Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди
Download 0.59 Mb.
|
эртага ўлдиргани бораман
Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси Эртага ўлдиргани бораман. 21-қисм 9-боб. Бир куни эрталаб ташландиқ қишлоқдан ўтаётганимизда қулоғимизга ғалати овоз чалинди. Бу товуш двигателнинг гулдуросига, момақалдироқнинг гумбурлашига ёки асфатлт ётқизадиган машина чиқарадиган товушга ўхшарди. Шошилиб йўл четига чиқиб, буталар ортига яшириндик. Барча саросимага тушиб, ажабланиб, бир-бирига қаради. Ҳатто тажрибали ва биздан кўра кўпроқ нарса биладиган Канеи ҳам бу товушларнинг моҳиятини тушунтириб бера олмади. Йигитлар унга умид билан қарашар, лекин ҳаммамиз унинг юзидан фақат жумбоқ уқирдик. - Нима содир бўлаётганини билиб олишимиз даркор, акс ҳолда биз Елега кета олмаймиз, — ниҳоят пичирлади Канеи. Ерни қоплаган баргларни имкон қадар шитирлатмасликка уриниб, унинг орқасидан эргашдик. Шовқин тобора кучайиб борар эди. Шамол тинмай эсар, дарахт учлари эса унинг таъсирида чайқаларди. Осмонга боққан одам фақат хира манзарани кўрар, бошқа ҳеч нарса кўзга ташланмасди. Канеи иккиланиб ўрнидан турди ва буталар ортидан қишлоқ томон қараб: - Сув, сув, сув. Қум, қум, қум, деганча довдираб қолди. Алҳажи шовқин қаердан келаётганини сўраганидан сўнг Канеи жавоб берди: - Мен қум ва тўлқинлардан бўлак ҳеч нарсани кўрмаяпман. Нимадир қилишга қўрқиб қолгандик. Момақалдироқ гумбурлашининг манбасини топишга уриниб, гоҳ ўнгга, гоҳ чапга қарадик. Канеи ўзида куч топиб, буталар ортидан чиқиб, сув бўйи томон юрди. Қаршимизда Атлантика океани. Биз учун дахшатли туюлган овоз дайди тўлқинларнинг овози эканлигини билиб кўнглимиз таскин топди. Илгари ҳам денгиз бўйини бир неча бор кўрган бўлсамда, ҳеч қачон бундай кенг соҳилга дуч келмагандим. Соҳилнинг у боши билан бу бошининг охири йўқ. Узоқ-узоқларга тикилсангиз уфқ ҳам денгизга қўшилиб кетгандек туюлади. Кўзларим ўз ўзидан чақнаб кетди, лабларимга ўз-ўзидан табассум югурди. Шунча воқеани бошдан кечирган бўлсам ҳам руҳим табиатнинг гўзаллигидан лол қолишни унутмаганидан хурсанд бўлдим. Барча муаммоларимни унутиб, атрофни завқ билан томоша қила бошладим. Сувга яқинроқ келиб, океанга разм ташладик. Кучли тўлқинлар бир-бирининг устига ағдарилар, баъзи тўлқинлар эса куч билан қирғоққа уриларди. Эҳтимол, яқинлашаётган тўлқинга оёғингизни тутиб турсангиз, тўлқин оёғингизни суғуриб кетиши ҳеч гап эмас. Тўлқин қум билан тўқнашади, қум зарралари ҳавога учиб кетади. Тўлқин ортига қайтгач нима қолдириб кетганини кўриш учун қирғоққа яқинлашдик. Ерда майда чиғаноқлардан тортиб улкан қисқичбақаларгача мавжуд эди. Кейинчалик қирғоқ бўйлаб юришга қарор қилдик. Негадир шу иш анча бехавотирдек туюлди. Кетиш олди бир оз кўнгил ёзишга қарор қилдик. Қум устида йиқилдик, чиғаноқ ўйнадик. Алхажининг эски кўйлагини ғижимлаб, арқон билан боғлаб, тўп ясаб, футбол ўйнай бошладик. Кимдир гол уриб қўйса машхур футболчилардек нишонларди. Мактаб вақтларидагидек бақирдик, кулдик, қўшиқ айтдик… Тонг отмасдан океан бўйлаб йўлга отланиб, тушга яқин балиқчиларнинг кичик қишлоғига дуч келдик. Ушбу қишлоққа яқинлашганимиз сари мени ҳадик босарди. Барча ҳовлилар бўм-бўш, одамлар уйларини ташлаб кетишган эди. Қозонлар ағдарилган, озиқ-овқатлар ерда сочилиб ётибди. Бирданига миямизга исёнчилар биринчи бўлиб шу ердан ишини бошлагани келди. Одамлар қаёққа кетди деб ҳайрон бўлиб турганимизда уйларнинг орқасидан пичоқ ва кетмон кўтарган балиқчилар пайдо бўлишди. Уларнинг кўзидан чақирилмаган меҳмонларни ўлдириб юбориш хоҳиши борлиги сезилиб турарди. Ажабланарлиси, ҳеч биримиз қочишга ҳаракат қилмадик. «Бизнинг қуролимиз йўқ! Сизга ҳеч қандай зарар етказмаймиз, биз шунчаки йўловчилармиз!” – ушбу гапни маҳаллий тилнинг ўн саккиз шевасида айтиб ёлвордик. Аммо улар бизга қулоқ солмасдан, қўлларимизни боғлаб, қишлоқ раиси ҳузурига олиб боришди. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling