Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди


Download 0.59 Mb.
bet13/69
Sana04.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1163706
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   69
Bog'liq
эртага ўлдиргани бораман

Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси

Эртага ўлдиргани бораман. 14-қисм


Ишнинг дастлабки кунида Гибрилланинг амакиси ишни тақсимлаб, ҳар биримиз учун шох-шаббалардан тозаланиши керак бўлган жойни ажратиб берди. Уч кун давомида мана шунақа майда-чуйда ишлар билан машғул бўлган бўлсак, Гибрилланинг амакиси бу ишни уч соатда қилиб ташлар эди.
Болта кўтаришимни кўрган амаки ўзини кулгидан тўхтата олмади. Ўзига келганидан сўнг эринмасдан болта билан қандай ишлаш кераклигини ўргатди. Мен бир неча зарбада амалга оширган ишни битта зарбадаёқ бажараётганини кўриб ҳавас қилдим.
Дастлабки икки ҳафта дахшатли оғриқ билан ўтди. Белимда, мушакларимда оғриқ ҳис қила бошладим. Кафтларимнинг терисини шилиниб кетган, шиш ва пуфакчалар пайдо бўлиб қолганди. Шохларни юлиб олганимиздан сўнг уларни қуёшда бир муддат қуритишга қўйдик, сўнгра уларни ёқиб юбордик. 
Шундан сўнг, бизга кассава экишни буюришди. Бунинг учун соатлаб эгилиб туриш ва белкурак билан ўра қазишимиз зарур эди. Чуқур қазиб бўлинганидан кейин бироз нафас ростлаб олдик, сўнг кассава ниҳолларини майда бўлакларга бўлиб, ўраларга жойлаштирдик. Ҳамма далада бўлса ҳам биров бировга эътибор бермас, ҳамма ўзи билан ўзи овора эди. Ёнимизда ишлаётган деҳқонларнинг кетмонини ерга урилиши, сайроқи қушлар қўниб турган дарахт шохларининг шитирлашини айтмаса, атрофда бошқа товуш эшитилмасди. Ҳар замонда қўшни деҳқонларнинг ҳол сўраши саҳрода кетаётган одамнинг булоқ топиб олиши каби азиз ҳисобланарди. Кун охирида мўъжазгина қишлоқ майдончасидаги ёғочга ўтириб олиб, болаларнинг ўйини ва жанжалларини мириқиб томоша қилардим. Тахминан етти ёшлар чамаси жанжални биринчи бўлиб бошлаётган болакайнинг онаси қулоғидан чўзиб кетаётганини кўриб ёшлигим эсимга тушиб кетди. Мен ҳам болалигимда жуда шўх эдим. Мактабда ва дарё бўйида болалар билан муштлашганимни эслаб ҳалигача куламан. Уларни енга олмасам, тош отиб бўлсада, ўчимни олардим . Ота-онамиз айро яшагани бизга катта таъсир қилган, ажрашганларни тушунмайдиган ва қабул қилмайдиган бу жамият учун мен ва акам эрмакка айланиб қолгандик. Ғийбатларнинг бош қаҳрамони нуқул биз бўлардик:
- Вой, бечора болалар. Улар бегона ўт каби ўсади, ҳеч ким уларни парваришлаш ҳақида ўйламайди.
Уларнинг бизга ачинишидан қаттиқ ғазабланар, бизни ғийбат қилганларнинг фарзандларини дўппослаб, имкон қадар ўч олишга ҳаракат қилардим. Баъзи болалар эса бизни калака қилгандек: «Ота-онам сиз ҳақингизда тез-тез гаплашишади» дейишарди.
Узоқ вақт давомида Каматор далаларида ишлаган бўлсак ҳам, ҳали ҳам қаттиқ меҳнатга кўникмаган эдим. Кундузги танаффус ва чўмилиш учун дарё бўйига бориш биз учун энг хурсанд қиларли иш эди. Сувга калла ташлаб чиққанимдан сўнг дарё бўйидаги қумлоқда қуриниб олардим, сўнгра яна эски кийимларни кийиб, вазифамга қайтардим. Афсуски… Ишимиз йўққа чиққанига ва исёнчилар келиб ҳаммасини расво қилиб кетганига гувоҳ бўлганимдан сўнг жинни бўлаёздим. Аҳоли ёввойи ўт босиб кетган ҳосилни қолдириб, қуённинг расмини чизишди. Биз етиштирган мевалар «ҳайвон»ларга насиб этди. Айнан ўша пайтдаги ҳужум пайтида дўстларим билан ажралишгандик. Акам Жуниорни охирги марта кўришим эди…
7-боб
Жангарилар кутилмаганда Каматорга ҳужум қилишди. Бу фалокатнинг содир бўлишини ҳеч ким кутмаганди. Чунки узоқ вақт давомида исёнчилар ҳақида ҳеч қандай миш-миш тарқалмаган, ҳатто уларнинг яқин атрофдаги қишлоқлардан бирида паноҳ топгани ҳақида ҳам ҳеч қандай хабар келмаганди. Йўқ жойдан бошланган ҳужумдан барча шошиб қолди. Кечқурун соат саккизларда мусулмонлар одатда сўнгги намозларини ўқиётган бўлишади. Ўша пайтда имом масжид ташқарисида нима бўлаётганини тушунган, аммо жуда кеч бўлган эди… 

Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling