Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet14/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси

Эртага ўлдиргани бораман. 15-қисм


Имом шарққа қараб туриб, қуръон тиловат қилди, намоз бошланишидан олдин йиғилганларни Аллоҳ билан мулоқотга алоқадор бўлмаган мавзулар тўғрисида гапирмасликка даъват қилди. Мен ўшанда масжидга бормагандим бўлсам ҳам батафсил таассуротларни ўша ерда бўлган Калокодан эшитгандим. Унинг сўзларига кўра, одамлар исёнчилар қишлоққа кирганини пайқаши билан намозни ташлаб, жуфтакни ростлашга киришишган экан. Имом намозни ташлаб кетмасликка чақирган бўлса ҳам ҳеч ким унга қулоқ солмабди. Охир-оқибат масжидда имомдан бўлак ҳеч ким қолмабди.
Жангарилар имомни асирга олиб, қишлоқдошларининг яширинган жойини аниқ кўрсатиб беришни талаб қилишди. Имом буни рад этгач, темир устунга боғлаб, ёқиб юборишди. Масжид имоми мана шунақа тарзда ўлим топди. Куйдирилган жасадни ҳам ўша ерда қолдириб кетишди. Бўлиб ўтган воқеалар яқин атрофдаги буталар орасидан яққол кўриниб тургани учун шу ерга яширинган Колоко воқеага яққол гувоҳ бўлди.
Ҳужум пайтида Жуниор кулбада ухлаётган, мен эса айвонда ўтирган эдим. Шовқин-сурони эшитишим билан дарҳол ўрмон томонга шошилдим. Уйга кириб акамни огоҳлантириш умуман ҳаёлимга келмади. Қаттиқ қўрққанимдан қочиш пайига тушдим. Ўша кеча дарахтга суянганча ёлғиз ухладим. Эрталаб Калокони учратиб қолдим ва у билан биргаликда қишлоққа қайтдик. Имомнинг жасади ҳали ҳам ўша ерда эди. Ҳаётининг сўнгги дақиқаларида даҳшатли азобни бошдан кечирган бу инсоннинг кўриниб турган тишларини кўриб, сесканиб кетдим. Исёнчилар қишлоқдаги барча уйларни ёқиб юборишганди. Ҳаёт аломатлари қишлоқни тарк этгандек туюлди. Дўстларимизни топиш илинжида қишлоқни, қишлоқ атрофидаги ўрмонни ҳарчанд изласак ҳам, бирорта танишимизни учратмадик. Ёши каттароқ бир киши бизни ботқоқ ортидаги яширинадиган жойга беркинишни таклиф қилди. Биз у ерда икки ҳафта давомида яшадик. Кунлар чидаб бўлмас даражада секин ўтарди. Ўрмонда эканлигимда бир қанча саволлар устида бош қотирдим:
Бу жиннилик қачон тугайди? Келажакдан умид борми ёки бутун умр ўрмонда юришга маҳкумманми?
Жуниор, Гибрилла, Таллои ва Халилуни эсладим. Уларнинг ҳоли не кечди экан? Қочишга муваффақ бўлишганмикан? Бир деганда ҳамма нарсамни йўқотдим — уйим, қариндошларим, дўстларим. Могбвемога қандай кўчиб ўтганимиз ҳақида ўйлай бошладим. Отам янги уй олганимиз учун эҳсон ўтказганди. Таклиф қилинган меҳмонлар даврасида ўзида йўқ шод отам қуйидаги гапларни айтганди: «Мен худолардан ва аждодларнинг руҳидан оилам доимо бирдам бўлиб қолишини, ҳеч ким ажрата олмаслигини тилаб қоламан.“
Сўнгра отам бизга қаради: онам укамни бағрига олганди, Жуниор ва мен ёнма-ён тургандик.
Оқсоқоллардан бири ўрнидан туриб, қўшимча қилди: «Мен худолар ва аждодлар руҳидан руҳлар оламига кетганингиздан сўнг ҳам бирга бўлишингизни сўраб қоламан.”
Қўллар осмонга кўтарилди. Отам онамнинг ёнига бориб, акам ва мени чақирди ҳамда ҳаммамизни қучоқлади. Йиғилганлар қарсак чала кетишди. Фотосуратчи бир неча суръатни тарихга муҳрлади.
Бу воқеани эслаб, кўзимга ёш келди. Оилам яна ёнимда бўлишини чин дилдан хоҳлардим.
Каматорга бориш учун бир неча кун ичида бир неча марта ўз ҳаётимизни хавф остига қўйгандик. Афсуски, буларнинг ҳаммаси беҳудага кетди. Қишлоқ ташландиқ ҳолатга келиб қолди. Атрофни дахшатли сукунат қоплади. Шамолнинг томлардаги сомонни шитирлатиши ҳам қўрқувимни оширди. Атрофда зоғ ҳам йўқ эди. Афтидан, қурбақаю, калтакесаклар ҳам шу қишлоққа кирмасликка қасам ичгандек эди. Қушлар хониш қилмасди, чигирткалар ҳам қаёққадир ғойиб бўлгандек эди. Юрагимнинг уриши қадам товушларимдан ҳам баландроқ овоз чиқара бошлади. Руҳим аллақачон танамдан чиқиб, қаерлардадир адашиб юргандай туюлди. Қишлоқда изғиб юриб, тағин имомнинг жасадига кўзим тушди ва сесканиб кетдим. Бир ит унинг қўлини кемираётган, бошқаси эса оёғини. Қушлар ҳам итлар кетса базм қиламиз деб режалаштириб туришибди.
Доимий қўрқувда яшаш жуда оғир экан. Ҳар лаҳзада ўлим топиш мумкинлигини англаш дахшати инсонни руҳан эзиб қўяркан. Тинчроқ ва хавфсизроқ жой излашга қарор қилдим. Аммо Калоко ташқарига чиқишдан қўрқарди. Ўрмонни тарк этсак, ўлимга рўпара бўлар эканмиз. Дўстим ботқоқда қолишни афзал деб билди.
Ҳеч қанақа юким йўқ эди. Сафарга тараддудланиш ҳам жуда ғариб ўтди: чўнтакларимни апельсин билан тўлдирдим. Тилинган ва шилинган жойларни ахлат қутисидан топилган латта-путталар билан боғладим. Ботқоқликда яширинганларнинг барчаси билан хайрлашиб, ғарб томон йўл олдим.Ўрмондан чиқишимни биламан ўзгача бир туйғу қалбимда жо бўлиб, йиғлаб юбордим. Нега йиғладим, ўзим ҳам билмайман. Эҳтимол, мени олдинда кутиб турган номаълум келажакдан қўрққандирман. Бир жойда тўхтаб йиғим тўхтагунча кутадиган бўлдим. Шундан сўнг йўлимда давом этдим.
Дастлабки кунда на йўлдан ва на мен ўтган қишлоқлардан бирор танишимни учратмадим. Атрофда ҳеч қандай излар кўринмас эди. Қулоғимга чалиниши мумкин бўлган товушлар қадамларим акс-садолари ва нафас олишимнинг шовқини эди. Беш кун давомида бирорта тирик одамни учратмадим. Кечаси ташландиқ қишлоқларда ухлардим, ҳар куни эрталаб хавф-хатар ва таваккални бўйнимга олиб навбатдаги йўналишни танлардим. Асосий мақсадим жангарилар ҳаракат қилаётган нуқталардан иложи борича узоқлашиш эди…

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling