Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди
Download 0.59 Mb.
|
эртага ўлдиргани бораман
Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси Эртага ўлдиргани бораман. 4-қисм Ҳар доим отамдан 1961 йилда мустақилликка эришганимиздан сўнг одамлар қандай яшаганлигини ҳақида сўраганимда, отам доим бир гап билан оғзимга урарди: “Бу сен туғилганингдан анча вақт олдин бўлган, эслай олмайман.“ Серра-Леондаги инглиз мустамлакачилиги ҳукмронлиги 1808 йилда бошланган. Олтмишинчи йилларнинг бошларида сер Милтон Маргаи мустақил давлатнинг биринчи бош вазири бўлди. У ҳокимиятга Сиерра Леоне Халқ партиясидан номзод сифатида кўрсатилганди. Милтон 1964 йилда вафот этганидан сўнг унинг укаси сер Алберт Маргаи бошқарувни эгаллади. Бироқ, 1967 йилда бўлиб ўтган сайловларда яна бир партия — Сиаки Стивенс раислик қилган Миллий Конгресс ғолиб чиқди. Орадан кўп ўтмай мамлакатда ҳарбий тўнтариш юз берди. Стивенс 1968 йилга келибгина қонуний ҳокимиятни тиклашга муваффақ бўлди. Унинг ҳокимиятга қайтиши билан биринчи бажарган иши мамлакатда яккапартияликни ўрнатгани бўлди. Миллий конгресс ягона юридик партия деб эълон қилинди. Айнан ўша иш, отам айтганидек, «ифлос сиёсат» нинг дебочаси бўлди. Қизиқ, отам бизни қочишга мажбур қилган уруш ҳақида нима деган бўлар эди? Қочоқлар билан суҳбатлашганимизда бу урушни озодлик ҳаракати, халқнинг каззоб ҳукуматни ағдаришга бўлган уриниши дейишганини эшитгандик. Аммо менда бир савол пайдо бўлди — нега озодликни севувчи исёнчилар тинч аҳоли ва болаларни ўлдирмоқда? Нима учун улар ёш қизалоқни отиб ташлашди? Бу саволларга жавоб бера оладиган одамнинг ўзи йўқ эди. Кўрганларим кўз ўнгимда гавдаланавериб, бошимни оғритиб юборди. Узоқ-узоқлардан кўриниб турган тоғларнинг ҳайбати босиб, бир оз кўнглимга ғулғула оралади. Кечга яқин шаҳарга ҳам етиб келдик. Жуниор ва Таллои дўстларимизга биз бошимиздан ўтказган воқеаларни гапириб берди. Бу вақт давомида буларнинг барчаси ҳақиқатан ҳам содир бўлганми ёки шунчаки тасаввур қилинганми деган саволга жавоб топишга уриниб, жимгина четда турдим. Охир-оқибат ўша кеча амаллаб бўлса ҳам ухлаб қолишга муваффақ бўлганимда ҳам даҳшатли тушь кўрдим. Тушимда мени отиб кетишибди. Тепамдан юзлаб одамлар ўтишса ҳам, бирортаси тўхтаб ёрдам бермабди.. Мен буталар орасига кириб боришга ҳаракат қилибман, лекин кутилмаганда бир қуролланган шахс келиб менга қурол тирабди. У оёғини қорнимга қўйиб, автоматини ўқталиб дўқ қилиби., лекин мен унинг юзини аниқлай олмабман. Жангари ичида нималардир деб, ахийри мени отиб ташлабди. Совуқ терга ботганча уйғониб кетдим. Тушимда жароҳат олган жойларимни ушлаб кўришга жуда қўрқдим. Бундан буёғига тушни ҳақиқатдан ажрата олиш жуда қийин эканлигини англаганимдан қўрқиб кетдим. Ҳар куни эрталаб уйимиздан ҳеч бўлмаганда янгилик оламиз деган умидда Маттру Ёнгдаги меҳмонхонага ўтдик. Аммо бир ҳафтадан сўнг қочқинлар оқими камайгани, шунинг учун ҳозирда кутишдан ҳеч қандай наф йўқлиги айтилди.. Ҳарбийлар жангариларнинг ҳужумларини дарёнинг нариги томонидан кутиш керак деб ҳисобларлар, шунинг учун улар искала устига оғир артиллерия ўрнатишди. Комендантлик соати кечки соат еттида бошланадиган бўлди. Кўчалар гавжум бўлганидан одамлар бунга кўника олмади. Бир куни тушдан кейин Гибрилла ва Калоко бизникига келишди ва суҳбатни бир пиёла чой устида давом эттирдик. - Менимча, бу жиннилик узоқ давом этмайди, деди Жуниор жимгина ва менга тез орада уйга қайтишимизга ишонтиришга уринаётгандек қаради. - - Бу уруш бир-икки ой ичида тугайди, — деди Таллои пастга қараб… Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling