Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди
Download 0.59 Mb.
|
эртага ўлдиргани бораман
Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси Эртага ўлдиргани бораман. 13-қисм Бир пайтлар Жуниор менга сувга тош сакратишни ўргатганди. Қўлимизга челак олиб дарё бўйига бордик, у менга қандай қилиб тошни чўктирмасдан сакратиш санъати бўйича сабоқ бера бошлади. Акам моҳирлик билан тошни сувга отар, тош эса сув юзаси бўйлаб сирпаниб, бир неча бор сакраб, кўзни қувнатарди. Мен ҳарчанд уринсам ҳам буни уддалай олмадим. Узоқ вақт қолиб кетганимизни англаган акам менга кейинчалик ўргатишга ваъда бериб, кетишимиз кераклигини айтди. Оғир сув челакларини бошимизга қўйиб, уйга қайтдик. Йўлда сирпаниб кетиб, сувни тўкиб юбордим. Жуниор менга ўз челагини бериб, дарёга қайтиб кетди. Мендан бироз ўтиб уйга келган акам аҳволим билан қизиқди. Ҳаммаси яхши эканлигини айтсам ҳам, тирсакларим ва тиззаларимни синчковлик билан текшириб кўрди. Ташландиқ қишлоқда, бегона уйда бетоқат бўлиб ўтирар эканман акамдан “Ўзингни қандай ҳис қиляпсан?“ деб сўрашини жуда ҳам интиқ бўлиб кутдим. Гибрилла иягини тиззасига қўйиб ўтирар, гўё нафас олмаётгандек эди. Агар кўзи юмуқ бўлганида ўлик деб гумон қилиш ҳам ҳеч гап эмасди. Таллои ғамгин фикрлардан чалғитмоқчи бўлгандек, нуқул оёғини қичитиб ўтирди. Калоко бир ҳолатда жуда узоқ вақт турди, ҳар сафар ўрнини ўзгартирганида оғир хўрсинди. Фақатгина Ҳалилу тошдек қотиб ўтирди. Унинг юзидан бирор маъно уқиш имконсиз эди, руҳи танасини тарк этиб, бошқа мамлакатларга сайр қилишга туюлди. Жуниор нимани ҳис қилаётгани ва нимани ўйлаётганини билмоқчи бўлган бўлсамда, ўша куни кечқурун у билан гаплашиш учун керакли пайтни топа олмадим. Эҳ. Балки ўшанда бу ишни пайсалга солмаганимда, ҳозиргидек афсусланиб ўтирмасмидим. Эртаси куни эрталаб қочқинларнинг катта гуруҳи ушбу қишлоқдан ўтиб қолди. Улар орасидаги бир аёл Гибриллани таниб қолди ва дўстимизнинг холаси эллик километр наридаги қишлоқда эканлигини айтди. Аёл у ерга қандай етиб боришини тушунтириб берди. Чўнтакларимизни хом апельсинларга тўлдириб олдик. Бу мевалар жуда аччиқ бўлгани боис истеъмол қилишнинг иложи йўқ эди. Аммо бизда бошқа танлов имконияти мавжуд эмасди. Шундан сўнг олға қадам босдик. Каматор қишлоғи Маттру Ёнгдан анча узоқда жойлашган бўлсада, унинг аҳолиси ҳушёр ҳолатда туриб, исёнчилар ҳужумга ўтиши биланоқ қочишга тайёргарлик кўриб қўйишганди. Улар бизни бошпана ва озиқ-овқат билан таъминлашди, аммо олдимизга бир шарт қўйишди — биз қўриқчи вазифасини ўтаб беришимиз керак эди. Қишлоқдан беш километр узоқликда баланд тепалик мавжуд бўлиб, қишлоққа олиб борадиган йўл унинг тепасидан мукаммал кўриниб турарди. Тахминан бир ойни шу тепаликда ўтказдик. Аммо ҳеч нарса содир бўлмади. Албатта, биз исёнчилар бу ерга эртами-кечми етиб келишини жуда яхши билардик. Аммо вақт ўтиши билан барибир эътиборни сусайтирдик. Деҳқончилик мавсуми яқинлашиб қолган, ёмғир тез-тез ёға бошлаган, тупроқ намликка тўйинган, қушлар манго дарахтининг тепасидан уя қуришни бошлаган, ҳар куни эрталаб шудринг тушадиган пайтлар. Куннинг ўрталарига келиб димоққа ажиб ҳид урилади. Мен эса ерда думалашни хоҳлаб қоламан. Амакиларимдан бири «бундай пайтда ўлиш ҳам бир бахт» дер эди. Қуёш жуда эрта кўтарилиб, мовий булутсиз осмон бўйлаб сузиб юрибди. Йўл четидаги ўт-ўланлар эса икки хил ҳолатни акс эттиради: баъзилари бутунлай қуриб битган, баъзилари эса ҳали ҳам ям-яшил. Чумолиларнинг овқатни уйга судраб бораётганини кўриш инсонга завқ бағишлайди. Қишлоқ аҳолиси исёнчилар келмайди деган қарорга келишди. Бизнинг минг битта тушунтиришларимиз, огоҳлантиришларимиз жавобсиз қолди, улар ўз фикрларини ўзгартиришмади. Бизни қоровулликдан бўшатиб, қишлоқ хўжалиги ишларига сафарбар қилишди. Албатта, бу ишлар осон эмасди. Оиламизда ҳеч ким деҳқончилик билан шуғулланмаган. Мен деҳқонлар меҳнатини фақат ташқи томондан кузатганман, шунинг учун бу қанчалик қийин эканлиги етти ухлаб тушимга ҳам кирмаган. 1993 йилнинг ёз ойларида, бутун аҳолиси қишлоқ хўжалиги соҳасида банд бўлган Каматор халқига ёрдам бераётиб, фермернинг ҳаёти нақадар оғирлигини англаб етдим. Тўғри, фуқаролар урушидан олдин бувимнинг ҳовлисига ишлагани бориб турардим. Аммо у ерда фақат йиғим-терим олдидан даланинг атрофидаги тупроқни шароб билан суғориш ишини бажарар эдим. Бу қанақадир маросимнинг бир қисми бўлиб шу орқали одамлар худоларга ва аждодларининг руҳларига тупроқни унумдор шарбатлар билан озиқлантиргани ҳамда гуруч ва бошқа меваларни етиштиришга кўмак бергани учун миннатдорчилик билдиришарди. Каматор аҳолиси бизга экин экиш учун футбол майдонига тенг катта участкани тайёрлашни топширди. Ишнинг нақадар қийинлигини ич-ичимдан ҳис қилиб турардим. Бутун майдон хурмо дарахтлари билан ўралган бўлиб, ҳар бирининг шохларига турли дарахт-ўсимликлар чирмашиб кетганди. Хуллас, иш даврида бир қанча азобларни бошдан кечирдик. Гоҳида болта қўлимиздан тушиб кетди, гоҳида эса ўзимиз буталар орасига шўнғиб кетдик. Гибрилланинг амакиси ҳар замонда: — Ўргилдим, сиздака шаҳарнинг нозик болаларидан, — деб қўяр эди. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling