Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди
Download 0.59 Mb.
|
эртага ўлдиргани бораман
Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси Эртага ўлдиргани бораман. 9-қисм Бизда пул борлигидан ва кечки овқат учун таом сотиб олишимиз мумкинлигидан- бошимиз кўкка етди ва бир-биримизни табриклай кетдик. Кечки овқатга кассава ёки картошка барглари билан пиширилган гуруч ейиш устида даханаки жанг ҳам бўлиб ўтди. Атрофдаги кулбалардан хушбўй ҳидлар димоғимизга уриларди. Қишлоқ марказидаги бозорга яқинлашганимизда эса тамоман ўзимизни йўқотиб қўйдик. Аммо, тайёр овқат йўқлигига ҳафсаламиз пир бўлди. Пальма ёғида пиширилган балиқ ёки картошка ва кассава баргларидан тайёрланган қуюқ овқат таклиф қиладиган савдогарлардан асар ҳам қўмаганди. Кимдир яқинлашиб келаётган фалокатлар учун озиқ-овқат маҳсулотларини тежашга қарор қилган бўлса, яна кимдир бошқа сабабларга кўра бозорга ўз махсулотларини чиқармаганди. Эссиз, биз шунинг учун жонимизни хатарга қўйганмидик? Маттру Ёнгга келмасак бўлар экан Узоқ масофага саёҳат бизни бутунлай чарчатиб, ҳолдан тойдириб қўйди. Ўзимча ушбу самарасиз сафар учун айбдорни қидирдим. Бироқ, пичоққа илинадиган айбдор чиқмади. Бир неча соатлик муҳокамадан сўнг, мақбул хулосага келдик: бу уруш даври учун табиий ҳолат. Бундай пайтда барчаси жуда тез ўзгаради ва ҳеч ким вазиятни назорат остида ушлаб тура олмайди. Бу воқеалардан сабоқ олишимиз керак. Бу бизга оғир вазиятлардан чиқиб кетишимиз учун дарс бўлади. Ўша кечада биз ҳис қилган очлик уйқудаги қишлоқ аҳолисининг озиқ-овқатини ўғирлашга мажбур қилди. Акс ҳолда, эрталабгача чидаб тура олмас эдик. 5-боб. Шу қадар очиққан эдикки, ичган қултум-қултум сувларимиз ошқозонимизни баттар аҳволга солди. Чарчоқ туфайли ҳеч кимнинг гапиргиси келмас, биров адашиб гапириб қўйса ҳам, ҳеч ким уни ёқтирмаётган эди. Этим суягимга ёпишиб қолганини ҳис қилдим. Қаердан овқ ат топиш ҳақида ўйлаб ўйимизга ета олмай қолдик. Касава даласида «уюштирган» овимиз бароридан келмади. Бахтга қарши, на бирор қуш, на бир қуён, хатто калтакесак ҳам дуч келмади. Ҳаммамиз ғазабланган бўлсак ҳам, бир-биримизга зарррача сўз айтмадик. Ҳатто бир-биримиздан узоқда ўтирдик. Нега бундай қилганимизни ҳалигача тушунмайман. Шитир-шитир қадам товуши эътиборимизни тортди. Кимдир югуриб келаётган эди. Тахминан беш яшар чамси бўлган йигитнинг қўлида бир дона қайнатилган маккажўхори бўлиб, ҳавасимизни келтирганча ғарч-ғарч тишлаб, макка сўтасини еб келаётган эди. Бу имкониятни қўлдан бой бериш керак эмасди. Шу боис ҳалиги болага мўр-малахдек ёпишиб, чақмоқ тезлигида унинг маккажўхорисини олиб қўйдик. Маккажўхорини олтига бўлиш ҳар биримиз учун жуда оғир иш эди. Аммо, кемага тушганнинг жони бир – топганимизни ўртага бўлишишга мажбур бўлдик. Бундан ташқари болакай ота-онасига айтиб бериш билан қўрқитиб, йиғлаганча уйи томон чопиб кетди. Аммо унинг ота-онаси бизга бирор сўз демади. Эҳтимол улар олти нафар ўспирин жуда қаттиқ оч бўлганликлари туфайли болакайга нисбатан вахшийлик қилганини тушунишгандир. Ўша куни кечқурун боланинг онаси ҳар биримизга биттадан қайнатилган маккажўхори олиб келди. Бу илтифотни қабул қилишдан шунақанги уялдим-ки…Аммо бу вазиятда қанақадир инсоний фазилатларга ўрин берсам оч қолишим тайин эди, шу сабаб ҳеч қанақа нозланишсиз маккажўхорини паққос туширдим. Мен бу қишлоқнинг номи нега бунақалигини билмайман, бу ҳақида ҳеч қачон ҳеч кимдан сўрамаганман ҳам. Асосий мақсад битта – ҳар куни дуч келаётган тўсиқларни бартараф этиб, яшаб қолиш. Кириб ўтган бошқа шаҳар ва қишлоқларнинг номлари ҳам эсимизда қолмади. Хаттоки, йўлни ҳам унутиб қўйгандик. Очлик бизни яна Маттру Ёнг томон етаклаганини кейинроқ сезиб қолдик. Бу жуда хатарли бўлса ҳам, очлик ақлнинг овозини ўчириб қўйди. Ёз бўлгани сабабли майсалар қуёшда қуриб кетганди. Сарғиш майсали далалар бўйлаб, кўйлакларимизни ечганча йўл юрсак ҳам, мўл юриб қўйдик. Баъзи дўстларим бошидан иссиқ ўтиб кетмаслиги учун кўйлакларини елкаларига ёки бошларига ўраб олишди. Бирданига рўпарамиздан, баланд бўйли қуролланган учта одам пайдо бўлди. Яхшилаб назар солганимизда уларни йигирма ёшга кирмаган бўз йигитлар деб таҳмин қилдик. Гибриля «жиннини ёқиб» йўлида давом этаётганида уч нафар автомат унга «салом берди». Жангарилардан ҳаҳолаб кулганча шерикларига юзланди: - Менимча у тагини хўл қилиб қўйди. Яна икки нафар исёнчи ёнимдан ўтиб кетди. Уларнинг кўзларига қарашга бардошим етмади ва пастга қарадим. Аммо автоматини менга ўқталган йигит бошимни кўтаришга мажбур қилди. У менга диққат билан қараб, сумкасидан бир нечта ўқ олди ва автоматига ўрнатди. Азбаройи қўрқиб кетганимдан қўл оёғим қалтирай бошлади. Менинг ҳолатимни кўрган жангари мийиғида кулиб қўйди. Жангарилар бизни яқин атрофда жойлашган қишлоққа қадар кузатиб боришди. Улардан бири футболка ва жинси кийиб олган, бошига қизил латта ўраб олганди. Қолган иккитаси кўйлак ва шимда. Оёқларида янги Адидас кроссовкалари, бошида бейсбол кепкаси. Учаласининг билакларида ҳам қимматбаҳо соатлар ярқираб турибди. Бу соатлар қурбонлардан куч билан олинган ёки талон-тарож қилинган уйлар ва дўконлардан ўғирланган деган таҳминга бордим. Исёнчилар йўл бўйи гаплашиб кетишди. Улар нима деганини билмадиму, биз ҳақимизда гаплашгани аниқ эди. Ҳаёлим ўзимда бўлмагани боис атрофда нима содир бўлаётганини англайдиган даражада эмасдим. Хаёлимни фақат битта фикр эгаллаб олганди: вақти-соатим етди, энди аниқ ўламан. Қишлоққа яқинлашишимиз билан икки нафар жангари олға югурди. Олтига бир қолганимиздан сўнг, нимадандир умид қилиб шерикларимга қарадим. Аммо исёнчининг қўлида пулемёт бор эди. У бизни бизни учтадан икки қаторга тизиб қўйди ва қўлларимизни бошимиз орқасига қўйишни буюрди, сўнгра пулемётни биз томонга ўқталганча, бақирди: - Қайси биринг ошиқча ҳаракат қилсанг, ҳаммангни ўлдираман. Нафасингизни ҳам чиқармасликка ҳаракат қилинг, акс ҳолда бу охирги нафасингиз бўлади. Бу гапдан сўнг отган қаҳқаҳаси бутун бошли ўрмонга эшитилиди. Қўлимдан фақат дуо қилиш келарди ва шу боис ҳамма билган дуоларимни ичимда ўқий бошладим… Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling