимиз билан такрорладик. Кейин навбат елка ва бошга келди. "Бу югураётган одам деб аталади", - деб тушунтирди акам. Сўнгра ўрганган ҳаракатларимизни мусиқа билан биргаликда такрорладик, ритмга ўтдик ва ичимизда сўзларни такрорладик. Кундалик юмушларга қайтиш, сув олиб келиш, лампаларни тозалаш вақти аллақачон келганди, аммо бировимиз қилаётган ишимизни тўхтатишни истамасдик. Биз учун "Тинчлан, болакай" ва "Мен ташқарига кетяпман" сингари рэп ибораларини қайтариш ўзгача завқ берди. Aйни пайтда қишлоқда бошқача куйлар янграётганди - кечки қушларнинг сайраши ва чигирткаларнинг чириллаши. Эрталаб ўзимиз ўрганаётган қўшиқларнинг сўзлари ёзилган дафтарларни рюкзакларимизга солганча, қайдасан Матру Ёнг дея йўлга тушдик. Ўша пайтларда кўп қатламли кийимларни кийиш модага айланганди. Биз шорти ва спорт шимларини ўзида мужассам қилган, рақс тушиш қулай бўлган калта жинси шимлар кийиб олгандик. Устимиз ҳам мукаммал кўринишда эди: майка, футболка, толстовка ва унинг устидан узун енгли кўйлак. Оёқларимизда учта пайпоқ устидан оппоқ кроссовка. Кундузи, ҳаво жуда иссиқ бўлгани боис баъзи қатламларни олиб ташлашга тўғри келди. Мен ҳам дўстларим сингари кийимларни елкамга кўтариб олишга мажбур бўлдим. Кечқурун салқин бўлгани учун қават-қават кийиниб олганимиз учун заррача афсусланмадик. Эртаси куни яна бу шаҳарга кетаётганимизда ҳеч ким билан хайрлашмадик, саёҳатимиз ҳақида ҳеч кимга хабар бермадик. Ўша пайтда уйдан умрбод кетаётганимиз хаёлимизга келармиди? Маттру Ёнггача бўлган йигирма беш километрлик масофа учун пулни беҳуда сарфламаслик мақсадида пиёда юришга қарор қилдик. Ёзнинг танага хуш ёқувчи ҳавоси. Қуёш ҳали қиздиришни бошламаган, шу сабаб пиёда юриш осон ва ёқимли эди. Йўлда биз дунёдаги жамики ҳамма нарса ҳақида суҳбатлашдик. Йўлда учраб турадиган қушлар ва маймунларни отиш учун рогатка олган эдик. Ювиниб олиш учун иккита ирмоққа тўхтадик. Улардан бирининг тепасидан кўприк ўтганди. Чўмилаётганимзда узоқдан автомобил ёки автобуснинг шовқини эшитилди. Шу пайтда хаёлимга улар бизга йўл кўрсатиб юбормасмикан деган фикр келди. Мен зудлик билан дарёдан чиқиб, шошиб кийинишни бошладим. Таллои ва Жуниордан олдин қирғоққа чиқиб, кийимларини қўлимга олганча кўприк томон ошиқдим. Улар ҳам машина етиб келгунича етиб борамиз деган умид билан ортимдан югуришди, аммо улар кутгандек бўлмади: кўприкда яланғоч турганимизда кичик юк машинаси пайдо бўлди. Улар шошилинч равишда дарё томон қайтиб кетишди. Орқа тарафдаги қизлар кулишди, ҳайдовчи сигналини чалди. Ўшанда мазза қилиб кулгандик! Қайта йўлга тушганимиздан сўнг йўл бўйи бу воқеани эслаб кулишиб кетдик. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling