Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet5/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси

Эртага ўлдиргани бораман. 5-қисм


- Эшитишимча, миллий армия аллақачон исёнчиларни йўқ қилиш учун ҳаракатни бошлаган, — деди Гибрилла айтаётган гапига ўзи ҳам ишонқирамасдан
Бу сарсонгарчиликлар қисқа муддат давом этишига ўзимизни ишонтириб, шунчаки сабр қилишга ва кутишга келишиб олдик.
Мен, Жуниор ва Таллои ўша пайтларда жуда кўп реп тингладик ва имкон қадар кўпроқ қўшиқларни ёдлашга ҳаракат қилдик. Бу бизни негатив фикрлар ва ташвишлардан чалғитишга ёрдам беришига умид қилардик. Яхши ҳамки, Naughty by Nature, LL Cool J, Run-D.M.C., Heavy D & Boyz нинг кассеталарини қават-қават кийимларимиз орасига солиб келган эканмиз. Айвонда ўтириб, Heavy D & Boyz ижро этган Now We We Found Love таронасини тинглаб, шаҳар четидаги дарахт шохларини шамолда тебранишини томоша қилиш нақадар завқли! Кўзларимни юмдим дегунча Кабатида кўрган даҳшатли тасвирлар пайдо бўла бошлади. Урушдан олдинги Кабати манзараларини ҳаёлимда тиклай бошладим.
Бувим яшайдиган қишлоқнинг шарқ томонида зич ўрмон қад кўтарган. Ғарб томонда эса бепоён қаҳва плантациялари жой олган. Ўрмон билан қишлоқ ўртасидан дарё оқиб ўтади. Дарёнинг нариги тарафида эса охири кўринмайдиган банан плантациялари…
Кабати орқали ўтадиган асосий йўл асфальтланмаган бўлиб, ёзда чанг, қишда лой сизга мунтазир бўлади. Ҳосил бўлган чуқурларда эса сув йиғилиб, ўрдаклар ушбу кўлмакларда мазза қилиб сузишади. Ҳар бир уйнинг орқа томонида манго дарахтлари экилган бўлиб, дарахтларда қушлар ин қуриб олишган ва ҳар куни чуғур-чуғур қилиб, нималардир тўғрисида гаплашишади. Эҳтимол, одамларнинг шавқатсизлиги ҳақида бўлса керак…
Қуёш уфқдан аста-секин кўтарилади. Унинг нурлари дастлаб япроқларга «насиб этади», сўнгра чўққилар ортидан аста-секин ўзини намоён этади. Кун ёришиши билан қарғалар ва чумчуқларнинг чириллаши янги кун бошланганидан дарак беради. Ўрмонда дарахтдан дарахтга сакраб юрадиган маймунларни томоша қилиш одамга ўзгача ҳиссиётларни тақдим этади. Қаҳва плантацияларида ризқини териб юрган товуқлар қирғийдан жўжаларини асраш ҳаракатида юришади. Шамолнинг дарахтларни силкитишини томоша қилиш бирам завқли-ки!
Кеч тушиши билан қишлоқ янги товушларга тўлади, тушдан кейин кучаядиган шамол дарахтларни силкитиши оқибатида келиб чиқадиган, шунингдек, уйларда гуручнинг эзилиши натижасида чиқадиган овоз қулоққа хуш ёқади. Қуёш яна уйқуга кетганидан сўнг, атрофда қурбақаларнинг қуриллашию, чигирткаларнинг чириллаши эшитилиб туради. Қишлоқ ошхоналарининг лойсувоқ томларидан тутун чиқади. Одамлар даладан чироқ ёки машъала ҳамроҳлигида қайтишади.
- Биз ойга ўхшаб ҳаракат қилишимиз керак” — бу иборани Кабатидаги кекса киши тез-тез такрорлайди. У ҳар доим уйи ёнида ўтириб олиб, сув олиш, ов қилиш ёки пальма териб келиш учун дарё томон кетаётган қўшниларни тўхтатиб, насиҳат қилишни канда қилмайди. Бувимдан бу сўзлар нимани англатишини сўраганимда, у менга батафсил тушунтириб берганди: бу мақол инсонга доимо ўзини олижаноб тутиши, бошқаларга нисбатан меҳрибон ва эътиборли бўлиши кераклигини эслатади. Одамлар кўпинча чидаб бўлмас даражада иссиқлиги ёки булутлар орқасида узоқ вақт яшириниб тургани учун қуёшдан норози бўлишади. Аммо ой ҳар доим ҳаммага қувонч келтиради. Гарчи ҳамма ҳар хил қабул қилса ҳам ой нури бахт ҳадя этади. Болалар ой нури остида ўйнашади, шовқин-сурон солишади. Катталар эса давра қуриб, тун бўйи суҳбатлашишади, рақсга тушишади. Ой қалбларни қувонтиради. Шунинг учун унга ўхшашга ҳаракат қилиш керак.
- Хўш, хўш, — деди бувим ҳикоясини тугатганидан сўнг. — Сизлар оч қолганга ўхшаяпсиз. Мен сизга кассава пюреси тайёрлаб бераман
Бувимдан ой ҳақида эшитганимдан сўнг, ҳаётга ўзгача нигоҳ билан қарадим. Ҳар оқшом осмонда ой пайдо бўлганда, боғга чиқиб, майса устида ётардим ва диққат билан осмонга тикилардим. Нима учун ой кўзларни қамаштираётганини ва нега одамлар унинг пайдо бўлишидан жуда хурсанд бўлишларини тушунишни истардим. Ҳайрат ва қўрқув билан унинг сиртида турли тасвирлар борлигини пайқай бошладим. Баъзан кўзимга калта соқолли ва бошига кепка кийиб олган денгизчи кўринса, бошқа сафар қўлида болта ушлаб олган ўтин кесувчи ёки гўдагини эмизаётган аёл тасвири намоён бўларди. Ҳозир ҳам зулмат маликасига қараб туриб,олти ёшимдаги тасвирларни қайта жонлантиряпман. Табиийки, бу менга таскин беради – ахир, болалигимнинг бир қисми ҳали ҳам қалбимда яшаяптику!
2-боб.
Ҳавоси қон ва куйган гўшт ҳидларига бурканган шаҳар бўйлаб юриб, занглаган аравани олға итармоқдаман. Узоқ-узоқлардан жасадларни тарк этган руҳи азобланганларнинг бўғиқ нолалари қулоғимга чалинмоқда. Ўлим топаётганларнинг ёнидан индамай ўтиб бормоқдаман. Кўпчилигининг қўл ёки оёқлари йўқ. Қорни ўқдан илма-тешик бўлгани учун ичакларини бемалол кўриш мумкин. Бош қисми қандай аҳволдалигини тасвирламай қўя қоламан… кимга тўй, кимга аза деганларидек, ҳозирги ҳолатдан энг кўп мазза қилаётганлар – пашшалар. Ўлим талвасасидаги одамларнинг кўзлари қондан ҳам баттар қизариб кетишини ўзим учун кашф этдим. Суяклар танадан чиқиб, салом бермоқда. Ҳамма жой қон бўлгани боис оёқ кийимим қонга ботиб кетган. Карахт аҳволга тушиб қолдим. Орқамда осилган металлнинг оғирлиги ва қуёшда қизиб, иссиқлик танамга ўтаётганини ҳис қилмоқдаман — бу АК-47 автомати. Охирги марта қачон отганимни эслай олмайман. Миям игна билан тешилганга ўхшайди. Ҳеч диққатимни жамлай олмаяпман. Тун билан кунни ҳам умуман фарқлай олмай қолдим. Аравамда оқ чойшабга ўралган жасад бор, лекин нима учун бу жасадни қабристонга олиб бораётганимни ҳис қилмайман.
Қабристонга етиб келганимдан сўнг жасадни кўтара олмадим. Мурда менга қаршилик кўрсатаётганга ўхшайди. Охирги кучимни тўплаб, уни дафн этишга муносиб жой қидириб, мурдани судраб бормоқдаман. Танамда оғриқ ҳис қиламан. Оғриқ ҳар бир ҳужайрамга кириб бормоқда. Қадам олишга қийналяпман…
Ўликни қучоқлаганча ерга йиқилдим. Чойшабда қип-қизил доғлар пайдо бўлди. Жасадни ерга қўйганимдан сўнг, кафаннинг остидан секин ечишни бошладим. Оёқдан бўйинга қадар тананинг барча қисми ўқ еган. Одамни шунчалик ҳам хўрлаш мумкинми? Кўзимдан милт-милт ёш томди..

Эртага ўлдиргани бораман. 6-қисм


Бир мунча вақт олдин ўзим қулаган ёғоч полда совуқ тер билан уйғондим. Дахшатли тушнинг қўрқувини бартараф қилишим учун тезда ёруғликка чиқишим талаб этиларди. Устига устак умуртқа тарафимда кучли оғриқ ҳис қилдим. Кўзимни очишим билан хонанинг деворларига назар ташладим, девордаги замонавий дизайн элементлари эътиборимни тортди. Ўтиб кетаётган машинадан келаётган рэп товушлари қулоғимга чалинди. Қандай ҳаётга тушиб қолганимни мулоҳаза қила бошладим. Мана, бир ойдан бери Нью-Йоркда бўлсам ҳам, қалбим ҳанузгача океан ортига, Серра-Леоне томон интилмоқда.
… Калашников автоматини қўлимга ушлаб олганча кофе плантациясидаги кичик бир отряд таркибида ўтирганим кўз олдимда гавдаланади. Отряд таркиби асосан ёш болалардан ва бир нечтагина катталардан иборат. Кийим-кечак ва озиқ-овқат олиш учун энг яқин шаҳарчага кетаётган эдик. Кофе плантациясини босиб ўтганимиздан сўнг кутилмаганда қишлоқ харобалари ўрнида изғиб юрган душман аскарларига кўзимиз тушди. Рақибларни ўлдириш мақсадида тўхтамасдан ўқ уза бошладик. Ҳаммасини тинчитганимиздан сўнг ўликларни тинтув қилдик, ўқ-дорилар ва озиқ-овқат маҳсулотларини мусодара қилдик. Ўлган одамларнинг қони дарё бўлиб оқаётган бўлсада, бунга эътибор бермасдан, қўлимизга илашганини оғзимизга солдик. Биз ўлдирган аскарлар биз билан деярли бир хил ёшда эди, аммо бу бизни унчалик безовта қилмади…
Ўрнимдан туриб, сочиқни совуқ сув билан ҳўллаб, бошимга боғладим. Ухлаш қўрқинчли бўлсада, уйғоқ туриш ҳам осон эмасди — оғриқли хотиралар миямни эгаллаб олганди. Қанийди миядаги барча ёмон хотираларни ўчиришни иложи бўлганида. Лекин, бошқа томондан, бу хотираларсиз мен ўзлигимни йўқотган бўлар эдим. Улар мени шахс сифатида шакллантирди. Ўша кеча мижжа қоқмадим, янги ҳаётимни қайтадан бошлаш учун тонгни кутдим. Гарчи гоҳ-гоҳида ўлим мен учун энг осон чора бўлиб туюлган бўлса ҳам, ҳаётдан завқланиш ҳисси ёшлигимдан қон-қонимга сингиб кетганди. Ўзимни уч хил дунёда тасаввур қиламан: ҳақиқий ҳаётда, орзулар дунёсида ва хотиралар оғушида.
3-боб.
Биз Маттру Ёнгда ўйлаганимиздан кўра кўпроқ вақт ўтказдик. Ҳалигача яқинларимиздан дарак йўқ эди. Фақатгина уларнинг соғ-омон эканликларига умид қила олардик. Қанча кутиш кераклигини ҳеч ким билмас эди.
Қўзғолончилар Маттру Ёнгдан қирқ километр шимоли-шарқда жойлашган Сумбуе шаҳрида ўрнашиб олгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Тез орада бу маълумот гувоҳлар томонидан тасдиқланди. Сумбуе қирғинида омон қолган одамлар бир амаллаб шу ергача қочиб келишди ва нима бўлганлиги ҳақида батафсил ҳикоя қилиб беришди. Уларнинг айтишига кўра исёнчилар яқин орада Маттру Ёнгга келишар экан. Улар ўзларини халқ манфаатлари учун курашмоқда деб ҳисоблаётганлари боис маҳаллий аҳоли илиқ кутиб олишини таҳмин қилаётган эканлар. Хабарчиларнинг бири, ёшгина йигит бўлиб, бизга танасига чизилган «РУФ» — Бирлашган инқилоб фронти ҳарфларини кўрсатди. Бундан ташқари, оташин озодлик курашчилари унинг бош бармоқларидан ташқари барча бармоқларини кесиб ташлашибди. Улар бу ваҳшийликни «ягона муҳаббат» деб аташар экан. Гап шундаки, урушдан олдин одамлар бир-бирига бош бармоғини кўрсатиш орқали «Сен менинг ягона севгимсан» сўзини ифодалашган. Бу имо-ишора аввало реп мухлислари орасида қўлланила бошланган бўлса, сўнгра одамлар орасида кенг тарқалди.
Хўрланган хабарчи олиб келган гаплар ахолини саросимага солди. Ўша кечадаёқ кўпчилик ўрмонга кириб кетди. Аммо биз билан бирга яшаётган Ҳалилунинг ота-онаси, бир неча кундан кейин вазият ёмонлашиб, узоқларга кетишга тўғри келиб қолишини ҳисобга олиб, биздан бироз кўпроқ қолишни ва баъзи нарсаларини олиб қўйишга ёрдам беришни илтимос қилди.
Деярли ҳамма Маттру Ёнгни тарк этгач, шаҳар жуда ҳувиллаб қолди, кўчалар қоронғи ва даҳшатли туюла бошлади. Атрофимда мени ақлдан оздирадиган даражадаги безовта сукунат ҳукмрон. Илгари қуёш ботишидан олдин қушлар хониш айлашган ва чигиртгалар бунга жўр равишда чириллаган бўлса, энди фақатгина ҳар замонда сайрайдиган уккининг товуши сукунатни юпатгандек бўларди. Осмонда ойни қидиришларим беҳудага кетди, топа олмадим. Ҳаво ҳам жуда сокин эди. Табиат даҳшатли бир нарсани кутиб, музлаб қолгандек таассурот уйғотарди.
Аҳолининг каттагина қисми бир ҳафта давомида ўрмонда паноҳ топгандан сўнг, Маттру Ёнгда яна бир нечта хабарчилар пайдо бўлди, бу деярли барча одамларни шаҳарни тарк этишга мажбур қилди. Аммо исёнчилар айтилган кунда пайдо бўлмади ва одамлар аста-секин қайтиб келишни бошлашди. Ҳаёт одатий измига қайтгач, жангарилардан янги «жўнатма» олдик. Бу сафар уни миссионерлик юришлари пайтида қуролли қўзғолончиларга дуч келган таниқли католик епископи олиб келди. Уни қийноққа солишмаган, фақатгина бу хабарни Маттру Ёнгдагиларга етказмаса, ўлдириб юбориш билан таҳдид қилишган. Епископ билан гаплашган одамлар яна ўрмон томон шошилишди. Биз эса яна шаҳарда қолдик.
Шаҳар яна ўн кун давомида бўш турди, исёнчилар бу сафар ҳам келишмади. Улар ҳеч қачон келмаслиги ҳақида хулоса қилишга шунинг ўзи етарди. Маттру Ёнг яна жонланиб қолди. Мактаблар очилди, одамлар одатдаги ишларига қайтишди. Беш кун тинчлик ва хотиржамлик билан ўтди, ҳатто ҳукумат аскарлари ҳам эркин нафас ола бошлашди.

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling