Мактабдаги ўртоқларимга бошимдан ўтган воқеалар ҳақидаги гапириб берсам, ишонқирамасдан қарашди
Download 0.59 Mb.
|
эртага ўлдиргани бораман
Давоми бор
Аҳрор Шариф таржимаси Эртага ўлдиргани бораман. 24-қисм Океанга етиб келганимиздан сўнг унчалик нотекис бўлмаган соҳил бўйида бироз чўккаладик. Бизни бу ерга олиб келган киши ўзимизни бўш қўйиб, сувга оёқларимизни тиқиб ўтиришимизни тавсия қилди. У шунингдек денгиз тузлари яраларни даволашда фойдали эканлигини, оғриқ қолдирувчи ва дезинфекцияловчи хусусиятга эга эканини қўшимча қилди. Соҳил бўйида ўтирганимизда мезбонимиз биздан бироз узоқроққа ўтириб олиб, бизни диққат билан кузатар, ҳар замонда унга қараганимда, унинг кулиб турган чеҳраси кўз олдимда намоён бўларди. У жилмайганида оппоқ тишлари қоп-қора юзи билан уйқашиб, ажиб гўзаллик ҳосил қилаётганини сездим. Илиқ ва қуруқ ҳаво оқимлари билан аралашган океаннинг салқин шабадаларини танамизда ҳис қилиш бизга ёқимли ҳиссиётларни ҳадя этди. Мен бизга ғамхўрлик қилган инсоннинг исмини билишни жуда хоҳлардим, лекин бу хоҳишимни ичимда сақлашга мажбур бўлдим. - Ҳар куни кечқурун оёғингизни сувга солиб ўтириш учун бу ерга келишингиз керак. Мана шу ишни бир ҳафта такрорласангиз барча касалликлардан халос бўласиз, — сўз қотди нотаниш киши. Нотаниш киши осмонга боқиб, шиддат билан илгарилаб бораётган булутлар юлдузларни деярли тўсиб қўйганини кўрди ва бизга шивирлади: «Мени қайиғим кутиб қолди. Яқин орада ёмғир ёғиши аниқ, шу сабаб тезроқ уйга боринг. Бизга бу гапларни айтганидан сўнг нотаниш киши қишлоқ томон югурди. - Қанийди бу инсон ўрнида бўлиб қолсам. Нақадар бахтли, нақадар ўз ҳаётидан мамнун инсон, хўрсинди Алхажи. - Ҳа, у жуда яхши инсон. Унинг исми нима эканлигини билишни хоҳлайман, — суҳбатга аралашди Канеи. - Ҳа, ҳа. Ҳаммамиз бир овоздан билан рози бўлдик. Шундан сўнг ҳамма ўз ҳаёллар оламига г;арқ бўлди. Афсуски, осмондан тушаётган йирик ёмғир томчилари ҳаёлларимизнинг белига тепди. Нотаниш инсон кетишимиз кераклигини айтганида унинг гапига қулоқ солмагандик. Вақт кетказмасдан кулба томон югурдик. Кулбага киришимиз билан ҳўл кийимларимизни қуритиш мақсадида олов атрофида пича ўтирдик, сўнг қуритилган балиқ билан таомланишни бошладик. Икки ҳафта давомида океан бўйидаги балиқчилар кулбасида истиқомат қилдик, бу ерда барча касалликлардан ҳалос бўлдик. Бир куни эрталаб кулбамизга кексароқ аёл кириб келди, ўзини мезбонимизнинг онаси дея таништирган кампир бу ерни зудлик билан тарк этишимиз кераклигини айтди. Кулбада яшаётганимиз хабари қишлоқ аҳлига етиб борибди ҳамда улар бизни ушлаш мақсадида йўлга отланишган экан. Бизни хавфдан огоҳлантирган кампир ўзи билан сув ва қуритилган балиқ олиб келган экан. Биз унга ва ўғлига меҳмондўстлиги учун чин дилдан миннатдорчилик билдиришга улгура олмадик. Аммо кампир кўринишидан биздаги ҳис-туйғуларни тушунганга ўхшади. Унинг юзида бизнинг хавфсизлигимиздан қайғураётгани зоҳир эди. «Болаларим, тезроқ бу ерни тарк этинг. Ишларингизга омад! Доимо дуоларимда сизларни эслайман» Кампир титроқ овозда кўз ёшларини артиб, ташқарига чиқди ва қишлоқ томонга юриб кетди. Биз ҳарчанд уринсак ҳам узоққа бора олмадик. Ўн икки нафар киши бизни ушлаб олиб, еттовимизни ерга иқитди ҳамда қўлларимизни боғлаб қўйди. Тўғрисини айтсам, қўлга тушдик деб тахмин қилиб, тўхтадим ва қўлимни боғлашлари учун тутиб бердим. Мени қувиб келаётган киши бир оз ҳайратга тушди, орқамдан таёқ ва ҳанжар билан қуролланиб келаётган шеригига эҳтиёткор бўлишни тайинлади. Мени қувиб келаётган киши қўлларимни боғлаётганида , бир сонияга кўзларимиз тўқнашди. Мен унга атиги ўн икки яшар болакай эканлигимни тушунтиришга ҳаракат қилиб, ичимдагиларни нигоҳимга акс эттиришга уриндим. Аммо унинг юзи раҳм-шафқат туйғусидан йироқлиги, фақат ўз хавфсизлиги ва қариндошларининг тинчлиги учун ташвишланаётганини билдириб турарди. Бизни қишлоққа олиб боришиб, қишлоқ бошлиғининг уйи ёнидаги ҳовлидаги қум устига ўтирғизиб қўйишди. Илгари ҳам бундай вазиятни бошдан кечиргандим, лекин шерикларим бу синовга илк бора дуч келишаётганди. Уларнинг кўзларидан милтиллаб оқаётган ёшни кўриб ўзларини йиғидан аранг тутиб турганликларини пайқадим. Бу сафар ростдан ҳавотирга тушдим, чунки сўнгги марта қўлга тушганимизда бииз билан бир мактабда ўқиган бола бизни таниб қолиб, ҳаммамизни қутқарганди. Аммо Маттру Ёнг анча орқада қолиб кетди. Жуда узоқда. Download 0.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling